ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2302 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 08/02/2019 23/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
ID-2302

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятини

тубдан такомиллаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сон хамда 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармонлари ижросини таъминлаш, ногиронлик белгилашни тўлиқ қамраб олувчи ягона тизимни ташкил этиш, шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Туманлараро, туман (шахар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Педиатрик тиббий-маслахат комиссияларининг намунавий тузилмаси 7-иловага мувофиқ;

Бош, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган тиббий- меҳнат эксперт комиссиялари ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларининг рўйхати 8-иловага мувофиқ;

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;

Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тиббий-ижтимоий экспертиза тузилмасида ногиронлиги бўлган болалар сони ва ҳудудларнинг масофасини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида иккитадан педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида биттадан педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари ва Қашқадарё, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида биттадан туманлараро тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланган тартибда:

бир ой муддатда 18 ёшгача бўлган болаларда ва 18 ёшдан катта шахсларда ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронлик муддатларини белгилаш мезонлари рўйхатини тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Малака комиссияси ташкил этиш, унга тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг врач-экспертлар лавозимига танлаш ва тавсия этишни амалга ошириш, шунингдек ҳар уч йилда камида бир марта тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари врач-экспертларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам равишда аттестациядан ўтказилишини;

ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг врачлари ва тиббиёт ҳамшираларини Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий тиббиёт таълим муассасалари, шунингдек Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ва унинг минтақалардаги филиаллари базасида бепул асосда ҳар беш йилда камида бир марта, мунтазам равишда малакасини ошириш курсларидан ўтишини;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий тиббиёт таълим муассасалари базасида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ижтимоий ва касбий реабилитация бўйича мутахассислар тайёрлаш, шунингдек тиббий-меҳнат экспертиза хизмати ва ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари врачларидан реабилитология ва эрготерапия бўйича мутахассислар тайёрлашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ногиронлик белгилашнинг халқаро мезонларига босқичма-босқич ўтиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларини белгиланган талабларга жавоб берадиган, фуқароларнинг бориши учун қулай бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар томонлама ёрдам берсинлар.

5. Белгилансинки:

16 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан амалга оширилади;

давлат тиббиёт ташкилотлари тиббий-маслаҳат комиссияларининг 16 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш юзасидан хулоса бериш функцияси бекор қилинади, бошқа функция ва вазифалари сақлаб қолинади.

6. Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларининг нотўғри хулоса чиқарганлиги учун асос бўлган тиббий ҳужжатларда қасддан сохта маълумотлар кўрсатган шахслар, шунингдек сохта хулосалар берган ёки ногиронлик гуруҳини қасддан нотўғри белгилаган врачлар ва экспертлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу қарордан келиб чиқадиган тадбирларни амалга оширишга ва тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг моддий - техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, янги ташкил этилаётган педиатрик тиббий - маслаҳат комиссиялари ва туманлараро тиббий - меҳнат эксперт комиссияларини жойларга бориб текширишлар ўтказиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағларини ажратсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан хамкорликда:

бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 декабр 2010 йилдаги “Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 307-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 71-модда) 11-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

10. 12-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

            Бош вазири                                                                      А. Арипов

 

                       Вазирлар Маҳкамасининг

                                                                                   2019 йил “__” __________даги

                                                                                                 №____сонли қарорига

1-Илова

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика
тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республикада тиббий-меҳнат экспертиза хизмати соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади);

Инспекция ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкид этиладиган Малака комиссияси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари;

туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади);

Инспекциянинг педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ПТМК деб аталади) киради.

3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

4. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентларнинг хайрияси, шунингдек, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Инспекция ходимларига жорий этилади.

5. Инспекция юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа муҳрлар ва штампларга эга.

2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига раҳбарлик қилиш;

ТМЭК ва ПТМКларнинг фуқароларни ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини
ва муддатларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга имконияти борлигини аниқлаш фаолиятига раҳбарлик қилиш;

16 ёшдан катталарни ногиронлиги бўлган шахс деб топишда, шу жумладан 16 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш учун тиббий хулоса беришда зарур тартиб-таомиллардан ўтишнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ногиронлик белгилаш тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш;

давлат тиббиёт ташкилотлари (кейинги ўринларда -тиббиёт ташкилотлари деб аталади) томонидан берилган тиббий ва бошқа ҳужжатлар асосида экспертиза натижаларини ҳамда фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижаларини доимий равишда ўрганиш асосида ногиронлик ҳолатини, динамикасини ва ногиронликка олиб келган омилларни тизимли таҳлил қилиш;

ногиронликнинг олдини олиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касб бўйича реабилитация
ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашиш;

ТМЭК ва ПТМК врач-экспертларини лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича малака комиссияси фаолиятини ташкил қилиш ҳамда врач-экспертларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

врач-экспертларни манфаатларини ҳимоя қилиш;

ўтказилган кўрик ва берилган хулосаларнинг асосланганлиги юзасидан ТМЭК
ва ПТМКлар фаолиятини назорат қилиш.

7. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ тиббий-меҳнат экспертиза соҳасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятини назорат қилади;

ўтказилган тиббий-меҳнат экспертизанинг асослилигини текширади;

ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятида текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт ташкилотларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги
ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ, фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш мақсадида, уларнинг кўрикдан ўтишлари учун барча фуқароларга тенг имкониятлар берилишини таъминлайди;

шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлиги, касбий-меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси, ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжини, шунингдек махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга ўқитишга имконияти мавжудлигини аниқлашни ташкил этади;

ТМЭК ва ПТМКларга тиббий-меҳнат экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади;

ногиронлик ҳолати ва сабаби бўйича тизимли таҳлил ўтказиб, ногиронликка олиб келувчи факторларни ўрганишда иштирок этади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади.

Фуқаролар кўриги ва қайта кўриги ҳамда ногиронлик кўрсаткичи бўйича маълумотлар базасини шакллантиради.

ТМЭК ва ПТМК мутахассисларининг тиббий-меҳнат экспертиза соҳасида
ва мутахассислиги бўйича (терапия, неврология, жарроҳлик, фтизиатрия, офтальмология, психиатрия, педиатрия, болалар неврологияси, болалар жарроҳлиги ва бошқалар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;

ТМЭК ва ПТМК врачларига малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) юзасидан аттестация ўтказиш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

ТМЭК ва ПТМКларни жойлаштириш, уларни зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашни ташкил этади, шунингдек қатъий ҳисобда турадиган бланкалар билан таъминлаш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси масаласида қилган мурожаатларини кўриб чиқади.

Фуқароларнинг ТМЭК ва ПТМКлар ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, агарда шикоят асосли деб топилса, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради.

Фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизадан ўтказилишини ташкиллаштириб, Бош ТМЭК қароридан норози бўлиб, шикоят қилган шахсларни қайта текширувдан ўтказиш учун бошқа холис Бош ТМЭК базасида тиббий-меҳнат экспертиза хизмати экспертларидан зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус комиссиялар ташкил этади ва аввал қабул қилинган қарор ўзгартирилган тақдирда комиссия ўтказилган жойда маълумотнома берилади.

8. Бахс-мунозарали мураккаб экспертиза ҳолатларида махсус комиссиялар ташкил қилиниб, таркибига ТМЭК томонидан белгиланганидан ташқари, бир хил мутахассисликдаги 2 ёки ундан ортиқ врач экспертлар киритилади ва ушбу хулоса якуний хисобланади. 

3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси соҳасида, тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш;

тиббий-меҳнат экспертиза хизмати таркибий бўлинмаларига ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсияномалар бериш, уларни амалга ошириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

тегишли вазирликлар ва идоралардан Инспекция фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

Тиббий-меҳнат экспертиза соҳасида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий ва касбий ребилитацияси соҳасидаги муаммоларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;

Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

10. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавоб беради.

4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш

11. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган олий тиббий маълумотга эга бўлган, шунингдек тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича юқори малака тажрибасига эга бўлган бошлиқ бошқаради.

12. Инспекция бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқнинг ўринбосари Инспекция бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

13. Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан шахсан жавоб беради;

ўз ваколатлари доирасида ТМЭК ва ПТМК ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Инспекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Бош ТМЭК раислари ва ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тавсиянома беради.

Тегишли Бош ТМЭК раиси тақдимномаси ҳамда Малака комиссияси тавсиясига асосан  Бош ТМЭК врач –экспертларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда тегишли Бош ТМЭК раисининг тақдимномаси асосида туман (шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган ТМЭК ва ПТМК раисларини Малака комиссияси тавсияси бўйича лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТМЭК ва ПТМКларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.

14. Инспекциянинг бош мутахассислари олий тиббий маълумотга, шунингдек тиббий-меҳнат экспертиза бўйича тажрибага эга бўлиши лозим.

Инспекциянинг иш заруриятидан келиб чиқиб бошқа мутахассисликка эга бўлган ходимларни ҳам қабул қилиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 

Вазирлар Маҳкамасининг
         2019 йил “___” __________даги

№______ - сонли қарорига

2-Илова

 

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 1.  Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ПТМК деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тизимидаги мустақил таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

2. ТМЭК/ПТМКлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. 16 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш ПТМКлар томонидан амалга оширилади.

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш ТМЭКлар томонидан амалга оширилади.

18 ёш ва ундан катта шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ТМЭКлар томонидан амалга оширилади.

4. ТМЭК/ПТМКлар фаолияти ҳудудий принцип бўйича амалга оширилади.

5. ТМЭК/ПТМКларнинг хулосалари коллегиал, ТМЭК/ПТМК аъзоларининг мутлоқ кўпчилик овози асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари
иш берувчилар, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий, спорт ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.

6. ТМЭК/ПТМКларнинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентларнинг ҳайрияси, шунингдек, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6. ТМЭК/ПТМКлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш:

Бош ТМЭК раислари ва уларнинг ўринбосарларига — соғлиқни сақлаш муассасалари III типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

врачлар ва бошқа тиббиёт ходимларига - соғлиқни сақлаш муассасалари I гуруҳига мансуб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

қолган ходимларга - давлат бошқаруви органлари тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича амалга оширилади.

