ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2274 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 06/02/2019 21/02/2019 5

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2274

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакат иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга оширишда пахта тозалаш, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва матбаа саноатлари корхоналарини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта, ипак, жун, мўйна ва чарм хом ашёларини чуқур қайта ишлаш йўли билан ташқи бозорларда талаб юқори бўлган экспортга йўналтирилган, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ва турларини кенгайтириш каби кенг қамровли вазифалар белгилаб берилган.

Республикада ушбу соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши соҳалар учун олий маълумотли муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этишни талаб этади.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили пахта тозалаш, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва матбаа соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашга тўсқинлик қилаётган айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

биринчидан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) талабаларга фанлар мазмунини етказишда замонавий информацион ахборот технологиялардан фойдаланиш даражаси 22 фоиз, ўқув лабораторияларида фойдаланилаётган жиҳозларнинг 80 фоизидан ортиғи маънан эскирган, талабалар амалиётини ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ташкил этиш самарали йўлга қўйилмаган;

иккинчидан, Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг илмий фаолият билан шуғулланиш даражаси пастлигича қолмоқда, профессор-ўқитувчиларнинг 78 фоизи хорижий, 45 фоизи маҳаллий илмий журналларда илмий мақолалар чоп этмаган, 36 (10%) нафари илмий лойиҳаларда раҳбарлик қилишмоқда, профессор-ўқитувчилар томонидан чоп этилган илмий мақолаларнинг 12 фоизи иқтибосликка эга;

Институт соҳа бўйича таянч олий таълим муассасаси бўлишига қарамасдан охирги 3 йилда профессор-ўқитувчилардан 9 фоизи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, илмий изланувчилар томонидан олинган натижаларнинг 3 фоизи ишлаб чиқаришга жорий этилган;

учинчидан, талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, диний ва миллий бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, талабаларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш йўналишларида ҳам қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, талабалар ўқиши ва дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш юзасидан ахборот-ресурс марказининг янги адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати қониқарсиз, спорт тўгараклари ташкил этилмаган, талабалар турар жойларида дам олиш учун етарлича шароит яратилмаган;

тўртинчидан, таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклиф ўрганилмаганлиги натижасида молиявий барқарорликка эришиш чора-тадбирлари амалга оширилмаган. Институт балансидаги маънан эскирган жиҳозларни ўз вақтида ҳисобдан чиқариш, профессор-ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш ишларида қолоқликларга йўл қўйилган.

Шу билан бирга, Институт ҳудудида мавжуд бўш майдонларда китоб магазини, BOOK kafe, кутубхона, талабалар театр студияси каби хизмат кўрсатувчи мажмуалар фаолияти йўлга қўйилмаган;

бешинчидан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж, чарм-пойабзал, мўйначилик, пахтачилик, кимёвий толалар ишлаб чиқариш, матбаа саноатига тегишли ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари томонидан талабаларнинг амалиётини ташкил этиш, соҳалар учун кадрлар захирасини шакллантиришга қаратилган манзилли режалар ишлаб чиқилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон, “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мувофиқ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш учун пахта тозалаш, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва матбаа соҳаларига кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш, юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Институт ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Институт тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Меҳнат бозорида иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжи юқори бўлган “Принтмедиа технологиялари”, “Менежмент”, “Кимёвий инженерия”, “Инноватика (ишлаб чиқариш турлари бўйича)”, “Электроника ва автоматлаштириш инженерияси (тармоқлар бўйича)”, “Материалшунослик (маҳсулот турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари ва “Технологик ускуналарга сервис хизмати кўрсатиш”, “Автоматлаштириш ва бошқарув инженерияси (тармоқлар бўйича)”, “Меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаш”, “Кимёгар-колорист”, “Функционал текстиль” магистратура мутахассисликлари бўйича Институтда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилсин.

3. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Васийлик Кенгаши қуйидаги устувор йўналишларда Институтни ривожлантиришга кўмаклашади:

битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича давлат, жамият ва бизнес тузилмалар билан самарали ҳамкорлик қилиш;

олий таълимни ривожлантиришга қаратилган янги шакл, дастурларни қўллаб қувватлаш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш;

ҳамкорлик шартномаларини тузиш амалиётини ривожлантириш, таълим ва илм соҳасида халқаро келишувларни тузиш ва амалга ошириш;

Институтни техник ривожлантириш ва самарали фаолиятини таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари молияни жалб этиш ва бошқалар.

