ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2308 Хокимият Хорезмской области 08/02/2019 23/02/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-2308

 

Лойиҳа

 

 

Юридик ва жисмоний   шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар

 учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320 модда), “Чиқиндилар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ахборотномаси 2002 йил 4-5 сон, 72 модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизмат чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 381-сон, 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2010 йил,  42-43 сон 364-модда), 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил,  49-сон, 632-модда), 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 30-сон, 368 модда) ва Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 21 апрель 2017 йилдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2916-сонли қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги (2017 йил 20 август,
06-06/1-1480-сонли) 120-сон йиғилиш баёнининг 30-бандига асосан вилоят ҳудудидаги чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, туманлар ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозаликни амалга ошириш, шунингдек чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш мақсадида

 

Қ а р о р қ и л а м а н:

 

1. Хоразм вилояти “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туманлар филиаллари ҳудудидаги қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатиладиган ҳизматлар учун тўлов миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         

2

        2. Хоразм вилояти “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонаси туманлар филиаллари томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кўп квартирали уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатиши тавсия қилинсин.

 

3. Мазкур қарор Хоразм вилояти хокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “ Хоразм ҳакиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.

 

4. Вилоят хокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” унитар корхонаси мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

 

 

5. Хоразм вилояти хокимининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Игамберганов зиммасига юклатилсин. 

 

Вилоят ҳокими                                                      Ф.Эрманов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хоразм вилояти "Тоза худуд" Давлат унитар корхонаси филиаллари томонидан ахоли ва юридик шахслардан чиқиндиларни тўплаб олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорлари

           

Шахар ва туманлар номи

Ахоли учун тариф              (хар бир киши учун 1 ойга)

Юридик ташкилотлар учун тариф            (1 м3 учун) ҚҚСиз

Юридик ташкилотлар учун суюқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизмати нархи 1 тоннаси учун ҚҚСсиз

Ўз техникаси билан марказий чиқинди сақлаш объектига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб бориб жойлаштириш учун (хар бир м3 учун) ҚҚСсиз

1

Богот туман

2 300

32 000

45 000

12500

2

Гурлан туман

2 300

32 000

45 000

12500

3

Қўшкўпир туман

2 300

32 000

45 000

12500

4

Урганч тумани

2 300

32 000

45 000

12500

5

Хазарасп тумани

2 300

32 000

45 000

12500

6

Хонқа тумани

2 300

32 000

45 000

12500

7

Хива тумани

2 300

32 000

45 000

12500

8

Хива шаҳри

2 300

32 000

45 000

12500

9

Шовот тумани

2 300

32 000

45 000

12500

10

Янгиариқ тумани

2 300

32 000

45 000

12500

11

Янгибозор тумани

2 300

32 000

45 000

12500

 

Общие комментарии

701