ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2337 Хокимият Сурхандарьинской области 12/02/2019 27/02/2019 0
Термиз шаҳрининг “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида
ID-2337

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Термиз шаҳрининг “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида

 

Термиз шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли навларини сақлаб қолиш, Термиз шаҳридаги “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудининг намунали сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Термиз шаҳридаги “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳамда ушбу объектга туташган марказий майдонлар ва ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъминлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек сунъий суғориш тизимларининг, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг, кўчаларни ёритиш воситаларининг ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:

Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг  тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2020 йилларда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Амударё соҳили” спорт соғломлаштириш маркази ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига бириктирилган  ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун ҳарид қилинадиган махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Департамент фаолиятини молиялаштириш Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети параметрларида ҳар йили ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Департамент тасарруфига бериш учун игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли навлари, кўчаларни ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектлари хатловдан ўтказилишини;

хатловдан ўтказиш натижалари бўйича ободонлаштириш объектларининг келгусида сифатли сақланишини таъминлаш учун Департаментга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини;

Департамент фаолият юритиши учун бино, малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланишини;

ободонлаштириш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек вилоят марказининг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

ободонлаштириш ишлари учун бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А.Арипов

Общие комментарии

48