ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2338 Хокимият Сурхандарьинской области 12/02/2019 27/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида
ID-2338

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида

 

Вилоятидаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий хокимият тўғрисида”ги қонунининг
6-моддасига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3037-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорининг 4-банди иккинчи хат бошига ўзгартириш киритилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.  

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи (Ш.Рахимов) вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар ҳамда умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар тўловларни тўғри ва ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борсин.

4. “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” газеталари бирлашган тахририяти (Р.Рахимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.

5. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 1 мартдаги Қ-178-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Вилоят ҳокими в.б.                                                  Б.Пўлатов

Общие комментарии

264