7. Бош ТМЭКлар юридик шахс ҳисобланади ҳамда мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.

8. Туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар юридик шахс ҳисобланмайди, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади.

2-боб. ТМЭК/ПТМКларнинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар ТМЭК/ПТМКларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тиббиёт ташкилотлари томонидан тақдим этилган тиббий ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижалари асосида ҳаёт фаолиятининг чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳини, сабабларини, унинг бошланган вақтини ва ногиронлик муддатларини, касбий-меҳнат лаёқатини йўқотилиш даражасини белгилаш;

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини белгилаш;

соғлиқни сақлаш органлари вакиллари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажаришга кўмаклашиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахснинг ҳаёт фаолиятини ёки организми функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, ногиронлик гуруҳини пасайтириш ёки барқарорлаштириш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;

ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация, ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш.

10. Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

Туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, уларга ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш, ТМЭК фаолиятининг инновацион методлари ва шаклларини жорий этиш, ногиронликни белгилашда коррупциоген омилларни истисно этган ҳолда, зарур тартиб-таомиллардан ўтишнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш;

туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ҳамда ПТМКлар ва тиббиёт ташкилотларига тиббий-меҳнат экспертизаси, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва беморларни маслаҳат кўригидан ўтказиш масалалари бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

врачларни, ТМЭК/ПТМК ходимларини ва уларнинг яқин қариндошларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари, Мудофаа вазирлигининг юқори офицерлар таркиби, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат Божхона хизмати, Миллий гвардия, прокуратура, адлия ва суд органлари ходимларини кўрикдан ўтказиш;

жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, судланаётган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек, фуқаролар туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар хулосасига рози бўлмаган тақдирда, икки маротаба хабар берилишига қарамасдан қайта кўрикдан ўтишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида ногиронлик пенсияси ва нафақаси тўхтатилган шахсларни ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказиш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни малака тоифасига лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни ва ўз вақтида малака оширини ташкил этиш;

ТМЭК/ПТМКларни жойлаштиришни ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш, ҳужжатлар бланкалари билан ўз вақтида таъминлаш;

туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКларнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлиги бўйича фаолиятини назорат қилиш;

туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКларнинг юқори даражада реабилитацияга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар контингентини аниқлаш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини белгиланган тартибда тўғри ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини назорат қилиш;

ТМЭК/ПТМКнинг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, минтақавий реабилитация марказлари, тиббиёт ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг ўзаро ҳамкорликдаги ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, иш берувчилар билан биргаликдаги ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурларининг бажарилиши аҳволини белгиланган тартибда кузатиб бориш;

ногиронликнинг аҳволи ва сабабларини таҳлил қилиш, тиббиёт ташкилотлари билан биргаликда ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда қатнашиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва соғлиқни сақлаш органларига ногиронликнинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборотлар тақдим этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотларни ўзида жамлайдиган ягона электрон реестр “ТМЭК”дастурини юритиб бориш;

тиббиёт ташкилотлари билан биргаликда тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

ТМЭК/ПТМКлар фаолияти, минтақадаги ногиронликнинг аҳволи ва сабаблари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза Инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ўз вақтида ҳисоботлар тақдим этиш.

11. Туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

фуқароларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини, унинг вақтинчалик ёки барқарор йўқотилганлигини, ногиронликнинг гуруҳи, сабаби, бошланган вақти ва муддатларини экспертизадан ўтказиш;

меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлаш;

18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга имконияти борлигини аниқлаш;

кўчма мажлислар ўтказиш, оғир беморларни уйида ёки шифохонада тиббий кўрикдан ўтказиш;

вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда узайтириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига, реабилитациянинг техник воситаларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлигини аниқлаш;

соғлиқни сақлаш органлари вакиллари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш, реабилитация тадбирларининг турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмларини белгилаш, тиббиёт ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши ҳолатини кузатиш, ўтказилган реабилитация тадбирларининг самарадорлигини аниқлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда имкониятларига мувофиқ бўлган меҳнат турларини кўрсатган ҳолда уларни касбга йўналтириш бўйича тавсиялар бериш;

хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ногиронликнинг аҳволи ва динамикасини ўрганиш ва Бош ТМЭКга тегишли маълумотлар тақдим этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотларни ўзида жамлайдиган ягона электрон реестр “ТМЭК”дастурини юритиб бориш;

ногиронликка сабаб бўлаётган омилларни ўрганишда ва ногиронликнинг олдини олиш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

аҳоли ўртасида тиббий-меҳнат экспертиза бўйича ва ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш.

3-боб. ТМЭК/ПТМКнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

12. Бош ТМЭКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар ишини, шу жумладан кўрикдан ўтказилганларнинг барча тиббий-эксперт ҳужжатларини, зарурат бўлганда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганларни чақирган ҳолда юзма-юз кўрикдан ўтказиш йўли билан эксперт хулосалари сифати ва асосланганлигини назорат қилиш;

туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

тор доирадаги мутахассис(фтизиатр, психиатр, офтальмолог)лар Бош ТМЭК номидан туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ва ПТМКлар мажлисларида қатнашиши ҳамда қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, зарурат бўлганда, соғлиқни сақлаш органлари вакиллари билан биргаликда давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган тиббиёт ҳужжатларининг асосланганлигини текшириши ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;

туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭК ва ПТМКлар қароридан норози бўлган ҳолатларда шахсларни қайта кўрикдан ўтказиш, ўрнатилган тартибда тегишли маълумотнома бериш йўли билан уларнинг ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш;

Бош ТМЭК қароридан норози бўлган ҳолларда, хулосаси бош ТМЭКнинг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган махсус ташкил этилган комиссияларда шахсларни қайта кўрикдан ўтказиш;

ТМЭК ва ПТМК врачлари манфаатларини ҳимоя қилиш.

13. Туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ва ПТМКлар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ТМЭК ва ПТМКларга юборилган шахсларни кўрикдан ўтказиш;

давлат тиббиёт ташкилотларидан, меҳнат органларидан, иш берувчилардан, таълим муассасаларидан, ТМЭК ва ПТМКлар фаолияти  учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан, кўрикдан ўтаётган шахсларнинг меҳнати (ўқиши) характери ва шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

давлат тиббиёт ташкилотларидан ТМЭК ва ПТМКга тақдим этилган тиббий ҳужжатларнинг сифатли расмийлаштирилишини талаб қилиш, уларнинг холисоналигини ва ҳаққонийлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўриш;

клиник-эксперт ташхисни аниқлашга ва тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ўтказишга муҳтож бўлган кўрикдан ўтувчиларни бириктирилган давлат тиббиёт ташкилотларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, минтақавий реабилитация марказларига юбориш;

таълим муассасаларига, иш берувчиларга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, қайта ўқитиш ва оқилона ишга жойлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;

Бош ТМЭКга ТМЭК ва ПТМКлар ишини яхшилаш, ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси бўйича таклифлар киритиш.

14. ТМЭК ва ПТМК раиси ва врач-экспертлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишига, шу жумладан эксперт хулосаларининг сифати ва асосланганлиги учун жавобгардирлар.

4-боб. ТМЭК ва ПТМКлари фаолиятини ташкил этиш

15. ТМЭК/ПТМКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Бош, туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ҳамда ПТМКлар, тиббий-маслаҳат комиссияларининг бошланғич ташхисларига ва тақдим қилинган тиббий ҳужжатларига шубҳа бўлган ҳолатда бепул қайта текшириш ўтказиш учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт ташкилотларига мазкур қарорнинг 8- иловасига мувофиқ бириктирилади.

16. Бош ТМЭК раиси лавозимига тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач-экспертлар тайинланади.

17. Бош ТМЭК раислари ва ўринбосарлари Инспекция бошлиғининг тақдимномаси ва Малака комиссиясининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва Инспекция бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимдан озод этиладилар.

Бош ТМЭК раиси Бош ТМЭК ходимларини ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ва ПТМКлар ходимларини тегишли ТМЭК ва ПТМК раислари тақдимномасига асосан лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Бош ТМЭК раиси туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар врач-экспертларини Инспекция бошлиғи билан келишган ҳолда Малака комиссияси тавсиясига кўра лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

18. Бош ТМЭК врач-экспертлари тегишли Бош ТМЭК раисининг тақдимномаси бўйича Малака комиссияси тавсиясига кўра Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлар ва ПТМКлари раислари тегишли Бош ТМЭК раисининг тақдимномаси ва Малака комиссияси тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

19. Бош ТМЭКда ишлаш учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тиббий, техник  ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатчилар жалб этилиши мумкин.

ТМЭК/ПТМКлар штатига катта тиббий ҳамшира, тиббий ҳамшира, санитар, ҳайдовчи (автомобиль бўлганда) киради, шунингдек, алоҳида бинога эга бўлганда қўшимча равишда қоровул лавозими киритилади.

Бош ТМЭК таркиби 6 нафар врач экспертлар - терапевт, хирург, невропатолог, офтальмолог, психиатр, фтизиатрлардан иборат таркибда ташкил этилиши, олтинчи врачнинг мутахассислиги минтақавий хусусиятларни, касалланиш ва ногиронлик таркибини хисобга олган ҳолда белгиланади, зарурият бўлганда психиолог, социолог ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

ТМЭК/ПТМКлар иш графиги хафтада 6 кун 5,5 соатдан бўлиб, хафтанинг бир куни эксперт-услубий кенгаш ўтказиш учун ажратилади.

20. Туманлараро, туман(шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар уч нафар врач-экспертдан ташкил этилади.

Туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК таркибига эксперт-терапевт, эксперт-хирург, эксперт-невропатолог киради.

