ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2299 Хокимият Джизакской области 08/02/2019 24/02/2019 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-2299

 Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг          2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2014й., 30-сон, 368-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича янги тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (Б.Сарибаев)га маҳалла фуқаролари йиғини раислари билан биргаликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланганлигини аҳоли ва истеъмолчилар эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.

4. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан, Жиззах вилояти хокимининг 2017 йил 1 октябрдаги 585-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бинокулов)га ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда белгиланган тартибда тартибда Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти (jizzax.uz)га   жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари, Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича вилоят комиссияси раиси А.Рахмонқулов зиммасига юклансин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                Э.Салиев

Общие комментарии

798