4. Қуйидагилар Институтда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мулкчилик шаклидан қатъий назар соҳавий корхона ва ташкилот объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш ва “устоз-шогирд” тизими асосида амалиётини ўтказилишини таъминлаш ҳамда талабаларда ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари, янги меъёрий-ҳужжатлари, замонавий ахборот-дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништиришни ҳамкорликда амалга ошириш;

ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларини корхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари, рағбатлантириш фонди ҳисобидан моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда манфаатдор Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида фаол иштирокини йўлга қўйиш;

корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мутахассис чиқарувчи кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотларини ўтказишни йўлга қўйиш;

ишлаб чиқариш буюртмачилари учун истиқболли кадр тайёрлаш мақсадида амалиёт натижаларига кўра танлов асосида талаба билан ўқишни битиргандан сўнг муайян муддат ишлаб бериш мажбуриятини белгилаб берувчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини II курсда камида 50%, III курсда камида 75% ва IV курсда 100% миқдорда тўлаб бериш чора-тадбирларини кўриш.

5. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича талабаларнинг амалиёт ўташ объектлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Институтда ўқув-амалий базасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Институтнинг Тошкент шаҳар, Шоҳжахон кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган 8-ўқув биносини таъмирлаш ва унинг негизида ўқув-амалий базасини ташкил этиш “Ўзчармсаноат” уюшмасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда икки ой муддатда ривожланган давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида Институт раҳбар ва илмий педагогик кадрларини магистратура ва докторантура дастурларида таълим олишлари ҳамда стажировка ва малака оширишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва ижросини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Институт таркибида Франция Республикасининг Париж халқаро модалар академияси билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Франция қўшма факультетини, Россия Федерациясининг А.Н. Косыгин номидаги Россия давлат университети, Иваново давлат политехника университети, Кострома давлат университети билан ҳамкорликда қўшма факультетини (кейинги ўринларда қўшма факультетлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қўшма факультетларнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларга ажратилган бинодаги ўқув ва илмий лаборатория хоналарини жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, тикув машиналари, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари харид қилиш) ишлари учун Институтнинг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сон қарори билан ташкил этилган ўқув-амалий тўқимачилик технопарки базасида Корея Республикасининг олий таълим муассасалари  билан биргаликда қўшма факультет очиш чорасини кўрсин.

10. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида соҳада амалга оширилаётган илмий изланишларни ишлаб чиқариш жараёни билан узвийлигини таъминлаш мақсадида соҳа мутахассислари учун шартнома асосида хўжалик ҳисобидаги малака ошириш курсларини ташкил этилиши назарда тутилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда пахта тозалаш, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва матбаа соҳаларига оид долзарб илмий-техник муаммолар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда илмий-тадқиқот муассасаларининг Институт билан ўзаро мувофиқлашган ва узвий ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда илмий ишланмаларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Институт ҳудудида янги бино қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг виза талабномаларига биноан Институтга жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини белгиланган тартибда консуллик ва бошқа йиғимларни ундирилмасдан, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги буюртмаларига биноан Институтга узоқ муддатга жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар ҳамда мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасида турар жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш ва вақтинча рўйхатга олиш муддати узайтирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________ даги

____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________ даги

____-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Молиялаштириш манбаи

Масъул

I. ИНСТИТУТДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Таълим соҳалари бўйича Давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқариш корхоналарининг тавсияси ҳамда хорижий тажрибадан фойдаланилган ҳолда такомиллаштириш

1. Буюртмачилар талаблари ва хорижий тажриба асосида Таълим соҳаларининг Давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг Малака талаблари ҳамда ўқув режаларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2019 йил
июль

 

ОЎМТВ,

ТТЕСИ, буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2.Такомиллаштирилган ўқув режаларга киритилган фанларнинг ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба ва замонавий корхоналардаги технологияларни инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиш

2019 йил
август

1.2

Таълим йўналишлари ва мутахассисликларда курс иши, курс лойиҳаси, битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертация мавзуларининг моҳиятини ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари асосида бажарилишини таъминлаш

1. “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмалари таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа кадрлар буюртмачиларининг муаммолар банкини яратиш, институт сайтига жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш

2019 йил
апрель

 