Ихтисослаштирилган ТМЭК таркибига икки нафар врач-эксперт киради, уларнинг мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлиши керак, учинчи аъзо қилиб терапевт ёки невропатолог тайинланади.

Педиатрик ТМК таркибига педиатр, болалар хирурги ва болалар неврологи мутахассислиги бўйича экспертлар киради.

ТМЭК/ПТМК раиси этиб уч врач-экспертдан бири, ихтисослаштирилган ТМЭК раиси этиб мутахассислиги ТМЭК йўналишига мувофиқ бўлган икки врач-экспертдан бири тайинланади.

Ихтисослаштирилган ТМЭК/ПТМКлар кўзда тутилмаган худудларда комиссия таркибига Бош ТМЭКни эксперт-офтальмологи, эксперт-фтизиатри ва эксперт-психиатри қатнашиши таъминланади.

Туманлараро, туман(шаҳар) ТМЭКи 120-200 минг нафар балоғатга (18 ёшга) етган аҳолига бир ТМЭК хисобидан ташкил этилади.

Ҳар 500 мингача болаларга (18 ёшгача) бир ПТМК ташкил этилади Ихтисослаштирилган ТМЭК минтақадаги касалланиш ва ногиронликнинг салмоғи (бир йилда 1000-3000 нафар кўрик ўтказилганда) ва таркибидан хамда масофасидан келиб чиққан холда ташкил этилади.

Истисно тариқасида жуғрофий, демографик ва бошқа хусусиятларни (аҳоли зичлиги, касалланиш ва ногиронлик даражаси) ҳисобга олган холда 100-120 минг нафар балоғатга (18 ёшга) етган аҳолига бир ТМЭК хисобидан ташкил этилиши мумкин.

Ахоли сони ва зичлиги юқори бўлмаган чўл ва тоғли жойларда ярим ставкали ТМЭКлар ташкил этилиши мумкин.

21. Барча даражалардаги ТМЭК/ПТМКда ишлаш учун мутахассислиги бўйича иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган врачлар жалб қилинади.

22. ТМЭК/ПТМК врач-экспертлари мутахассислиги ва тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича камида беш йилда бир марта малака оширишлари керак.

23. ТМЭК/ПТМКлар мажлисларида давлат тиббиёт ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, таълим муассасалари, касаба уюшмалари ёки уларнинг ҳудудий органлари, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, ҳарбий комиссариат ва маҳалла қўмиталари вакиллари ҳамда суғурта компаниялари ходимлари ТМЭК/ПТМК қарорини чиқаришда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.

24. ТМЭК/ПТМК фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва тиббий-меҳнат экспертиза сифатини яхшилаш мақсадида Бош ТМЭКда эксперт-услубий кенгаш ташкил этилади.

Эксперт-услубий кенгашга Бош ТМЭК раиси бошчилик қилади, барча ТМЭК/ПТМК врачлар-экспертлари кенгаш аъзолари ҳисобланади. Эксперт-услубий кенгаш ҳар ойда мажлис ўтказади, ўтган ойда амалга оширилган ишлар таҳлилий масалаларини муҳокама қилади, ТМЭК/ПТМК ҳисоботларини эшитади, услубий тавсиялар ишлаб чиқади, тиббий-меҳнат экспертизанинг долзарб мавзулари бўйича семинарлар ташкил этади.

25. Бош ТМЭК фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади. Туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКлари ва ПТМКлар ўз фаолиятини тегишли Бош ТМЭК раиси томонидан тасдиқланадиган режалар ва жадваллар бўйича амалга оширади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 

Вазирлар Маҳкамасининг

 2019 йил “___” ___________даги

№____ сонли қарорига
                                 8-Илова

Бош, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари

рўйхати

Т/р

Тиббий-меҳнат эксперт ва тиббий-маслаҳат комиссиялари номи

Хизмат кўрсатиш ҳудуди

ТМЭК/ПТМКларни даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Бош ТМЭК

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

2.

Амударё туманлараро ТМЭК

Амударё ва Беруний туманлари

Амударё ва Беруний туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда — ТТБ деб аталади) (тегишли ҳудудлар бўйича)

3.

Кегайли туманлараро ТМЭК

Кегайли, Нукус ва Қораўзак туманлари

Кегайли, Нукус ва Қораўзак ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

4.

Қўнғирот туманлараро ТМЭК

Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ туманлари

Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

5.

Нукус шаҳар ТМЭК

Нукус шаҳри

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда ШТБ деб аталади)

6.

Хўжайли туманлараро ТМЭК

Хўжайли ва Шуманай туманлари,
Тахиатош шаҳри

Хўжайли ва Шуманай ТТБ, Тахиатош ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

7.

Чимбой туманлараро ТМЭК

Чимбой ва Тахтакўпир туманлари

Чимбой ва Тахтакўпир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

8.

Элликқалъа туманлараро ТМЭК

Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари

Элликқалъа ва Тўрткўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

9.

Фтизиатрия ТМЭК

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси сил касалликлари диспансери

10.

Психиатрия ТМЭК

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси психоневрология диспансери

11

Педиатрик ТМК

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси худудий реабилитация маркази

12

Педиатрик ТМК

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Андижон вилояти

13.

Бош ТМЭК

Андижон вилояти

Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

14.

Андижон шаҳар ТМЭК

Андижон шаҳри

 

Андижон ШТБ

15.

Андижон туманлараро ТМЭК

Андижон ва Олтинкўл туманлари

Андижон ва Олтинкўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

16.

Асака туманлараро ТМЭК

Асака, Марҳамат ва Булоқбоши туманлари

Асака, Марҳамат ва Булоқбоши ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

17.

Избоскан туманлараро ТМЭК

Избоскан ва Пахтаобод туманлари

Избоскан ва Пахтаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

18.

Қўрғонтепа туманлараро ТМЭК

Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари, Қорасув ва Хонобод шаҳарлари

Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод ТТБ, Қорасув ва Хонобод ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

19.

Шаҳрихон туманлараро ТМЭК

Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи ва Улуғнор туманлари

Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи ва Улуғнор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

20.

Психиатрия ТМЭК

Андижон вилояти

Андижон вилоят психоневрология диспансери

21

Педиатрик ТМК

Андижон вилояти

Андижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Андижон вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

22

Педиатрик ТМК

Андижон вилояти

Андижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Андижон вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Бухоро вилояти

23.

Бош ТМЭК

Бухоро вилояти

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

24.

Жондор туманлараро ТМЭК

Бухоро, Жондор ва Когон туманлари

Бухоро, Жондор ва Когон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

25.

Бухоро туманлараро ТМЭК

Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор тумани

Бухоро ва Когон ШТБ, Қоровулбозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

26.

Қоракўл туманлараро ТМЭК

Қоракўл ва Олот туманлари

Қоракўл ва Олот ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича

27.

Ромитан туманлараро ТМЭК

Ромитан, Шофиркон ва Пешку туманлари

Ромитан, Шофиркон ва Пешку ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

28.

Ғиждувон туманлараро ТМЭК

Ғиждувон ва Вобкент туманлари

Ғиждувон ва Вобкент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

29.

Психиатрия ТМЭК

Бухоро вилояти

Бухоро вилоят психиатрия шифохонаси

30

Педиатрик ТМК

Бухоро вилояти

Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Навоий вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Жиззах вилояти

31.

Бош ТМЭК

Жиззах вилояти

Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

32.

Ғаллаорол туманлараро ТМЭК

Ғаллаорол, Фориш ва Бахмал туманлари

Ғаллаорол, Фориш ва Бахмал ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

33.

Жиззах туманлараро ТМЭК

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани

Жиззах ШТБ ва Шароф Рашидов ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

34.

Дўстлик туманлараро ТМЭК

Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой туманлари

Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

35.

Зомин туманлараро ТМЭК

Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманлари

Зомин, Зарбдор ва Янгиобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

36

Педиатрик ТМК

Жиззах вилояти

Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Қашқадарё вилояти

37.

Бош ТМЭК

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

38.

Ғузор туманлараро ТМЭК

Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод туманлари

Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

39.

Қарши туманлараро ТМЭК

Қарши шаҳри ва Нишон тумани

Қарши ШТБ ва Нишон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

40.

Касби туманлараро ТМЭК

Қарши ва Касби туманлари

Қарши ва Касби ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

41

Косон туманлараро ТМЭК

Косон ва Муборак, Миришкор

Косон ва Миришкор, Муборак ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

42.

Китоб туманлараро ТМЭК

Китоб ва Шаҳрисабз туманлари,
Шаҳрисабз шахри

Китоб ва Шаҳрисабз ТТБ, Шаҳрисабз ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

43.

Чироқчи туманлараро ТМЭК

Чироқчи ва Яккабоғ туманлари

Чироқчи ва Яккабоғ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

44.

Фтизиатрия ТМЭК

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти сил касалликлари диспансери

45.

Психиатрия ТМЭК

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти сил касалликлари диспансери

46

Педиатрик ТМК

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

47

Педиатрик ТМК

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Навоий вилояти

48.

Бош ТМЭК

Навоий вилояти

Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

49.

Зарафшон туманлараро ТМЭК

Томди ва Учқудуқ туманлари,
Зарафшон шаҳри

Томди ва Учқудуқ ТТБ, Зарафшон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

50.

Қизилтепа туманлараро ТМЭК

Қизилтепа ва Конимех туманлари

Қизилтепа ва Конимех ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

51.

Навбаҳор туманлараро ТМЭК

Навбаҳор ва Нурота туманлари

Навбаҳор ва Нурота ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

52.

Навоий туманлараро ТМЭК

Навоий шаҳри ва Кармана тумани

Навоий ШТБ ва Кармана ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

53.

Хатирчи туман ТМЭК

Хатирчи тумани

Хатирчи ТТБ

54

Педиатрик ТМК

Навоий вилояти

Навоий вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Наманган вилояти

55.

Бош ТМЭК

Наманган вилояти

Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Наманган вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази

56.

Наманган шаҳар ТМЭК

Наманган шаҳри

Наманган ШТБ

57.

Поп туманлараро ТМЭК

Поп ва Мингбулоқ туманлари

Поп ва Мингбулоқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

58.

