ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2327 Хокимият Андижанской области 12/02/2019 27/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Андижон вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида
ID-2327

                                                                                                                                                                      “ЛОЙИҲА”

 

АНДИЖОН   ВИЛОЯТИ   ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И №________

 

 

“___”__________        2019 йил                                                                                                      Андижон шаҳри

                                      

 

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара
тўлови ва кўрсатиладиган
хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил                          26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда; 2017 й., 23-сон, 457-модда) мувофиқ, Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмасининг 2019 йил 16 январдаги 1/1-20-сонли, Андижон вилоят молия бош бошқармасининг 2019 йил 6 февралдаги 05-254-сонли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2019 йил 7 февралдаги 24-00850-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-,25-моддаларига  асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят молия бошқармасининг 2019 йил 6 февралдаги, Давлат солиқ бошқармасининг 2019 йил 7 февралдаги, "Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари" уюшмасининг 2019 йил 16 январдаги "Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш  тўғрисида”ги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир мартлалик жой ҳақи ва пуллик хизматлар кўрсатиш бадаллар миқдорлари  ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларини ижарга бериш ва кўрсатилган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят молия бош бошқармаси (Хайдаров), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Юлдашев) ва "Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари" уюшмаси (Мамарасулов) билан биргаликда янги жорий этилаётган жой ҳақи ва кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўловлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда бозорларга ойлик ва чораклик тушум режаларини белгилаш, тўловларининг тўлиқ ундирилиши устидан ҳар ойда мониторинг назорати ўрнатиб, натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Вилоят телерадиокомпанияси (Мирзаахмедов) ҳамда "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари муҳарририяти (Шукуров), Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси (Саматов)ларга вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловларини янги жорий этилаётган миқдорлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва вилоят ҳокимлигининг “веб сайт”ига жойлаштириш орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. "Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари" уюшмаси (Х.Мамарасулов)га барча турдаги бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари билан биргаликда янги тасдиқланган ''Вилоятдаги бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари тўғрисида"ги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг барча кириш жойларига илиб қўйилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 апрелдаги "Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида"ги 280-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (Эргашхўжаев) вилоят ҳокимининг сақловдаги 2018 йил 27 апрелдаги 280-қ-сонли қарорига ўз кучини йўқотганлик тўғрисида тегишли белги киритилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари М.Махмудов зиммаларига юклатилсин.

 

   Вилоят ҳокими                                                              Ш.Абдураҳмонов

         
    Вилоят ҳокимининг                              2019 йил "____"  _________даги _________сонли қарорига  2-илова   
         
 Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларининг миқдори 
      (сўм ҳисобида)
т/р           Кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов
бирлиги
вилоят маркази ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Туманлар
1. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоотлардан  фойдаланганлик учун ойлик тўлов:      
  Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 19000 9500
  Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 13800 6800
  Умумий овқатланиш 1 кв.м / ойига 16500 8100
  Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м / ойига 6200 4050
  Бошқа турлар (Омбор, офис, аптека, пайнет) 1 кв.м / ойига 6800 4000
2.  Инвентарларни ижарага бериш:      
2.1. Тош-тарозилар учун 1 кунга 2 000 2 000
2.2. Катта юк тортиш тарозилари учун:      
  -150 кг.гача тортадиган 1 кунга 2 000 2 000
  -150 кг.дан 1500 кг.гача тортиб бериш учун 1 кунга 9 000 7 000
2.3. Савдо жиҳозлари учун  (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 1 500 1 000
2.4. Махсус уст-бош кийимлар учун  (халат, этак, енглик ) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 500 500
2.5. Маҳсулотлар учун брезент бериш 1 кунга 2 000 1 500
2.6. Юк аравача учун бир кунга "Жахон" савдо комплексида бозор кунлар: 1 кунга 8 000  
  -бошқа бозорларда 1 кунга 7 000 5 500
  -контейнер аравачалар учун 1 кунга 4 000 3 000
2.7. Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1м2) 1 кунга 3 000 2 500
3.   Кўрсатиладиган хизмат турлари:      
3.1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:      
  совутгичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к.учун) 1 кунга 3 000 3 000
  омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к.учун) 1 кунга 2 000 2 000
3.2. Буюмларни омборларда буюмларни сақлаш (50х50х100 ўлчамдаги жой учун) 1 кунга 2 000 2 000
3.3. Маҳсулотларни тарозидан тортиш учун:      
  катта юк тарозида 1 марта тортиш 2 000 1 500
  йирик ва майда шоҳли қорамолларни тортиш 1 марта тортиш 2 500 2 000
3.4.   Автотарозилардан фойдаланиш:      
   3.4.1 Юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган, тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 3 100 2 200
  юксиз  1 марта ўлчаш 2 300 1 800
   3.4.2 Юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган, тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналаридан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 000
  юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 500
   3.4.3 Енгил автомашиналардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 1 600 1 200
  юксиз  1 марта ўлчаш 1 200 1 000
   3.4.4 Тиркамали енгил автомашиналардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 2 000 1 500
  юксиз  1 марта ўлчаш 1 600 1 200
3.5. Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун) 1 кунга 6 000 6 000
3.6. Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:      
  Енгил автомашиналар учун 1 соатга 1 000 1 000
  Юк автомашиналар учун 1 соатга 1 500 1 000
  Сотувга олиб келинган барча турдаги автомобилларни бир кун сақлаш учун 1 кунга 5 000  
3.7. Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта 1 000 1 000
3.8. Телефондан фойдаланиш 1 марта 500 500
3.9.   Радиоузел орқали эълон бериш 3 марта такрор 1 000 1 000
3.10. Маҳсулотларни бозорларда сотиб олинганлигини тасдиқловчи маълумотнома ёзиб бериш учун:      
  а) 500 минг сўмгача   7 000 7 000
  б) 500 минг сўмдан 1000 минг сўмгача   11 000 11 000
  в) 1000 минг сўмдан ортиғига   28 000 28 000
3.12. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва юк тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно):      
  енгил автомашиналари учун 1 марта 2 000 2 000
  юк автомашиналари учун 1 марта 4 000 3 000
  юк аравалари учун 1 марта 1 000 1 000
3.13. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун:      
  енгил автомашиналари учун 1 марта 2 500 1 500
  юк автомашиналари учун 1 марта 3 000 2 000
  тиркамали енгил автомашиналари учун 1 марта 2 500 1 500
3.14. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудуди ва унга туташ бўлган умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган маж-бурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичим-лик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқинди-ларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*      
  Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 10 000 6 000
  Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 10 000 6 000
  Умумий овқатланиш 1 кв.м / ойига 10 000 6 000
  Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м / ойига 7 500 5 500
  Бошқа турлар (Омбор, офис, аптека, пайнет) 1 кв.м / ойига 6 500 5 500
         
Изоҳ:        
  Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудуди ва унга туташ бўлган умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар кадастр ҳужжатларида кўрсатилган, эгалланган ер майдонларидан келиб чиқиб ундирилади.
  -  бозорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш учун кирган барча автотранспорт ва бошқа юк ташиш воситаларидан бозор ҳудудига кириш учун тўловлар ундирилмайди ва ушбу автотранспорт воситаларида келтирилган юкларни тушириш учун қулайликлар яратиш бозорлар маъмурияти зиммасидадир.
  - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан бир марта олиб келинган ва 10 килограммгача бўлган маҳсулотлардан йиғим олинмайди.
  - ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчиси, иккинчи жаҳон урушининг ногирони, шахсий нафақа олувчи бўлсалар улардан йиғим 50 фоиз миқдорида ундирилади.
  - Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва саноат моллари билан бир қаторда импорт товарлари сотилса, жой ҳақи импорт товарларига белгиланган миқдорларда ундирилади.
  - Ўзбекистон Қахрамонлари, қахрамон оналар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари шахсий автомашиналарини сотишда 50 фоизли имтиёзлардан фойдаланилади.
  - Андижон шаҳар бозорлари таркибидаги бозорлар филиалларида жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловлари туман бозорлари учун белгиланган миқдорда ундирилади.
  - бозорлар ва савдо комплекслари  ҳудудидаги савдо расталари ва турғун савдо дўконларида давлат стандарти назоратидан ўтмаган шахсий ўлчов асбобларидан (тарози, тош посанги) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
  - бозор атрофи ва ҳудудида автотранспорт воситалари фақат махсус ажратилган жойларда туради.
  - деҳқон бозорларида бир савдо ўрни 1,2 метр белгиланди.
         
