ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2312 Хокимият Нурабадского района 09/02/2019 24/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Нуробод тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2312

ЛОЙИҲА

 

 

НУРОБОД ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

     2019  йил «___»__________                                                        Нуробод шаҳри

 

 

Нуробод тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли

автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги            54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон,        320-модда) 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

         1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

         2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги    1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

         4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини              2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AUTO Uzbekiston” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлиги, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин. 

         6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                           31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

            7.Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2018 йил                           20 февралдаги 250-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.         

          8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.          

          9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Бўтаев зиммасига  юклатилсин.

 

 

            Туман ҳокими                                                        Ф.Заиров

Туман ҳокимининг

“___”_________  2019 йил

№  _______К сонли қарорига

                                                                                                                1- илова

 

 

Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т А Р К И  Б И

 

1

Ж.Туйинов

-туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, ишчи гуруҳи раҳбари

Аъзолари

2

А.Қаюмов

-туман ИИБ ўринбосари

3

Х.Қобулов

-МК “Ватанпарвар” ташкилоти туман кенгаши раиси

4

5

Н.Нурмонов

Н.Аллаяров

-туман мудофа ишлари бўлими ходими

-туман ЖКБга қарашли №5 автокорхонаси ходими

 

 

 

Туман хокимининг        “___” ________2018 йил №___К сонли қарорига илова

 

2018 йил Давлат (юридик) ташкилотларига тегишли автомототранспорт воситаларини мавсумий техник кўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ташкилот номи

Курикдан утказиш вақти

Транспорт

Сони

Техник курикдан утказиш манзили

Ташкилот рахбарининг Ф,И.Ш

1

Нурбулоқ люкс транс

2.03.18 й

25

Автосарой

 

2.

Умарбек Умиджон ишончи

3.03.18 й

16

Автосарой

 

3.

Туман ХТБ

Туман ДСИ

5.03.18 й

6

1

Туман ЙХХГ

 

4.

Туман Саноат Коллежи,

Нуробод хизмат курсатиш КХК

6-7.03.18 й

2

2

Туман ЙХХГ

 

5.

Туман Хокимияти,

Туман КСХ булими

9.03.18 й

5

2

Туман ЙХХГ

 

6.

Туман ДСЭНМ

12.03.18 й

3

Туман ЙХХГ

 

7.

Туман тиббиёт бирлашмаси

13-14.03.18 й

12

Автосарой

 

8.

Сахоба ота ш/х

16.03.18 й

7

Туман ЙХХГ

 

9.

Р.Жахонгиров ш/х

23.03.18 й

7

Туман ЙХХГ

 

10.

Олга ш/х, Олга шарашараси

26.03.18 й

9

ММТП а/сарой

 

11.

Каттақурғон ш/х, Нурбулоқ сардорлари тулпори МТП

27.03.18 й

12

Автосарой

 

12.

Узбекистон ш/х, Жарқудуқ осмонда порлаган юлдуз ММТП

28.03.18 й

14

Автосарой

 

13.

Шамс – Мир к/к

29.03.18 й

2

Автосарой

 

14.

“Ватанпарвар” МК

30.03.18 й

7

Автосарой

 

15.

Нуробод туман газ филиали

2.04.18 й

4

Автосарой

 

16.

Туман ЙХТПФДК

3.04.18 й

4

Автосарой

 

17.

Нурли йул к/к

4.04.18 й

1

Автосарой

 

18.

ЖКБ № 5 а/сарой РБР,

11.04.-28.04.18й

168

Автасарой

 

19.

Абу Али Ибн Сино сихатгохи, Нурбулок балноголик сихатгохи 

4.05.18 й

6

2

Автосарой

 

20.

Зирабулоқ ГРЭ

7-8.05.18 й

24

Автосарой

 

21.

Туман ветинария булими,

Туман ободонлаштириш бўлими,

Туман тоза худуд корхонаси.

11.05.18 й

3

2

5

Туман ЙХХГ

 

22.

Бинокор ж/х

14.05.18 й

2

Автосарой

 

23.

Саройқурғон урмон хужалиги

15.05.18 й

6

Автосарой

 

24.

Нуробод туман Халк банки

16.05.18  й

1

Туман ЙХХГ

 

25.

Туман Мехнат бандлик булими, Туман агросугурта булими

18.05.18 й

1

1

Туман ЙХХГ

 

26.

Фермер ва дехқон хужаликлар

21-31.05.18 й

46

Туман ЙХХГ

 

27.

Бошқа ташкилотлар

01-08.06.18 й

64

Туман ЙХХГ

 

 

   

 

        Туман хокимлиги ташкилий-

            назорат гурухи рахбари                                                               Л.Муқимов

 

 

Общие комментарии

273