Тўрақўрғон туманлараро ТМЭК

Тўрақўрғон ва Наманган туманлари

Тўрақўрғон ва Наманган ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

59.

Учқўрғон туманлараро ТМЭК

Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманлари

Учқўрғон, Норин ва Уйчи ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

60.

Чуст туманлараро ТМЭК

Чуст ва Косонсой туманлари

Чуст ва Косонсой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

61.

Янгиқўрғон туманлараро ТМЭК

Янгиқўрғон ва
Чортоқ туманлари

Янгиқўрғон ва Чортоқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

62.

Психиатрия ТМЭК

Наманган вилояти

Наманган вилоят психоневрология диспансери

 

63

Педиатрик ТМК

 

Наманган вилояти

Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Наманган вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Самарқанд вилояти

64.

Бош ТМЭК

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

65.

Оқдарё туманлараро ТМЭК

Оқдарё, Қўшработ ва Иштихон туманлари

Оқдарё, Қўшработ ва Иштихон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

66.

Самарқанд туманлараро ТМЭК

Самарқанд ва Тойлоқ туманлари

Самарқанд ва Тойлоқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

67.

Нарпай туманлараро ТМЭК

Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари

Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

68.

Пайариқ туманлараро ТМЭК

Пайариқ, Булунғур ва Жомбой туманлари

Пайариқ, Булунғур ва Жомбой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

69.

Пастдарғом туманлараро ТМЭК

Пастдарғом ва Нуробод туманлари, Каттақўрғон шаҳри

Пастдарғом ва Нуробод ТТБ, Каттақўрғон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

70.

Самарқанд шаҳар ТМЭК

Самарқанд шаҳри

Самарқанд ШТБ

71.

Ургут туман ТМЭК

Ургут тумани

Ургут ТТБ

72.

Психиатрия ТМЭК

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоят психоневрология диспансери

73.

Фтизиатрия ТМЭК

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансери

74

Педиатрик ТМК

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Самарқанд вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

75

Педиатрик ТМК

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Самарқанд вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Сурхондарё вилояти

76.

Бош ТМЭК

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

77.

Ангор туманлараро ТМЭК

Ангор, Музработ ва Шеробод туманлари

Ангор, Музработ ва Шеробод ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

78.

Денов туманлараро ТМЭК

Денов ва Олтинсой туманлари

Денов ва Олтинсой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

79.

Қизириқ туманлараро ТМЭК

Қизириқ ва Бойсун туманлари

Қизириқ ва Бойсун ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

80.

Қумқўрғон туманлараро ТМЭК

Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари

Қумқўрғон ва Шўрчи ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

81.

Сариосиё туманлараро ТМЭК

Сариосиё ва Узун туманлари

Сариосиё ва Узун ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

82.

Термиз туманлараро ТМЭК

Термиз ш., Термиз ва Жарқўрғон туманлари

Термиз ШТБ, Термиз ва Жарқўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

83.

Психиатрия ТМЭК

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти психоневрология диспансери

84

Педиатрик ТМК

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Сирдарё вилояти

85.

Бош ТМЭК

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

86.

Гулистон туманлараро ТМЭК

Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Гулистон тумани

Гулистон, Янгиер ШТБ, Гулистон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

87

Сирдарё туманлараро ТМЭК

Сирдарё ва Сайхунобод туманлари

Сирдарё ва Сайхунобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

88.

Мирзаобод туманлараро ТМЭК

Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманлари

Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба  ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

89.

Ховос туманлараро ТМЭК

Ховос, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳари,

 Ховос ва Боёвут ТТБ, Ширин ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

90

Педиатрик ТМК

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Тошкент вилояти

91.

Бош ТМЭК

Тошкент вилояти

Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

92.

Оққўрғон туманлараро ТМЭК

Оққўрғон, Қуйичирчиқ ва
Бўка туманлари

Оққўрғон, Қуйичирчиқ ва Бўка ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

93.

Олмалиқ туманлараро ТМЭК

Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарлари, Пскент
ва Ўртачирчиқ туманлари

Олмалиқ ва Нурафшон ШТБ, Пскент ва Ўртачирчиқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

94.

Ангрен туманлараро ТМЭК

Ангрен ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон тумани

Ангрен ва Оҳангарон ШТБ, Оҳангарон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

95.

Бекобод туманлараро ТМЭК

Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани

Бекобод ШТБ ва Бекобод ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

96.

Чирчиқ туманлараро ТМЭК

Чирчиқ шаҳри, ва Қибрай туманлари

Чирчиқ ШТБ, ва Қибрай ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

97.

Юқори Чирчиқ туманлараро ТМЭК

Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари

Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ ва Паркент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

98.

Янгийўл туманлараро ТМЭК

Янгийўл шахри, Янгийўл ва
Чиноз туманлари

Янгийўл ШТБ, Янгийўл ва Чиноз ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

99.

Зангиота туманлараро ТМЭК

Зангиота ва Тошкент туманлари

Зангиота ва Тошкент ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

100.

Психиатрия ТМЭК

Тошкент вилояти

Тошкент вилоят психоневрология диспансери

101

Педиатрик ТМК

Тошкент вилояти

Тошкент вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Тошкент вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Фарғона вилояти

102.

Бош ТМЭК

Фарғона вилояти

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Фарғона вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

103

Бағдод туманлараро ТМЭК

Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманлари

Бағдод, Бувайда ва Учкўприк ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

104

Қўқон туманлараро ТМЭК

Қўқон шаҳри ва Данғара тумани

Қўқон ШТБ ва Данғара ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

105

Қува туманлараро ТМЭК

Қува ва Тошлоқ туманлари, Қувасой шаҳри

Қува ва Тошлоқ ТТБ, Қувасой ШТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

106

Марғилон туманлараро ТМЭК

Марғилон шаҳри, Қўштепа ва Ёзёвон туманлари

Марғилон ШТБ, Қўштепа ва Ёзёвон ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

107

Риштон туманлараро ТМЭК

Риштон, Олтиариқ ва Сўх туманлари

Риштон, Олтиариқ ва Сўх ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

108

Ўзбекистон туманлараро ТМЭК

Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманлари

Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат ТТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

109

Фарғона туманлараро ТМЭК

Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани

Фарғона ШТБ ва Фарғона ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

110

Психиатрия ТМЭК

Фарғона вилояти

Фарғона вилоят психоневрология диспансери

111

Фтизиатрия ТМЭК

Фарғона вилояти

Фарғона вилоят сил касалликлари диспансери

112

Педиатрик ТМК

Фарғона вилояти

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Фарғона вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

113

Педиатрик ТМК

Фарғона вилояти

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Фарғона вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Хоразм вилояти

114

Бош ТМЭК

Хоразм вилояти

Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

115

Урганч туманлараро ТМЭК

Урганч ш. Хонқа туманлари

Урганч ШТБ ва Хонқа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

116

Қўшкўпир туманлараро ТМЭК

Урганч ва Қўшкўпир туманлари

 Урганч ва Қўшкўпир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

117

Ҳазорасп туманлараро ТМЭК

Ҳазорасп ва Боғот туманлари,
Питнак шаҳри

Ҳазорасп ва Боғот ТТБ, Питнак ШТБ
(тегишли ҳудудлар бўйича)

118

Хива туманлараро ТМЭК

Хива шахри, Хива, ва Янгиариқ туманлари

Хива ШТБ, Хива ва Янгиариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

119

Шовот туманлараро ТМЭК

Шовот, Гурлан ва Янгибозор туманлари

Шовот, Гурлан ва Янгибозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

120

Педиатрик ТМК

Хоразм вилояти

Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази

Тошкент шаҳри

121.

Бош ТМЭК

Тошкент шаҳри

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

122.

Мирзо Улуғбек туманлараро ТМЭК

Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари

Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

123.

Олмазор туман ТМЭК

Олмазор тумани

Олмазор ТТБ

124.

Сирғали туманлараро ТМЭК

Сирғали, Миробод ва Бектемир туманлари

Сирғали, Миробод ва Бектемир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

125.

Учтепа туманлараро ТМЭК

Учтепа ва Чиланзор туманлари

Учтепа ва Чиланзор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

126.

Шайхонтоҳур туманлараро ТМЭК

Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари

Шайхонтоҳур ва Яккасарой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

127.

Юнусобод туман ТМЭК

Юнусобод тумани

Юнусобод ТТБ

128.

Психиатрия ТМЭК

Тошкент шаҳри

Биринчи Тошкент шаҳар психоневрология диспансери

129

Педиатрик ТМК

Тошкент шаҳри

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонаси, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

 

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТМЭКларининг умумий сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган холда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” __________даги

№ ____ сонли қарорига

                                                                                     9-Илова

 

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ТМЭК деб аталади) ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда - ПТМК деб аталади) томонидан фуқароларни кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартибини белгилайди.

2. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологияга асосланади.

3. ТМЭК/ПТМКда фуқароларни кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

4.ТМЭК/ПТМКда фуқароларни кўрикдан ушбу низомнинг 1-иловасидаги келтирилган схема асосида ўтказилади.

5. ТМЭК кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, давлат тиббиёт ташкилотларининг йўлланмасига эга бўлган, ушбу ТМЭКга бириктирилган 16 ва ундан катта ёшдаги шахсларни қабул қилади.

ПТМК кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, давлат тиббиёт ташкилотларининг йўлланмасига эга бўлган, ушбу ПТМКга бириктирилган 16 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади.

2-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказишга қабул қилиш

6. Ушбу Низомнинг 2-иловасини ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар рўйхатининг биринчи қисмига мувофиқ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар аниқланганда 3 иш куни ичида ТМЭК/ПТМК юборилиши шарт. 