ТТЕСИ,

буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2. Талабаларнинг курс ишлари, курс лойиҳалари, битирув малакавий иши, диплом лойиҳалари, магистрлик диссертациялари мавзуларини фақат сайтдаги мавзулар асосида шакллантириш

Доимий

1.3

Институт ўқув лабораторияларини замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш

1. Лаборатория машғулотларини ўтишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш

2019 йил март

Институт ички имкониятлари ҳомийлик маблағлари

Буюртмачи корхона ва ташкилотлар, ТТЕСИ

2. Кафедраларни замонавий ўқув лабораториялари билан жиҳозлаш

Режа асосида

1.4

Кафедраларнинг ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларда филиалларини ташкил этиш

1. Етакчи корхоналарда кафедра филиалларини ташкил этиш

Шартнома­ларда белгиланган муддатларда

Буютмачи ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари

ТТЕСИ,

буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2. Кафедра филиалларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашда буюртмачи ташкилотнинг ишлаб чиқариш ва лаборатория базасидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиш

Доимий

1.5

Талабалар амалиётини ташкил этишда ишлаб чиқариш корхоналарининг масъулиятини ошириш

1. Талабаларни биринчи курсдан замонавий буюртмачи корхоналарга бириктириш ҳамда ўқишни якунлагунга қадар мазкур корхонада малакавий амалиётни ўташ тизимини жорий этиш

Ҳар ўқув йилида ўқув жараёни жадвали асосида

 

ТТЕСИ, буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2. Семестр давомида ҳафтасига бир кун талабаларни малака амалиётига жалб қилиш ҳамда ҳисоботларини корхонанинг етакчи мутахассислари томонидан баҳолаш

Доимий

Амалиётга ажратилган ўқув юкламаси ҳисобидан

1.6

Кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш ҳамда бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ташкил этиш

1. Кадрларга бўлган реал жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни аниқлаш

Ҳар йили
декабрь ойига қадар

 

ТТЕСИ, буюртмачи корхона ва ташкилотлар, ОЎМТВ, Иқтисодиёт вазирлиги

2. Бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда “Маркетинг (тармоқлар бўйича)” Тўқимачилик саноати буюмлари технологияси ва бошқа янги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича қабулни ташкил этиш борасида таклиф тайёрлаш

Ҳар йили

март ойига қадар

1.7

Фанларни ўқув адабиётлар билан таъминланганлигини ўрганиш асосида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш

1. Ўқув адабиётлар билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш, етишмаётганларини аниқлаш ва режа ишлаб чиқиш

2019 йил
март

Институтнинг ички имкониятлари

ОЎМТВ, ТТЕСИ, буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2. Етишмаётган ўқув адабиётларини яратиш

Режа асосида

1.8

Абитуриентларни олий таълим муассасасига саралаш (селекция қилиш) бўйича амалий чоралар кўриш

1. Абитуриентларни институтга тайёрлаш бўйича регионал марказларни ташкил этиш

2019 йил

июль

Институтнинг ички имкониятлари

ТТЕСИ,

ОЎМТВ,

ХТВ

2. Умумий ўрта ва ўрта-махсус таълим муассасаларида касбга йўналтириш ишларини тизимли ташкил этиш

Доимий

1.9

Таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциясини кучайтириш

1. Институт таълим йўналиши ва мутахассисликлар ишлаб чиқариш мослиги бўйича буюртмачи ташкилотлар базасини янгилаш ва электрон платфомасини яратиш

2019 йил

апрель

Буюртмачи корхона ва ташкилотлар маблағлари

ТТЕСИ, буюртмачи корхона ва ташкилотлар

2. Кадрлар буюртмачиларининг Олий таълим муассасасидаги иқтидорли талабалар сафидан 5 йил муддат ишлаб бериш шарти билан шартнома пулларини тўлаб бериш механизмини жорий этиш

Доимий

1.10

Корхона ва ташкилотлар билан фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида институт базасида ўқув ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш

1. Институт базасида ўқув ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш учун манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан келишув шартномаларини имзолаш

2019 йил

апрель

Буюртмачи корхона ва ташкилотлар маблағлари

ТТЕСИ, буюртмачи ташкилот ва корхоналар

2. Ўқув ишлаб-чиқариш маркази биносини таъмирлаш, уни керакли замонавий дастгоҳлар билан жиҳозлаш, хомашё билан таъминлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш

