ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
23 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/07/2018 11/08/2018 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-23

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари, рўйхатнинг 5-банди бўйича доимий прописка қилинадиган шахслар бундан мустасно;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса, рўйхатнинг 5-банди бўйича доимий прописка қилинадиган шахслар бундан мустасно;”.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

 

                           Ўзбекистон Республикасининг

                                       Бош вазири                                                                                                                               А. Арипов

Общие комментарии

378