ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2382 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 15/02/2019 02/03/2019 36

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2382

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 октябрдаги 807-сон қарори ижроси юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш бўйича Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ўтказилган эксперимент натижалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифи маъқуллансин. Бунда:

2019 йил 1 апрелдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар учун;

2019 йил 1 октябрдан бошлаб республикадаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими жорий этилсин.

3. Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий ахборот маркази давлат унитар корхонасини электрон ҳисобварақ-фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилиши бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5.  Давлат солиқ қўмитаси Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасининг ҳисоблаш қувватини кенгайтириш учун зарур сервер ва телекоммуникация қурилмалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Молия вазирлиги 2-иловага мувофиқ тасдиқланган қурилмаларни харид қилиш билан боғлиқ маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси ҳисобидан молиялаштирсин.

7. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _______даги ____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

        Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги га мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар – электрон ҳисобварақ-фактураларни айланишида иштирок этувчилар, электрон ҳужжат айланишида роуминг оператори, операторлар ва ваколатли давлат органларининг электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш, қабул қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш доирасидаги ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг талаблари қуйидаги ҳолларга нисбатан қўлланилмайди:

йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш (шу жумладан, авиа ва темир йўлларида)

товарлар (ишлар, хизматлар) нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция бериш;

товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштириш;

қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 204-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно. Бунда тегишли ҳужжатлар (молиявий ижара шартномасининг таркибий қисми бўлган ижара (лизинг) тўловлари жадвали; ҳисобварақ; ижарага (лизингга) олувчига ижара (лизинг) тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир ижара (лизинг) тўловига ҳам ҳисобварақ-фактура ёзилмайди;

банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштириш;

суғурта хизматларини топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади: электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб юритилади) – товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш ва сотиб олиш фактини тасдиқлайдиган, электрон ҳужжат айланиши тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилган электрон ҳужжат;

электрон ҳужжат айланиши оператори (кейинги ўринларда оператор деб юритилади) – қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган талабларни бажарган электрон ҳужжатларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси;

роуминг оператори – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ваколати тасдиқланган, электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақланишини, операторлараро узатилишини ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс;

электрон ҳужжат идентификатори – электрон ҳужжатни масофадан идентификация қилиш имконини берувчи роуминг операторининг ахборот тизими томонидан автоматик равишда белгиланадиган электрон ҳужжатнинг уникал рақами;

электрон ҳужжат айланиши иштирокчиси - электрон ҳужжат айланишида товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс;

QR-код – тасдиқланган электрон ҳужжатга бириктириладиган ва ҳужжатни қоғоз шаклида чоп этилганда кўрсатиладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсуллар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ҳужжат ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.

2. Электрон ҳужжатларни юбориш ва қабул қилиш телекоммуникация алоқа каналлари орқали операторларнинг ахборот тизимлари ёрдамида амалга оширилади.

3. Электрон ҳужжатлар алмашинуви Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) Рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калитлари орқали амалга оширилади.

4. Электрон ҳужжатларни шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома (оммавий оферта) асосида амалга оширилади.

2-боб. Роуминг операторининг вазифалари

5. Роуминг оператори қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

операторлар ўртасида электрон ҳужжатларни алмашилиши, электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақланиши, дастурий-аппарат мажмуасининг узлуксиз ва хавфсиз ишлаши, электрон ҳужжатларнинг ҳисоби юритилиши ҳамда электрон ҳужжатларнинг Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимларига узатилишини таъминлайди;

электрон ҳужжат айланиши доирасида операторлар билан шартнома асосида ўзаро ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади;

тасдиқланган электрон ҳужжатларни камида 10 йил давомида сақланишини таъминлайди ҳамда ваколатли органларнинг ёзма сўровига кўра сақланаётган маълумотлар тўғрисида ахборот беради.

3-боб. Операторларнинг вазифалари ва мажбуриятлари

6. Операторлар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ўз ахборот тизимини роуминг операторининг ахборот тизимига боғланишини таъминлайди;

электрон ҳужжатларга хизмат кўрсатувчи дастурий-аппарат мажмуасининг узлуксиз ишлашини таъминлайди, шунингдек, фойдаланувчилар учун доимий фойдаланиш имкониятини яратиб беради;

ўзининг тизими орқали роуминг оператори томонидан ишлаб чиқилган форматдаги электрон ҳужжатларни юборади.

7. Операторнинг дастурий-аппарат мажмуаларини сертификациялаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

8. Операторлар:

тасдиқланган электрон ҳужжатларни ўзларининг маълумотлар базаларида камида 5 йил давомида сақланишини таъминлайдилар;

электрон ҳужжатларни конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

9. Операторларга қуйидаги талаблар қўйилади:

телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш;

электрон ҳужжатларни сақлаш учун сертификатлаштирилган аппарат воситалари ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларига (бинолар, иншоотлар, хоналар) эгалик ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиш;

электрон ҳужжатларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятига эга бўлган ахборот тизимига эга бўлиш;

call-марказга ва ахборот-коммуникация соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларга эга бўлиш.