7. Бирламчи кўрикдан ўтказишга:

Ушбу Низомнинг 2-иловасини ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар рўйхатининг биринчи қисмига мувофиқ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар;

Ушбу Низомнинг 2-иловасини ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар рўйхатининг иккинчи қисмига мувофиқ айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз муддат қаторасига 2 ойгача узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) 16 ёшдан катта шахслар;

айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз 4 ойдан ортиқ узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) 16 ёшдан катта шахслар;

айнан бир касаллик туфайли охирги 12 календар ойида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлукли 6 ойдан ортиқ муддатни ташкил қиладиган узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) 16 ёшдан катта шахслар;

сил касаллигига чалинган 16 ёшдан катта шахсларда касаллик бирламчи аниқланган ҳолларда охирги 12 календар ойида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз 10 ой муддатни, шунингдек, силга қарши диспансерда аввал хисобда туриб, асосий касаллиги зўрайган ҳолларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик -6 ойни ташкил қилганда;

16 ёшгача бўлган болаларни шифохоналарда (шу жумладан, ихтисослаштирилган шифохоналарда) ҳамда амбулатория-поликлиника шароитида даволангандан кейин ҳам 6 ойдан ортиқ давом этаётган патологик ўзгаришларда

16 ёшгача бўлган болаларда туғма аномалиялар ҳамда ҳаёт давомида орттирилган анатомик нуқсонлар ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил, онкологик касалликлар (хавфли ўсмалар), мохов, полиомиелит касаллиги асоратлари, руҳий касалликлар, ОИТС ва жинсий аъзолар орқали юқадиган бошқа касалликлар) аниқланганда барча даволаш тадбирлари ўтказилгандан сўнг 6 ой кузатувидан илгарироқ тиббий ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, тиббий хулоса умумий асосларда берилиши мумкин.

8. ТМЭК/ПТМКда кўрикдан ўтиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим қилинади:

 паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Давлат тиббиёт ташкилотининг йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан ва (ёки) амбулатор картадан кўчирмалар, амбулатория картаси;

ишлайдиганлар томонидан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.

Касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланганда ТМЭКга кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасасининг ушбу фуқарода касб касаллиги мавжудлиги тўғрисидаги хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.

Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси ва ногиронликни аниқлаш учун ТМЭКга биринчи марта юборилган шахслар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномани ҳам тақдим этадилар.

Ногиронлик сабабларини белгилаш учун асос бўладиган қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин:

ногиронликка олиб келган касалликнинг Чернобиль АЭСдаги ҳалокатни бартараф қилиш билан боғлиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган идоралараро Кенгашнинг хулосаси ва кўрикдан ўтувчининг нурланиш зонасида (30 км. ҳудудида) бўлганлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилган ҳарбий гувоҳномаси;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ёки Давлат хавфсизлик хизмати марказий ҳарбий тиббий комиссияларининг белгиланган шаклдаги касаллик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси.

16 ёшгача болаларни ПТМКда кўрикдан ўтказиш учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва нафақа олиш учун расмийлаштиришга ота-онасидан биттасининг ёки васийнинг паспорти мажбурий тартибда кўрсатилади.

ТМЭК/ПТМК кўрик учун қабул қилинаётган тиббий хужжатлар давлат тиббиёт ташкилоти тиббий-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда – ТМК деб юритилади) раиси ёки маъсул шахси томонидан тақдим қилинади.

Давлат тиббиёт ташкилоти ТМКси томонидан тиббий хужжатлар 5 иш куни ичида расмийлаштирилади ва уларни ТМЭК/ПТМКга юборади.

Давлат тиббиёт ташкилоти ТМКси ТМЭК/ПТМКга тақдим этилаётган хужжатларни асослилигига, тўлиқлилигига ва ўз вақтида юборилаётганлигига жавобгар хисобланадилар.

Тўлиқ бўлмаган ёки бир-бирига мос келмаган  хужжатлар тақдим қилинганда давлат тиббиёт ташкилотининг ТМКси 3 иш куни ичида тўғриланган ва етишмаган хужжатларни ТМЭК/ПТМКга юборади.

 ТМЭК/ПТМКга хужжатлари қабул қилингандан сўнг беморга, 2 кун ичида алоқа воситалари орқали кўрик ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади. 

9. Айрим ҳолларда, зарурият бўлганда ТМЭК иш берувчилардан кўрикдан ўтувчининг меҳнатда жароҳатланишга ёки касб бўйича касалланишига сабаб бўлган меҳнат характери ва шароитлари тўғрисидаги хулосани сўраб олиши мумкин. Бунда иш берувчи томонидан хулосани ўз вақтида тақдим этмаслик ёки тақдим этмаслик кўрикдан ўтказишни рад этиш ёки кўрик ўтказиш муддатини узайтириш учун асос бўла олмайди.

10. Кўрик:

яшаш жойидаги ТМЭК/ПТМК ёки давлат даволаш ташкилотига бириктирилган жойдаги ТМЭК/ПТМК ёки ушбу ТМЭК/ПТМКга бириктирилган тегишли давлат тиббиёт ташкилотининг йўлланмаси бўйича;

агар ТМЭК/ПТМК жойлашган жойда кўрик ўтказишни асосли сабабларга кўра ва давлат тиббиёт ташкилоти тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса -уйда ёки стационарда кўчма мажлисларида ўтказилиши мумкин.

16 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш доимий яшаш жойи бўйича, давлат тиббиёт ташкилотига бириктирилган жойи бўйича ёки тегишли давлат тиббиёт ташкилотидан махсус ажратилган хонада ўтказилади.

Алоҳида ҳолатларда кўрик сиртдан - кўрикдан ўтувчининг шахсан иштирокисиз унинг (қонуний вакилининг) розилиги билан ўрнатилган тартибда тақдим этилган тиббий хужжатлар асосида ўтказилиши мумкин. Бунда кўрикдан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси худудида бўлиши лозим.

Кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади.

Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

3-боб. Кўрикни ўтказиш

11. Бош, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ТМЭК ва ПТМК мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.

12. Шахсларни кўрикдан ўтказиш:

шахсни кўрикдан ўтказиш;

ТМЭК/ПТМКга йўлланмани (088/у шаклини), амбулатор ёки стационар бўғимдан берилган касаллик тарихидан ва(ёки) амбулатор картадан кўчирмаларни, амбулатория картасини, шунингдек беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

13. Кўрик маълумотлари ва ТМЭК/ПТМК қарори шу куннинг ўзида тиббий кўрик далолатномасида ва ТМЭК/ПТМК мажлиси протоколида қайд этилади, ТМЭК/ПТМК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

14. Кўрик натижалари бўйича ТМЭК/ПТМК қуйидаги хулосаларни (кейинги ўринларда ТМЭК/ПТМК хулосаси деб аталади) чиқариши мумкин:

18 ёшдан катта ёшдаги шахсларга ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилаш тўғрисида;

18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш тўғрисида;

меҳнатда майиб бўлган ва касбий касалликка чалинган шахслар учун касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси ва касб касаллигини аниқлаш тўғрисида;

қўшимча равишда текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун кўрикдан ўтувчини бириктирилган даволаш-профилактика муассасаларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда минтақавий реабилитация марказларига юбориш тўғрисида;

кўрикдан ўтаётган беморни даволашни давом эттириш зарурлиги муносабати билан унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини узайтириш тўғрисида;

протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация қилишнинг бошқа ёрдамчи техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисида;

меҳнатга тавсия этиш, ногиронлиги бўлган шахснинг ўқитишга ёки қайта ўқитишга муҳтожлиги тўғрисида;

ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисида.

ногиронлиги бўлган болани ўқишга муҳтожлиги тўғрисида;

мазкур Низомнинг 3-иловаси бўйича махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш учун тиббий кўрсатмалар Рўйхатига мувофиқ махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган автотранспорт воситасини (фақат қўл билан бошқариладиган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситалари) бошқариш лаёқати тўғрисида;

ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлиги тўғрисида.

15. Ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги ТМЭК/ПТМК хулосаси бирламчи ёки қайта деб чиқарилади.

Ногиронлик қуйидаги ҳолатларда бирламчи белгиланади:

Шахсни биринчи марта ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда;

ТМЭК/ПТМКда кўрикдан ўтказилувчи олдинги ногиронлик белгиланган муддати тугаган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда;

ТМЭК/ПТМКда кўрикдан ўтказилувчининг ногиронлиги бекор қилинган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда;

Қолган ҳолатларда ногиронлик қайта белгиланади.

Ногиронлиги бўлган бола 16 ёшга тўлгандан сўнг, туманлараро, туман (шахар) ва ихтисослаштирилган ТМЭКларда кўрикдан ўтказилади, бунда ногиронлик қайта белгиланади.

16. ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилаш тўғрисида хулоса чиқаришда, шунингдек ушбу қарор қабул қилинган кунда:

Кўрикдан ўтаётганнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақасида тегишли ёзув қайд этилади;

ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.

ТМЭК/ПТМК томонидан кўрикда ногиронлиги бўлган бола деб хулоса чиқарилгач, шу куни мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда маълумотнома расмийлаштирилади.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолатларда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун, пенсияларга устамалар қўшиш учун, шунингдек болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун айрим ҳолларда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ногиронлик пенсияси тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома икки қисмдан бўлади:

ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК/ПТМК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно тариқасида эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақа тайинлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги – ўринларда Пенсия жамғармаси) бўлимига юборилади;

ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг Б қисми ТМЭК/ПТМК томонидан хулоса чиқарилган кунда кўрикдан ўтказилувчига ёки унинг қонуний вакилига берилади.

17. ТМЭК томонидан меҳнатда майибланиш ёки касбий касаллик билан боғлиқ ҳолда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилган тақдирда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш ва кўрикдан ўтаётганнинг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тўғрисида кўрикдан ўтказиш далолатномасидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича кўчирма (кейинги ўринларда- кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма) расмийлаштирилади.

Кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма икки қисмдан иборат бўлади:

Кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли тўловларни амалга ошириш учун иш берувчига юборилади. Шунингдек булар хақидаги маълумот хар чоракнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 5- санасига қадар Бош ТМЭКлар томонидан худудий Бандлик бош бошқармасига тақдим этилади;

Кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг Б қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда кўрикдан ўтказилувчига берилади.