                  
  Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари М.Махмудов    
                                                 
         
    Вилоят ҳокимининг                                     2019 йил "____"  _________даги _________сонли қарорига 1-илова   
         
 Бозорларда ва савдо комплексларининг маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдори
      (сўм ҳисобида)
т/р           Маҳсулот тури Ўлчов
бирлиги
Вилоят маркази ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Туманлар
1. Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:      
1.1. Мевалар:                                                                                                                                                                                      Ҳўл мевалар:                                                                                                                                                                                олма, анор, нок, шафтоли,  анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳоказо сотувчиларидан:  1 ўрин/кунга 7 500 5 500
  Цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мндарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 11 000 9 000
  Қуруқ мевалар, ёнғоқлар сотувчиларидан: 1 ўрин/кунга 12 000 10 000
1.2. Сабзавотлар:      
  Картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патисон, помидор, бодринг  ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 000 4 500
1.3. Полиз маҳсулотлари:                                                                                                                                                          ҳандалак, қовун , тарвуз, қовоқ  ва бошқа полиз маҳсулотлар сотувчиларидан                      6 кв.м гача 1 ўрин/кунга 11 000 9 000
1.4. Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.
1 ўрин/кунга 6 500 5 500
1.5. Дуккакли маҳсулотлари:                                                                                                                                                                            мош, ловия, нўхат ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 6 000 5 000
1.6. Сут маҳсулотлари:                                                                                                                                                                                   сут, қаттиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 5 000 4 000
1.7. Тузламалар:                                                                                                                                                                                 карам, бодринг, помидор ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 6 000 5 000
1.8. Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал 1 ўрин/кунга 5 500 5 500
1.9. Кўкат (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар) сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 000 4 000
1.10. Тухум 1 ўрин/кунга 5 000 4 500
1.11. Гуллар ва кўчатлар  ( 6 кв.метргача) 1 ўрин/кунга 5 500 4 500
1.12.  Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)                                                                                                             1 ўрин/кунга 6 000 5 000
1.13. Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандачилик маҳсулотлари ва  уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 7 500 7 000
1.14. Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 7 000 6 000
1.15. Миллий таомлар (кабоб, тандирсома, ош, шўрва ва бошқалар) 1 ўрин/кунга 9 500 7 000
1.16. Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 000 4 000
1.17. Супурги 1 ўрин/кунга 4 500 3 500
1.18. Тирик балиқ ва балиқ маҳсулотлари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 9 000 7 000
1.19. Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв.м гача)   7 000 6 000
  -телпаклар: табиий мўйнали 1 ўрин/кунга 11 000 10 000
                        сунъий мўйнали 1 ўрин/кунга 6 000 5 500
  -кастюм ва пальто сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 10 000 9 000
