ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2296 Хокимият Хивинского района 07/02/2019 22/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2296

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-2-сон, 17-модда) асосан, 2019 йилда тумандаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М  А Н :

1. Хива туман Ички ишлар бўлими Йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (У.Назиев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат ўлчаш асбоболарига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансинлар:

а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 1 сентябрдан
31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, ушбу банднинг “б” кичик бандида қайд этилган, бир йилда 2 марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу қарорнинг 1-қисми “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

 

4. Транспорт восиларини техник кўрикга жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига, туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия килинсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 5 мартдаги 661-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахоборот бериш вазифаси топширилсин.

7. Ушбу қарор Хива тумани ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хива тонги” газетасида эълон қилинсин.

8. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (С.Садуллаев):

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг Xivahokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Хива туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (У.Назиев) билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Якубов зиммасига юклатилсин.

 

 

Хива тумани ҳокими в.б                                             О.Матякубов

 

 

 

 

Общие комментарии

588