ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2423 Хокимият Пахтаабадского района 17/02/2019 04/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Пахтаобод туманида 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2423

Пахтаобод туманида 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида. Ўзбекистон Респубикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Пахтаобод тумани адлия бўлимининг 2018 йил 17 декабрдаги “Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги 12/01-535-сонли огоҳномаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Пахтаобод туманида 2019 йилда мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят Пахтаобод туман бўлими қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) С.Дадабоев 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом хамда соҳага оид бошқа қонун хужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. Туман “Давр садоси” газетаси тахририяти мухаррири З.Кимсанова мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2018 йил 31 январдаги 51-Қ/1 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2019 йил 25 феврал кунидан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Рахимов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                       М.Бозоров

Пахтаобод тумани ҳокимининг

2019 йил “___” ____________даги

______сонли қарори лойиҳасига
1-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

ММТП ва ташкилотлар номи

Техник кўрик ўтказиш вақти

Техник кўрик ўтказиш куни

1

Андижон ММТП

9 00 – 17 00

17.02.2019

2

Намуна ММТП

9 00 – 17 00

18.02.2019

3

Гулистон ММТП

9 00 – 17 00

19.02.2019

20.02.2019

4

Туркистон ММТП

9 00 – 17 00

21.02.2019

5

Оқ йўл техника ММТП

9 00 – 17 00

22.02.2019

6

Ёқубов ММТП

9 00 – 17 00

24.02.2019

7

Маданият ММТП

9 00 – 17 00

25.02.2019

8

Янги турмуш ММТП

9 00 – 17 00

26.02.2019

9

Дўстлик ММТП

9 00 – 17 00

26.02.2019

10

Хақиқат ММТП

9 00 – 17 00

27.02.2019

11

Охунбобоев Люкс ММТП

9 00 – 17 00

28.02.2019

12

О.Қурбонов ММТП

9 00 – 17 00

01.03.2019

13

Озод ММТП

9 00 – 17 00

01.03.2019

14

Пахтаобод қишлоқ хўжалик коллежи

9 00 – 17 00

03.03.2019

15

Пахтаобод механизациялашган кўчма жамланмаси МЧЖ

9 00 – 17 00

04.03.2019

16

“Қишлоқхўжаликкимё” ОАЖ Пахтаобод филали

9 00 – 17 00

05.03.2019

17

“Пахтаобод 114-қурилиш” МЧЖ

9 00 – 17 00

05.03.2019

18

Пахтаобод тумани йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси

9 00 – 17 00

06.03.2019

19

Маданият матлубот МЧЖ

9 00 – 17 00

07.03.2019

20

Пахтаобод тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлими

9 00 – 17 00

07.03.2019

21

“Пахтаобод парранда” МЧЖ

9 00 – 17 00

10.03.2019

22

Пахтаобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси

9 00 – 17 00

11.03.2019

23

Пахтаобод тумани “Саноат” МЧЖ

9 00 – 17 00

11.03.2019

24

“Пахтаобод агротехсервис МТП” МЧЖ

9 00 – 17 00

12.03.2019

25

Пахтаобод тумани МТП АЖ

9 00 – 17 00

12.03.2019

            

Пахтаобод туман қишлоқ хўжалик

техникалари бўйича инспектори                                                    С.Дадабоев

 

Пахтаобод тумани ҳокимлиги

бош мутахассиси:                                                                                   C.Абдухолиқов

Пахтаобод тумани ҳокимининг 2018 йил “___”____________даги ______сонли қарори лойиҳасига
2-илова

 

Пахтаобод туманида 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан

ўтказиш бўйича комиссия

 

ТАРКИБИ

 

1.

С.Дадабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят Пахтаобод туман бўлими қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори, комиссия раиси

 

2.

С.Эргашев

-

Пахтаобод тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси

 

3.

А.Улжаев

-

Пахтаобод Агротехсервис МТП МЧЖ дефектловчиси

 

4.

Ю.Базарбаев

-

Пахтаобод Агротехсервис МТП МЧЖ хисобчиси

 

 

Пахтаобод тумани “Фермерлар

Кенгаши” раиси                                                                          О.Қўчқаров

 

Пахтаобод туман

қишлоқ хўжалиги техникалари

бўйича инспектори:                                                             С.Дадабоев

 

Пахтаобод тумани ҳокимлиги

бош мутахассиси:                                                              С.Абдухолиқов

 

 

Общие комментарии

730