Мехнатда майибланиш ёки касб касаллиги хар хил корхоналарда олинган бўлса, у ҳолда маълумотнома хар бир корхона учун алохида, мехнат қобилиятини йўқотиш фоизи кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

18. ТМЭК/ПТМК хулосаси кўрикдан ўтувчига улар томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришдаги муҳим омилларни кўзда тутувчи тартибни, қабул қилинган қарорни мажбурий тушунтириш берадиган кўрикни ўтказган барча мутахассислар иштирокида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ТМЭК/ПТМК раиси томонидан дарҳол эълон қилинади.

Агар қайта кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлик тўғрисидаги ушбу низомнинг
7-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади.

Шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлик тўғрисидаги маълумотнома ТМЭК/ПТМК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб уч иш куни ичида тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.

19. ТМЭК/ПТМК хулосаси беморни кўрикка юборган давлат тиббиёт ташкилотига уч иш кунида юборилади.

ТМЭК/ПТМК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади: 

кўрикдан ўтказилаётганнинг клиник-эксперт ташхиси;

кўрик хулосаси;

тиббий, касбий, меҳнат ва ижтимоий реабилитацияси масаласи бўйича тавсиялар.

20. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлиги бўлган шахслар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш учун бириктирилган давлат тиббиёт ташкилотига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ва ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.

21. Агар ТМЭК/ПТМКнинг раиси ёки айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлишмаса, у ҳолда кўрикдан ўтказиш далолатномасига уларнинг алоҳида фикри киритилади ва ушбу далолатнома такрорий кўрикдан ўтказиш учун уч кун муддатда тегишли бош ТМЭКга юборилади.

Бош ТМЭКларда қарорлар ТМЭК аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ТМЭК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. ТМЭК/ПТМК мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари, давлат тиббиёт ташкилотлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, таълим муассасалари вакиллари, касаба уюшмалари ёки уларнинг худудий органлари, харбий комиссиариатлар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, махалла комитетлари вакиллари ва суғурта компаниялари агентлари ТМЭК/ПТМК қарорини чиқаришда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.

 Худудий ТМЭК/ПТМК томонидан алоқадор идора ва муасасаларнинг вакилларини ТМЭК/ПТМКларнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан уларни хабардор қилади. 

4-боб. Ногиронликни белгилаш

23. Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб 18 ёшдан катта кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган 16 ёшдан катта шахсларни ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхати ушбу касалликларда асос қилиб олинади.

24. 16-18 ёшли шахслар ногиронлик гуруҳи кўрсатилмасдан ногиронлиги бўлган бола деб топилади.

Ҳаёт фаолиятини чекланганлиги даражасига қараб, даволаш натижаларининг прогнози, физиологик хусусиятлари, анатомик ҳолати, шунингдек болалар организми орган ва тизимларнинг компенсатор ҳолати, уларнинг тез ўсиши ва қайта тикланишига қараб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронлик муддатларини белгилаш мезонлари рўйхатига мувофиқ кўрикдан ўтказилувчи 16 ёшгача бўлган болалар бир йил, икки йил муддатга ва 16 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилади.

25. Қуйидагилар кўрикдан ўтказилувчини ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:

организм функцияларининг барқарор бузилган ҳолда соғлиқни ёмонлашиши;

ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги (шахс томонидан ўзига-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши).

26. 18 ёш ва ундан катта ногиронлиги бўлган шахсларда қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:

умумий касаллик;

меҳнатда майибланиш;

касб касаллиги;

болаликдан ногиронлик;

Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик;

фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик;

ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.

Кўз касалликлари оқибатида ногиронлик белгиланганда, юқорида кўрсатилган ногиронлик сабабларига “кўздан” сўзи қўшилади.

27. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарор клиник-психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омиллар комплексини баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиш даражаси, даволаш, реабилитация тадбирларининг самарадорлиги, компенсатор механизмларининг ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, реабилитация қилиш потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, меҳнатнинг аниқ шарт-шароитлари ва мазмуни, касбий тайёргарлик, ёш ва шу кабилар ҳисобга олинади.

Кўрикдан ўтказиш чоғида ТМЭК/ПТМКда касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъий назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимлари комплекс текширилади. Соғлиқни ва ижтимоий мослашиш даражасининг ҳолатини асосли баҳолаш мақсадида функционал лаборатория текширишлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг касбий-меҳнат фаолияти эътиборга олинади. Беморнинг шахсий хусусиятига, унинг ижтимоий мослашиш имкониятига эътибор қаратилади.

5-боб. 16 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилаш мезонлари

28. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:

психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функцияларнинг) бузилиши;

тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);

сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;

статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилишининг) бузилиши;

қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;

жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).

29. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:

I даража-енгил бузилишлар;

II даража- ўртача бузилишлар,

III даража-ифодаланган бузилишлар,

IV даража – кучли ифодаланган бузилишлар.

30. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши учта даражага ажратилади:

а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати-инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:

I даража-узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;

II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;

III даража-ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;

б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати-маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:

I даража-вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати,
уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;

II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;

III даража-ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;

в) мўлжал олиш лаёқати-атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):

I даража- фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;

II даража- бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;

III даража- мўлжал ола билмаслик (дезориентация) ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;

г) муомала қилиш лаёқати-идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:

I даража-ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб муомала қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;

II даража- зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан муомала қилиш лаёқати;

III даража- муомала қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;

д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати-ўзини англаш ва ижтимоий ҳуқуқий-маънавий ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:

I даража-мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг айрим соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;

II даража-фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф-муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;

III даража-ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;

е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:

I даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;

II даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;

III даража-ўқий олмаслик;

ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати-ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:

I даража-малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом эттира олмаслик;

II даража-ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража-меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).

31. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг кучли барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

III даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

III даража-ҳаракат қилиш лаёқати;

III даража-мўлжал олиш лаёқати;

III даража-муомала қилиш лаёқати;

III даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати.

32. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

II даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

II даража-ҳаракат қилиш лаёқати;

II даража-мўлжал олиш лаёқати;

II даража-муомала қилиш лаёқати;

II даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

II, III даража-ўқиш лаёқати;

II, III даража-меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.

33. Меҳнат фаолиятининг I даражасига лаёқатнинг чекланишига ёки ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор ўртача ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

I даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

I даража-ҳаракат қилиш лаёқати;

I даража-мўлжал олиш лаёқати;

I даража-муомала қилиш лаёқати;

I даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

I даража-ўқиш лаёқати.

6-боб. 16 ёшгача шахсларга ногиронлик белгилаш мезонлари

34. Ногиронлиги бўлган бола деб белгиланиш мезонлари:

функцияларнинг енгил бузилишлари ногирон деб топиш учун асос бўла олмайди, болалар III-IV саломатлик гурухига киритилади, давлат тиббиёт ташкилотларини мутахассислари кузатувида бўлади, ижтимоий химоя тадбирлари ўтказилишига муҳтож эмас;

болаларда организм функцияларининг ўрта даражадаги бузилишлари  - ўз-ўзига хизмат қила олиш ҳолати, ҳаракатланиш, ўқиш ва хаёт фаолиятини бошқа турларини чекланишининг I даражасига олиб келиб, бунда ногиронлиги бўлган бола юқоридаги вазифаларни бажариши учун узоқ вақт сарфлаб, уни бажаришнинг бўлиниши, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиши талаб қилинади;

бемор болада аниқланган организм функцияларининг ифодаланган даражадаги бузилишлари - ўз-ўзига хизмат қила олиш ҳолати, ҳаракатланиш, ўқиш ва хаёт фаолиятини бошқа турларини чекланишининг II даражасига олиб келиб, бунда ногиронлиги бўлган болани уйда махсус дастурлар бўйича ўқитиш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ихтисослашган программа бўйича ўқитиш, зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиши ёки ўз-ўзига хизмат қилиши ва  ҳаракатланиши ва ўйнаши учун бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами талаб қилинади;

организм функцияларининг кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари - ўз-ўзига хизмат қила олиш ҳолати, ҳаракатланиш, ўқиш ва хаёт фаолиятини бошқа турларини чекланишининг III даражасига олиб келиб, бунда ногиронлиги бўлган боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслиги, харакатлана олмаслиги, доимо ўзгаларнинг ёрдамига мухтожлиги ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқликлиги, ўқиш, элементар билимларни (ижтимоий, касб-хунар, маданий, майиший) ўзлаштира олмаслиги, такрорлаш, элементар малака ва кўникмаларни (касб хунар, ижтимоий, маданий, маиший малака ва кўникмаларни) эгаллай олмаслиги, ёки ўқий олмаслиги.

35. 16 ёшгача бўлган болалар 1 йил, 2 йил ёки 16 ёшгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб топилади.

болаларнинг тана аъзоси ва аъзолар тизимларининг функцияси бузилиши сабабли, гарчи даволаш натижасида кўрсатилган ҳолатлар тикланиши мумкин бўлсада, 16 ёшгача бўлган болаларнинг яшаш фаолиятининг чекланиши ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслик ҳолатларида 16 ёшгача бўлган болалар 1 йил муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб топилади.

Патологик ҳолатлар, яъни болалар организми функцияларининг кучли даражада бузилган, уларнинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги сезилган ва ўз-ўзига хизмат қилиши чегараланган, лекин 16 ёшгача бўлган болаларда тузалиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда 2 йил муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб топилади. Бунда, болаларнинг физиологик, анатомик, тана аъзоси ва аъзолар тизимларининг компенсатор ҳолатлари, уларнинг тез ўсувчанлиги ва тикланиши ҳисобга олинади.

Ўз-ўзига хизмат қилишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келувчи организм фаолиятининг кескин, турғун ва орқага қайтмас бузилиши натижасида болаларнинг яшаш фаолиятининг кучли даражада чегараланишига ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмасликка олиб борадиган аъзо ва унинг тизимларининг патологик ҳолатларида
16 ёшгача бўлган болалар 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб топилади. Бунда, болаларнинг аҳволини динамик кузатиш, уларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва ҳаётга
мослашувчанлигини белгилаш мақсадида хулоса дастлаб 2 йил муддатга берилади. Мазкур муддат тугагач ногиронлик 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.

