ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2320 Хокимият Узбекистанского района 11/02/2019 26/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон туман ҳокимининг "Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси
ID-2320

“ЛОЙИҲА”

 

Ўзбекистон тумани ҳокимининг

ҚАРОРИ

 

«____»____2019 йил                                                   № ___                                          Яйпан шаҳар

 

Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон туман ИИБ бошлиғининг 2019 йил 17 январь кунги 51/104-сонли алоқа хати маълумот ва ижро учун учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2019 йил 1 мартдан - 30 июнь кунига қадар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари 2019 йил 1 мартдан  31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ ҳамда техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг ойлик иш ҳақи, мукофотлари 2019 йил 1 мартдан 31 июлгача ва 2019 йил 1 сентябрдан
31 октябргача тўлиқ сақлансин.

5. Комиссия зиммасига:

Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча ҳужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киргизиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин.

6. Тумандаги тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнь кунига қадар, иккинчи марта 1 сентябрдан - 31 октябрь кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

7. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига жадвалда кўрсатилган муддатга қадар автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 19 февралдаги “Автомотранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 393-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Яйпан овози” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Нажмиддинов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими:                                       Қ.Джураев

Ўзбекистон туман ҳокимининг

 “____”______2019 йилдаги

                              ____- сон қарорига

                                                       1-илова

 

                                                                                       

 

Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

 Т А Р К И Б И

 

  Комиссия раиси:

 

1. Б.Муроталиев - Ўзбекистон тумани ИИБ ЙХХГ катта инспектори катта лейтенант:

             Аъзолари:

2.М.Ўринов - Туман “Автомотохаваскорлар” кўнгилли жамияти раиси

3.И.Хўжаев - Туман Мудофаа бўлими мутахассиси

4.А.Назиров - М.К.”Ватанпарвар” ЎСТК раҳбари

5.Ж.Каримов - “Автохамкор Яйпан” МЧЖ директори                  

 

Ўзбекистон туман ҳокимининг

     “_____________2019 йилдаги

____- сон қарорига

2-илова

 

Техник кўрикдан ўтказиш

 Ж А Д В А Л И

 

 

Т.р

Автохўжаликлар номи

Кўрик ўтказиладиган сана

Кўрик ўтказиладиган жой

  1.  

Қудаш Мурувват уйи

     01.03.19

Муруват уйи

  1.  

Нефтгазминерал шўъба корхонаси

03.03.19

Аччиккўл

  1.  

Кичик корхона ва фермер хўжаликлар

04.03.19

Шўрсув

  1.  

Шахсий  улов эгалари

06.03.19

ЙХХГ

  1.  

КМК-559

07.03.19

КМК-559

  1.  

Водий шинам мебель

08.03.19

ЙХХГ

  1.  

Кичик корхона ва фермер хўжаликлар

9-11.03.19

ЙХХГ

  1.  

Давлат солиқ инспекцияси

14.03.19

ДСИ

  1.  

Кичик корхона ва  фермер хўжаликлар

15.03.19

ЙХХГ

  1.  

Молия бўлими

16.03.19

ЙХХГ

  1.  

Коммунал хўжалиги

17.03.19

Комхоз

  1.  

Шахсий улов эгалари

18-20.03.19

ЙХХГ

  1.  

Яйпан почта алоқаси

21.03.19

Яйпан почта

  1.  

Яйпан инвест-юнон

22.03.19

Тагоб

  1.  

Агро банк ва инкассация

23.03.19

Агро банк

  1.  

Яйпан ДУК

24.03.19

Сув хўжалиги

  1.  

Шахсий улов эгалари

25-28.03.19

ЙХХГ

  1.  

Ўзбекистон ММТП АЖ

03.04.19

ММТП

  1.  

24-Автокорхона

04.04.19

АБ-24

  1.  

Кичик корхона ва фермер хўжаликлари

5-8.04.19

ЙХХГ

  1.  

М.К.Ватанпарвар

25.04.19

Ватанпарвар

  1.  

Тиббиёт бирлашмаси

26.04.19

Т.М.Ш

  1.  

5-сонли Автосаф

29.04.19

5-сонли Автосаф

  1.  

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

04.05.19

ЙХХГ

  1.  

Қишлок ва сув хўжалиги

5.05.19

Сув хўжалиги

  1.  

Кичик корхона ва фермер хўжаликлари

6.05.19

ЙХХГ

  1.  

Шўрсув тупроқ уни заводи

7.05.19

ГПЗ

  1.  

Яйпангаз

8.05.19

Яйпангаз

  1.  

Шахсий улов эгалари

10-11.05.19

ЙХХГ

  1.  

Автохамкор Яйпан МЧЖ

12.05.19

Автохамкор Яйпан МЧЖ

  1.  

Савдогар банк

15.05.19

ЙХХГ

  1.  

Шахсий улов эгалари

16.05.19

ЙХХГ

  1.  

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

17.05.19

5-Автосаф

  1.  

АЙБ

18.05.19

АЙБ

  1.  

Кичик корхона  ва фермер хўжаликлари

19-20.05.19

ЙХХГ

  1.  

Sтrong auto kemping МЧЖ

23.05.19

АБ-24

  1.  

Пахтатозалаш заводи

24.05.19

Пахта заводи

  1.  

Цемент хом ашё

25.05.19

Шўрсув

 

Общие комментарии

442