ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2300 Хокимият Джизакской области 08/02/2019 24/02/2019 0
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
ID-2300

      Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан

ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва  кўрсатиладиган  хизматлар  қийматининг миқдорларини белгилаш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3037-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорларига асосан вилоятдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва  кўрсатиладиган  хизматлар  қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида” ҳамда бозорларда нақд пулдаги ҳисоб-китобларни тартибга солиш, сотувчилар ва харидорларга яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш ҳамда маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини кўпайтириш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифи  маъқуллансин.

2. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3037-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда белгиланган миқдорлар эътиборга олинсин.

3..Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари 1, 2, 3, ва 4-иловаларга ҳамда бозорлар ва савдо комплексларининг иш режими  5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Белгилаб қўйилсинки, Жиззах шаҳар ва туманлардаги бозорлар ва савдо комплексларида кўрсатиладиган хизматлар қиймати учун тўловларнинг ундирилиши янги миқдорларга асасан амалга оширилади.

5.Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси бошқаруви (А.Абирқулов), Жиззах шаҳар ва туман ҳокимликлари кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларга қарашли шохобчаларининг аҳолига кўринарли жойларига осиб қўйилишини таъминласинлар.

6.Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Б.Ўралов), Давлат солиқ бошқармаси (А.Ишназаров), Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси бошқаруви (А.Абирқулов), шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ҳолати бўйича мониторинг кузатувини юритиш ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиб бориш;

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларининг янги миқдорларини тўғри қўлланилиши ҳамда тўлиқ ундирилиши ва бозорлар даромадларининг белгиланган қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.

7.Ушбу қарор “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда тегишли тартибда ҳокимликнинг –www.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг     2018 йил 17 апрелдаги 277-сонли қарори ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ғ. Маматқулов зиммасига юклатилсин.

10.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими                                           Э.Салиев

Общие комментарии

65