16 ёшга тўлмасдан бир ой олдин ногиронлиги бўлган болалар ногиронлик холатини аниқлаш мақсадида, ўрнатилган тартибда туманлараро, туман(шаҳар)
ёки ихтисослаштирилган ТМЭКга юборилади.

36. Ногиронлик тўғрисида қарор чиқарилганда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган якка тартибдаги реабилитация дастури тузилади.

Тиббий - меҳнат эксперт комиссиялари ва Педиатрик тиббий маслахат комиссияларининг хулосалари коллегиал, ТМЭК/ПТМК аъзоларининг мутлоқ кўпчилик овоз бериши асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари иш берувчилар, даволаш – профилактика, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий хисобланади ва тавсияларнинг бажарилиши ТМЭК/ПТМК томонидан мониторинг қилиб борилади.

Қонун бузилиш холатлари аниқланганда ўрнатилган тартибда хуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинади.

7-боб. Қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари ва ТМЭК/ПТМК қарорлари юзасидан шикоят билдириш тартиби

37. Ногиронлик навбатдаги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган навбатдаги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, ногиронлиги бўлган шахс соғлиғининг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси томонидан назорат функцияларини бажариш жараёнида, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Ногиронлик муддати муддатсиз деб эътироф этилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта кўрикдан ўтказилиши мумкин.

38. Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларга соғлиғининг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик олти ой, бир ёки икки йилга белгиланади.

16-18 ёшдаги болалар бир йил, икки йил ёки 18 ёшгача муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб топилади.

Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг барқарор, қайта тикланадиган морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг ўтишини ва саломатликни тиклашни, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда ногиронлик белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига (Низомнинг 8-иловасига) мувофиқ ногиронлик муддатсиз белгиланади.

Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногирон деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳлар ногиронлиги муддатсиз белгиланади, ногиронликнинг III гуруҳида қайта кўрик ўтказиш муддати – 5 йилдан иборат бўлади. Ногиронликнинг сабаби «ЧАЭСдаги ҳалокат оқибатида келиб чиққан» деб кўрсатилади.

39. Касбий меҳнат лаёқатини йўқотилиши даражасини белгилаш мақсадида қайта кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

соғлиқнинг меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида бузилиши;

амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти;

шахснинг меҳнатда майибланиши ёки касб касаллигидан олдинги касбий фаолиятини бажариш лаёқати.

40. ТМЭК/ПТМК муассасалари томонидан кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш, ушбу Низомнинг 37-банди иккинчи хат бошида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъий назар, амалга оширилади.

Такрорий қайта кўрикдан ўтказиш учун ТМЭК/ПТМК ногиронга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (стационар даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлиши) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, унга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган такрорий билдиришнома юборилади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахснинг қайта кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсияни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик бўйича пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногиронлиги бўлган шахснинг такрорий қайта кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТМЭК/ПТМК, ТМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди.

41. Кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК ва ПТМК қарорига рози бўлмаган тақдирда у бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки белгиланган тартибда, судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ТМЭК ва ПТМКлар кўрик далолатномасини бош ТМЭКга юборади, бош ТМЭК кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

8-боб. Ижтимоий ёрдам турлари ҳамда ижтимоий ёрдам бериш зарурлигига олиб келадиган касалликлар, жароҳатлар ва нуқсонлар оқибатлари рўйхати

42. Ногиронларга ижтимоий ёрдам пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бирйўла тўланадиган тўловлар), реабилитациянинг техник воситалари, кресло-аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус шрифтли босма буюмлар, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар, шунингдек тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар шаклида кўрсатилади.

43. Ўзгаларнинг доимий парвариши, ёрдами ёки назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда тавсия қилинади.

44. Реабилитациянинг техник воситалари (оёқ-қўллар ва ҳис этиш органлари бузилган функцияларини компенсацияси учун қўлланиладиган махсус асбоб-ускуналар, приборлар, мосламалар) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: ифодаланган монопарез, гемипарез, трипарез, тетрапарез, ифодаланган гиперкинетик синдром, карлик, тўртта бармоқ йўқлиги туфайли панжа чўлтоқлиги ва ампутациянинг юқорироқ даражаси, оёқ-қўл бўғимларининг ифодаланган контрактураси, шалвираб турган елка, тирсак, тизза бўғини, Шарп бўйича товон чўлтоғи ва иккала кўзнинг ёки яхши кўрадиган кўзнинг хира кўриши (коррекция билан 0.1 гача ёки кўриш майдонининг 20 градусгача концентрик торайиши).

45. Ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш қуйидаги кўрсатмаларга кўра амалга оширилади:

а) хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

NYНA бўйича III даража, IV функционал синфдаги сурункали юрак етишмовчилиги;

III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;

IV даража (терминал босқич) даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;

иккала тиззадан ва ундан юқоридан ампутацион чўлтоқлик, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;

иккала тос-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;

б) сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

ақлий заифлик ва руҳий касалликларнинг оғир даражаси оқибатида(деменция) юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала болдир ва ундан юқорироқдан ампутацион чўлтоқлик, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала оёқнинг III-IV даражали тос-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;

иккала тос-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.

46. Муҳтож шахсларни, шу жумладан ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ҳамда кресло-аравачалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда белгиланади.

9. Боб. Якуний қоидалар

47. Ушбу Низомни бузганликда айбдор деб топилган шахс қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт

комиссияларида ва педиатрик

тиббий-маслаҳат комиссияларида

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

                                                                                                                                                                                                                                                                 Низомга
                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    1-илова

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажарилиш муддати

 

1-босқич

 

 

Бемор

 

 

Беморда организм функциялари турғун бузилганлик ҳолатини аниқлаш:

1. Беморнинг касалланганлиги ёки жароҳати сабабли давлат тиббиёт муасасасига мурожаати.

2. Профилактик кўрикда организм функциялари турғун бузилиши бўлган беморларни аниқлаш.

3. Ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган бола)нинг қайта кўрикдан ўтиш учун мурожаати.

 

Беморнинг ҳолати ва ҳохишига кўра

 

 

 

 

 

2-босқич

 

ТМК

 

ТМЭК/ПТМКга зарур ҳужжатларни тақдим этиш:

ТМК фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (кейинги ўринларда Низом) 8-бандига мувофиқ ҳужжатларни расмийлаштиради ва ТМЭК/ПТМКга юборади.

 

5 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

ТМЭК/

ПТМК

 

Ҳужжатлар кўриб чиқиш:

1. Тақдим қилинган ҳужжатларда Низомнинг 8-бандига мувофиқ бўлмаган камчиликлар аниқланганда, ҳужжатларни юборган ТМКдан етишмаётган хужжатлар сўралади.

2. Беморга тиббий кўрикни ўтказиш жойи, вақти ва санаси тўғрисида алоқа воситалари орқали хабар юборилади.

 

 

 

3 кун

 

2 кун

 

 

 

 

4-босқич

 

ТМЭК/

ПТМК

 

Кўрикдан ўтказиш:

1. Кўрик натижалари бўйича беморга хулоса бериш.

2. Шахсни ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган бола) деб топилган ҳолатда реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжатлар ТМЭК/ПТМКга берилган кундан бошлаб жами 14 кун

10 кун ичида

Изох.

ТМКдавлат тиббиёт ташкилотининг тиббий-маслаҳат комиссияси;

ТМЭКтиббий-меҳнат эксперт комиссияси;

ПТМК – педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияси.

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
                                                                      2-илова

ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар рўйхати

  1. ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, асоратлари ва холатлар рўйхати:

 

  1. Алоҳида анатомик нуқсонлар: елка камари, елка, билак, кафт усти, қўл кафти (4 та ва ундан кўп бармоқ), чаноқ-сон бўғими, сон, болдир, болдир-ошиқ бўғими ва оёқ панжаси соҳасидан травматик ампутацияси ва мажақланиши.
  2. Болаликдан карлик ва кар соқовлик (қайтмас ўзгаришларда).
  3. Нефро ва пульмонэктомиядан кейинги холат (операциядан кейинги биринчи йил).
  4. Органлар трансплантациясидан кейинги холат (буйрак, жигар).
  5. Анофтальм.
  6. Кўз олмасининг атрофияси.
  7. Қайтмас ва нооперабел жараёнлардаги кўрлик.
  8. Сурункали буйрак касаллигининг 4-босқичи (терминал босқич).
  9. Сурункали буйрак етишмовчилиги билан асоратланган қандли диабет, сурункали гломерулонефрит ва буйракларнинг бошқа касалликлари оқибатида дастурли гемодиализ.
  10. Хаёт фаолиятининг ифодаланган бузилишига олиб келган туғма аномалиялар (ривожланиш нуқсонлари).
  11. БМФ ифодаланган харакат бузилишлари билан (гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки параплегия).
  12. Даун касаллиги.
  13. Ўтказилган БМҚАЎБ оқибатида узоқ давом этаётган гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки моноплегия.
  14. Орқа мия жарохати ва орқа мия қон айланиши ўткир бузилиши оқибатида узоқ давом этаётган параплегия, тетраплегия, триплегия.
  15. Полиомиелит касаллиги асоратлари.
  16. Елка чигалининг тотал жарохатланиши.
  17. Тос халқаси ва скелет суякларининг узоқ муддат даволанишни талаб этадиган кўплаб аралаш жарохатлари (ишламайдиганларга).
  18. Апалик синдром.
  19. Хавфли ўсмалар. (метастазлар ва рецидивлар билан, оғир умумий холат, ўсманинг инкурабеллиги, ифодаланган интоксикация, кахексия ва ўсмани парчаланиши билан).
  20. Гипофизар нанизм (бўйнинг 130 см. дан пастлиги) гормонал ўзгаришлар билан.
  21.  Калостома ёки цистостома борлиги.
  22. Силикоз. Антракоз, силикотуберкулез, азбестоз ва б.
  23.  Миастения оғир кечиши.
  24. Деменция.
  25. Ифодаланган ёки кучли ифодаланган даражадаги ақлий заифлик.
  26. Семизликнинг IV даражаси.
  27. Лейкозлар (лимфоид, миелоид, моноцитар ва б.).
  28. ОИТС IV даражаси
  29. Асцит билан асоратланган жигар етишмовчилиги.
  30. Сколиоз IV даражаси нафас етишмовчилиги билан. Анкилозловчи спондилоартроз III, IV даражаси ифодаланган оғриқли синдром билан.
  31. Туғма аномалиялар, деформациялар ва бошқа хромосом бузилишлар: анэнцефалия,  амиелия, туғма глаукома, юрак туғма нуқсонлари (ифодаланган қон айланиши бузилиши билан кечувчи юрак тўсиғи, камералари ва бошқа соха туғма аномалиялари), танглай ёриғи (бўри танглай) ютинишнинг бузилиши билан, танглай ва лаб ёриғи(қуён лаб) ютинишнинг бузилиши билан, туғма ихтиоз, генетик текширувлар билан тасдиқланган туғма ирсий касалликлар.
  32. Туғма мажрухлик.
  33. Йирик бўғимлар анкилози.