2. Гўшт маҳсулотлари:                                                                                                                                                               мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 11 000 10 000
3. Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:                                                                                                                       енгил автомашиналаридан сотиш 1 машина 9 000 6 500
  юк автомашиналаридан сотиш  1 машина 11 000 8 000
  тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан сотиш  1 машина 11 000 8 000
  маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)  1 ўрин/кунга 6 000 5 000
4 Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к. 1 машина 10 000 10 000
5 Қурилиш материаллари сотиш:      
5.1. Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш      
  а) 6 метр квадрат учун 1 ўрин/кунга 11 000 10 000
  б) 6-15 метр квадратгача  1 ўрин/кунга 16 000 15 000
  в) 15 метр квадратдан 30 кв.метргача 1 ўрин/кунга 19 000 17 000
5.2. Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналари (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача) 1 ўрин/кунга 6 000 5 500
5,3 Шағал ва қум сотувчиларидан 1 машинага 1 машина 12 000 10 000
6 Тижорат йўли билан келтирилган озиқ-овқат ва саноат моллари сотувчиларидан: 1 ўрин/кунга 16 000 14 000
  -табиий чарм ва мўйнали тайёр кийим сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 16 000 14 000
  -телевизор, радио, магнитафон сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 16 000 14 000
  -целлофан пакет сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 6 000 5 000
6,1 Республикада ишлаб чиқарилган саноат моллари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 9 000 8 000
6,2 Палос ва гилам сотувчиларидан: 1 ўрин/кунга    
  а) 5 метр кв-гача бўлса   16 000 13 000
  б) 5 метр кв-дан ортиқ бўлса   20 000 19 000
6,3 Атторлик маҳсулотлари (ҳар хил майда халқ истеъмол товарлар) 1 ўрин/кунга 7 000 6 000
6,4 Мебель маҳсулотлари сотувчиларидан:      
  -якка мебель жиҳозларининг бир донаси учун 1 дона 15 000 12 000
  -мебель жамламаси учун 1 дона 20 000 17 000
7 Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:      
  Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар 1 ўрин/кунга 10 000 8 000
  Эски эҳтиёт қисмлар 1 ўрин/кунга 7 000 7 000
  Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар 1 ўрин/кунга 6 000 5 000
8 Автотранспорт воситаларини сотиш:      
  енгил автомашиналар ва микроавтобуслар 1 дона 18 000  
  юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари 1 дона 25 000  
  Автомобилларга қўшимча улов (прицеп)лар сотувчиларидан 1 улов 12 000  
  МДҲ (СНГ) давлатларида ишлаб чиқарилган автомобиль сотувчиларидан 1 дона 16 000  
  мотоцикл, мотороллер ва мопедлар 1 дона 9 500 9 500
  велосипедлар 1 дона 7 500 7 500
  Автошина сотувчиларни ҳар бирига. А) янги  1 ўрин/кунга 13 000  
                                                                  Б) эски 1 ўрин/кунга 9 000  
  Электрсварка, токарлик ва ҳар-хил таъмирлаш хизмати кўрсатувчиларидан 1 ўрин/кунга 8 500 7 000
9 Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун      
9.1. От, той, туя 1 бош 18 000 13 000
  бўталоқ, эшак 1 бош 15 000 10 000
9.2. Йирик шохли қорамол:      
  Йирик шохли қорамол 1 бош 15 000 13 000
  Бузоқ 1 бош 13 000 11 000
9.3. Майда шохли қорамол      
  қўй, эчки 1 бош 11 000 9 000
  қўзи, улоқ 1 бош 9 000 8 000
9.4. Чўчқа ва чўчқа болалари  1 бош 8 000 6 000
10. Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз 1 бош 2 000 2 000
  товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари 10 бош 1 500 1 400
11 Итлар ва мушуклар 1 ўрин/кунга 4 000 3 000
12 Манзарали қуш ва аквариум балиқлар (бир ўринга) 1 ўрин/кунга 5 000 3 500
13 Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюлар  1 ўрин/кунга 4 500 3 000
14 Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда  1 ўрин/кунга 4 500 3 000
15 Пойабзал таъмирлаш хизмати 1 ўрин/кунга 4 500 3 000

 

                         Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари                                                                          М.Махмудов  

 

Общие комментарии

752