ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2326 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 12/02/2019 27/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3730-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-2326

Мамлакатда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–3730-сон қарорининг 5-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тутқичли (кесиксимон, халқали) полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 900 0 кодли) “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш (хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, реклама ва синов учун олиб келинадиган ҳолатлар бундан мустасно, шунингдек, мазкур турдаги товарларни ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мақсадли фойдаланилишига уларни олиб келган хўжалик юритувчи субъектлар жавобгар ҳисобланади).”.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

                       Президенти                                                        Ш. Мирзиёев

Общие комментарии

595