ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
239 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 14/08/2018 29/08/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-239

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ

тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПФ–5469-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон “Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

 1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2018 йил 15 июлдан бошлаб мазкур қарорга  иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 1-2018, 1-мҳ ва 2-қ/қ-сон “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2965, 2018 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 64-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

_________ сон

 

 

И. Маджидов

Халқ таълими вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

_________ сон

 

Ш. Шерматов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

_________ сон

 

 

Ш. Кудбиев

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигининг
2018 йил "__" _______ 
 _____, _____ ва _____ - сон қарорига ИЛОВА

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
       

         1. Олий  ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида,  шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида  ўқув  машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р Контингент Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар 38 727,2
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар 22 713,1
илмий даражага эга бўлмаган шахслар* 15 581,2
2. Олий таълим муассасалари талабалари фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар 44 259,6
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар 27 954,4
илмий даражага эга бўлмаган шахслар* 20 255,4
3. Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари** фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар 53 481,4
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар 36 690,1
илмий даражага эга бўлмаган шахслар* 29 604,2
4. Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар*** фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар 30 202,8
фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар 17 581,3
илмий даражага эга бўлмаган шахслар* 11 858,9

        *) илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

       **) олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан  25 фоизга кўпайтирилади.        

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли "Олий таълм муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли. 

 ***) ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.                                                                      

         2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р Контингент Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)
1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири олий малака тоифали 17 606,2
биринчи малака тоифали 16 596,1
иккинчи малака тоифали 15 541,2
олий маълумотли 14 512,6
ўрта махсус маълумотли 13 565,9
2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси олий малака тоифали 14 585,2
биринчи малака тоифали 13 229,5
иккинчи малака тоифали 12 390,6
олий маълумотли 11 573,3
ўрта махсус маълумотли 10 827,8

 

  Изоҳ:

1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.         

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

4. Академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

5. Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдори - 15581,2 сўм.

6.Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

7. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

        3. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

Молия вазири                                        Д. Кучкаров                        

 

2018 йил "____" __________ 

 

Общие комментарии

695