2019 йил

август

II. МАЪНАВИЙ – МАЪРИФИЙ ИШЛАР ТАРБИЯ ВА СПОРТ

2.1

Институт Ахборот ресурс маркази (АРМ) филиалларини талабалар турар жойларида ташкил этиш

1. Талабалар турар жойида алоҳида хона ажратиш ва жиҳозлаш

2. АРМ филиалини фан, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш

2019 йил июнь

2019 йил октябрь

Институт бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

ТТЕСИ

2.2

Спорт тўгараклари фаолиятини тубдан яхшилаш чораларини кўриш. Гуруҳлар, факультетлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш

1. Мусобақаларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш

2. Спорт турлари бўйича мусобақалар низомларини ишлаб чиқиш

3. Режа-жадвал асосида мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш

2019 йил сентябрь

2019 йил

октябрь

Режа асосида

Институт бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

ТТЕСИ

2.3

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган талабаларнинг яшаш шароитини ўрганиб, уларга амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш

1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган талабаларнинг рўйхатини янгидан шакллантириш

2. Бу тоифадаги талабаларнинг ижтимоий шароитини индивидуал равишда қайта ўрганиб чиқиш

3. Талабаларга ижтимоий ва амалий ёрдам бериш чораларини кўриш

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Доимий

Институт бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

ТТЕСИ

III. ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК, МАЛАКА ОШИРИШ

3.1

Институт илмий салоҳиятини ошириш

1. Тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар томонидан диссертация ҳимоясига тайёр ишлар рўйхатини шакллантириш ва ҳар бир тадқиқотчининг аниқ режасини ишлаб чиқиш

2019 йил
март

 

ТТЕСИ

3.2

Докторантурага қабул квоталарини ошириш

1. Институт докторантурасига қуйидаги янги ихтисосликлар бўйича қабулни ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда тақдим этиш:

05.01.08 - “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш”;

05.06.01 - “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги”

2019 йил

май

 

ОЎМТВ,

Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

ТТЕСИ

2. “Матбаа ишлаб чиқариш жараёнлари ва машина агрегатлари” ихтисослигини “Олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрлар ихтисосликлари рўйхатига” киритиш бўйича таклиф тайёрлаш

2019 йил

май

3.3

Илмий мактаб фаолиятини ривожлантириш

Институтда фаолият юритаётган фан докторларини илмий мактабларини натижадорлигини ошириш йўналишида чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш

2019 йил

апрель

 

ТТЕСИ

3.4

Хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш

Хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларда мақсадли равишда илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш режа графигини ишлаб чиқиш

2019 йил
март

Эл юрт умиди жамғармаси, халқаро грантлар

ТТЕСИ

Эл юрт умиди жамғармаси

3.5

Ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграцияни йўлга қўйиш

Республикада ва хорижда фаолият юритаётган йирик корхона раҳбарлари, етакчи мутахассислари, фаол тадбиркорлар билан тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида долзарб илмий масалаларда семинар, учрашув ва давра суҳбатларини ўтказиш

2 ойда
бир марта

 

ТТЕСИ

3.6

Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш

Илмий тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли инновацион ҳамкорликни натижадорлигини таъминлаш

Доимий

 

ТТЕСИ

3.7.

Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасида олий таълим муассасаси профилини яратиш ва мониторинг тизимига уланиш

Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш

2019 йил
февраль

 

ОЎМТВ

ТТЕСИ

IV. МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТ

4.1

Талабалар студиясини ташкил этиш

Талабалар томонидан тайёрланган инновацияларнинг мултимедиа кўринишлари тайёрланади ва ишлаб чиқаришга тақдим этилади

2019-2021
йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлари ҳисобидан

ТТЕСИ

4.2

7-турар жой коммунал тизими (иссиқлик, электр, совуқ ва иссиқ сув тизими)ни жорий таъмирлаш ҳамда ёғоч деразаларни пластик ромларга алмаштириш

Тегишли ташкилотлар билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

2019-2021 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлари ҳисобидан

ТТЕСИ

4.3

Институт ва талабалар турар жой биноларини локал иссиқлик билан таъминлаш тизимини барпо этиш

Лойиҳа хужжатлари тайёрланади ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

2020-2022 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

ТТЕСИ

Общие комментарии

890