Оператор ушбу бандда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

4-боб. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз хоҳишига кўра операторни эркин танлаш;

электрон ҳужжат айланишидаги ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш йўли билан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ёки харид қилиб олиш;

электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий кўрсатмалар олиш;

электрон ҳужжат айланиш тизимидаги носозликлар бўйича хизмат кўрсатувчи операторга мурожаат қилиш;

11. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчисига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

электрон ҳужжат айланишида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишда рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

операторнинг оммавий офертасида кўрсатилган шартларни бажариши;

электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни операторларига сақлаш учун топшириш;

электрон ҳужжат айланишида иштирок этиш мақсадида, ишлаб турган ахборот ресурсларида электрон ҳужжатларни жойлаштириши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаши;

электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши шарт.

5-боб. ЭҲФларни расмийлаштириш тартиби

12. Етказиб берувчи сотиб олувчига ЭҲФ тақдим этишда ЭҲФни шакллантириб, ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаган ҳолда сотиб олувчига юборади.

13. Етказиб берувчи томонидан тасдиқланган ЭҲФ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилинган сананинг кейинги кунидан кечиктирмасдан оператор томонидан роуминг операторига юборилади.

14. Роуминг оператори юборилган ЭҲФнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади. Хато ёки камчилик аниқланган тақдирда, роуминг оператори электрон ҳужжатни қабул қилмайди ва хужжат қабул қилинган санадан кечиктирмасдан операторга қайтаради.

15. Тўғри расмийлаштирилган ЭҲФ роуминг оператори томонидан сотиб олувчининг операторига юборилади ва ЭҲФга “Етказилган” мақоми бириктиради.

16. Сотиб олувчи келиб тушган ЭҲФ билан танишиб чиққанидан сўнг, уни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ёки ушбу ЭҲФнинг сабабини кўрсатган ҳолда рад этади. Бундай ҳолатда электрон ҳужжат мақоми “Етказилган”дан “Рад этилган” мақомига ўзгаради.

17. Сотиб олувчи томонидан тасдиқланган ЭҲФ оператор томонидан етказиб берувчига роуминг оператори орқали юборилади. Бундай ҳолда, электрон ҳужжат мақоми “Етказилган”дан “Тасдиқланган” мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилади.

18. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайдиган жисмоний шахсларга реализация қилишда, етказиб берувчи ЭҲФни шакллантириб, ўзининг электрон рақамли имзоси билан бир томонлама тасдиқлайди.

6-боб. Якуний қоидалар

19. Роуминг оператори, операторлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ваколатли давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

20. ЭҲФларни расмийлаштиришга доир талабларни бузиш бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш билан тенглаштирилади.

21. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

                                                                                         Низомга

ИЛОВА

 

 

20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли товар юклаб жўнатиш ҳужжатига

20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли

 

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

 

Етказиб берувчи _________________________

 

Манзил _______________________________

_____________________________________

 

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР) _______________________

 

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди

 ______________________

 

Сотиб олувчи __________________________

 

Манзил _______________________________

_____________________________________

 

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР) _______________________________

 

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди

 ______________________

 

 

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

Акциз

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар __________________

 

Бош бухгалтер _____________

 

 

Товарни берувчи (Ф.И.Ш)

 

Олдим ___________________________________

(сотиб олувчи ёки ваколатли вакили)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли товар юклаб жўнатиш ҳужжатига

20__ йил “___” ____________ даги

____-сонли

 

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига

реализацияси қилиш чоғида тўланадиган акциз

солиғи тўловчилари учун)

 

Етказиб берувчи _____________________________________

 

Манзил _____________________________________

_____________________________________

 

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР) _______________________

 

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди

 ______________________

 

Сотиб олувчи ____________________________________

 

Манзил _____________________________________

_____________________________________

 

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР) ________________________

 

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди

 ______________________

 

 

Т

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб

беришнинг ҚҚСни

ҳисобга

олган ҳолда қиймати

Бензин, дизель

ёқилғиси ва газни

якуний истеъмолчига реализацияси қилиш

чоғида тўланадиган

акциз солиғи

 

Етказиб беришнинг бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализацияси қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи ҳисобга олинган қиймати

ставкаси

суммаси

ставкаси

суммаси

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар __________________

 

Бош бухгалтер _____________

 

 

Товарни берувчи (Ф.И.Ш)

 

Олдим ___________________________________

(сотиб олувчи ёки ваколатли вакили)

 

 

 

Общие комментарии

2156