ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2306 Фуркатский Центр содействия занятости 08/02/2019 23/02/2019 0
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб – ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2306

“ЛОЙИХА”

 

Фурқат тумани ҳокимининг

ҚАРОРИ

 

“____” январь 2019 йил                   № ___               Навбаҳор шаҳарчаси

                                                                 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни,

шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб – ускуналарини мажбурий техник кўрикдан

ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб усканаларни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2012 йил., 50-сон, 559-модда) ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил,
17-сон, 229-моддаси) ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН :

    

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар,(туман Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, миллий хавфсизлик ҳизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 2019 йил техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш  Фурқат туман  инспекциянинг техника холати агротехник тадбирлар назорат қилиш бўлими катта инспетори  Ж.Ёрматовгаюклатилсин            

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарор “Навбахор” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Фурқат туман ҳокими:                                                    Д.Солиев

Общие комментарии

67