 

Изоҳ: Юқорида кўрсатиб ўтилган касалликлар, асоратлар ва холатларда ногиронлик амбулатор текширувлар натижаси ва тегишли мутахассислар хулосаси асосида белгиланади.

 

  1. Икки ой давомида ТМЭКга муддатидан олдин юбориладиган, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлари рўйхати

 

  1. III даражадаги қон айланиши бузилиши.
  2. III даражадаги буйраклар етишмовчилиги.
  3. III даражадаги нафас етишмовчилиги.
  4. БМҚАЎБ оқибатидаги гемиплегия, тетраплегия, триплегия каби асоратлари.
  5. Орқа мия жарохати ва орқа мия қон айланиши бузилиши оқибатидаги параплегия,
  6. Ацетонурия ва коматоз холатларга мойил қандли диабет.
  7. ОИТС III даражаси.

 

Изоҳ: Юқорида кўрсатиб ўтилган касалликлар, асоратлар ва холатларда ногиронлик стационар текширувлар натижаси ва тегишли мутахассислар хулосаси асосида белгиланади.

 

 

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
                                                                        3-илова

 

Махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш учун тиббий кўрсатмалар

РЎЙХАТИ

  1. Махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма:
  1. Ҳаракатнинг ифодаланган чегараланишига сабаб бўладиган оёқ кафт деформацияси.
  2. Оёқнинг 7 см ва ундан ортиқроқ калталиги.
  3. Бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъи назар.
  4. Бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги.
  5. Бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ва статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон-томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар).
  6. Юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловли полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз,  эндартеритнинг II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар).
  7. Ўтириш холати сақланган оёқларнинг пастки парези ёки фалажлиги.
  8. Чап оёқ қон-томир ва нерв толаларининг шикастланиши, ифодаланган трофик бузилишлари билан.
  1. Автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма:
  1. Чап қўл ёки кафтнинг йўқлиги.
  2. Чап оёқ ёки оёқ панжасининг йўқлиги.
  3. Кафт ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан.
  4. Чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзидаи чап қўлнинг йўқлиги.
  5. Ўнг қўл бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2та фалангасининг йўқлиги, бош бормоқ сақланган холда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки харакатсизлиги ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги).
  6. Мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап  томонлама гемипарез.

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 4-илова

 

ОЛД ТОМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
 

_______________________________________________ ТМЭК № __________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

                                      СЕРИЯ                                                                 № 000001

А ҚИСМИ

     

(ногиронлик пенсияси (нафақаси) тайинлаш учун БТПЖнинг тегишли бўлимига юборилади)

Ф.И.Ш. ____________________________________________________________

Манзили _____________________________________________________________

Туғилган санаси _________________

Кўрикдан ўтказиш: ______________________________________________

 

                           (бирламчи, қайта (ёзилади)

Ногиронлик гуруҳи _______________________________________________

Ногиронлик сабаби ______________________________________________

___________________________________________________________________

Ногиронлик гуруҳи 20___ йил «___» ______________гача белгиланди

Қайта кўрикдан ўтказиш санаси: 20___ йил «___» _____________

.......................................................................................................... қирқиш чизиғи

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
 

_______________________________________________ ТМЭК № __________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

                                      СЕРИЯ                                                                 № 000001

Б ҚИСМИ

     

(ногиронлиги бўлган шахсга берилади)

Ф.И.Ш. ___________________________________________________________

Туғилган санаси _________________ Касби ___________________________

Кўрикдан ўтказиш: _______________________________________________

                                                       (бирламчи, қайта (ёзилади)

Ногиронлик гуруҳи _______________________________________________

Ногиронлик сабаби ______________________________________________

Ногиронлик гуруҳи 20___ йил «___» ______________гача белгиланди

Қайта кўрикдан ўтказиш санаси: 20___ йил «___» _____________

 

 

 

ОРҚА ТОМОНИ

                                 

 

ТМЭК ташҳиси________________________________________

   

(ёзма кўрсатилади)

ТМЭК хулосаси ва тавсиялари ___________________________________________________

 

 

 

______________________________________________________________________________

 

 

Асос: ТМЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

 

Берилган санаси: 20__ йил «___» ___________________         

 
 

 

М.Ў.

 

ТМЭК раиси       ____________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

Комиссия аъзолари___________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

   

__________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

   

__________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

.............................................. қирқиш чизиғи

ТМЭК хулосаси ва тавсиялари

1. Тиббий-эксперт тавсиялари  _________________________________

_________________________________________________________________

2. Касб ва меҳнат тавсиялари _______________________________________

_________________________________________________________________

3. Ижтимоий-эксперт тавсиялари ____________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

 

Асос: ТМЭКнинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси.

 

Берилган санаси: 20__ йил «___» ____________________

 

М.Ў.

ТМЭК раиси       ____________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

Комиссия аъзолари___________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

   

__________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

   

__________

_______________

   

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида ва педиатрик тиббий-маслаҳат комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-илова

 

ОЛД ТОМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
 

___________________________________________ ТМЭК/ПТМК № ________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

 

‎‎БОЛАНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛА ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

(Намуна)

 

‎‎СЕРИЯ 00-Д ‎                        ‎‎№ 000000

 

А‎ ҚИСМИ    ‎‎( БТПЖнинг тегишли бўлимига ногиронлиги бўлган болага нафақа тайинлаш учун берилади)

 

Боланинг Ф.И.О.________________________________

Ф.И.О. (ота-онаси ёки васийнинг) ______________________________________________

Манзили_______________________________________ Туғилган санаси________________

Кўрикдан ўтказиш: ______________________________________________

‎            ‎‎                                             (бирламчи, қайта (ёзилади)

‎‎‎‎Ногиронлик 20___ й «___»  _______________гача белгиланди

‎‎Қайта кўрикдан ўтказиш санаси 20___ й «___» ______________

 

................................................................................................................................. қирқиш чизиғи

‎‎

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
 

___________________________________________ ТМЭК/ПТМК № ________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

 

БОЛАНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛА ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

(Намуна)

 

‎‎СЕРИЯ 00-Д ‎                        ‎‎№ 000000

 

Б‎ ҚИСМИ ‎(18 ёшгача бўлган болага ёки унинг қонуний вакилига берилади)

‎‎

Боланинг Ф.И.О.________________________________

Ф.И.О. (ота-онаси ёки васийнинг) ____________________________________________

Туғилган санаси ______________________________

‎‎

Кўрикдан ўтказиш: ______________________________________________

‎            ‎‎                                             (бирламчи, қайта (ёзилади)

‎‎‎‎Ногиронлик 20___ й «___»  _______________гача белгиланди

‎‎Қайта кўрикдан ўтказиш санаси 20___ й «___» ______________

 

ОРҚА ТОМОНИ

‎ПТМК/ТМЭК ташхиси__________________________________________________________

______________________________________________________________________________

ПТМК/ТМЭК хулосаси ва тавсиялари _____________________________________________ ______________________________________________________________________________

 

Асос: ПТМК/ТМЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

 

Берилган санаси: 20___ йил «___» ___________________

М.Ў. ‎   ПТМК/ТМЭК раиси             ____________         _______________      

‎            ‎                                                    (имзо) ‎                        (Ф.И.О.) ‎

‎           Комиссия аъзолари               ____________‎           ______________‎

‎            ‎                                                     (имзо)‎ ‎                        (Ф.И.О.) ‎ ‎

‎            ‎                                               ____________            _______________‎

‎            ‎                                                     (имзо)‎                          (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎

‎            ‎                                               _____________‎ ‎         _______________‎‎

‎            ‎                                                      (имзо)‎ ‎                        (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎

 

‎‎.............................................................................................................................‎‎ қирқиш чизиғи

 

1. Тиббий тавсиялар___________________________________________________

______________________________________________________________________________

 

2. Касб ва таълим тавсиялари____________________________

______________________________________________________________________________

 

3. Ижтимоий тавсиялар ___________________________________________________

______________________________________________________________________________

 

Асос: ПТМК/ТМЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

 

Берилган санаси: 20___ йил «___» ___________________

М.Ў. ‎   ПТМК/ТМЭК раиси          ____________         _______________         

‎            ‎                                                (имзо) ‎                             (Ф.И.О.) ‎

‎                   Комиссия аъзолари     ____________‎           _______________‎

‎            ‎                                                (имзо)‎ ‎                             (Ф.И.О.) ‎

‎            ‎                                             ____________             _______________‎

‎            ‎                                                (имзо)‎                               (Ф.И.О.) ‎

‎            ‎                                              _____________‎ ‎          _______________‎‎

‎            ‎                                                (имзо)‎ ‎                              (Ф.И.О.) ‎