ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2272 Министерство обороны Республики Узбекистан 06/02/2019 21/02/2019 0
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2272

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Маънавий баркамол, жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом, ватанпарвар инсонни тарбиялаш ва вояга етказиш ҳамда республика олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ўзбекистон Республикаси халқи

ва Президентига содиқ, Ватанига хизмат қилишга фидойи бўлган номзодларни мақсадли ва тизимли равишда тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1-иловада кўрсатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини мавжуд штат бирликларини тўлиқ сақлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига бериш ҳамда улар негизида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси тасарруфидаги мавжуд ҳарбий академик лицейларни “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари (кейинги ўринларда – Темурбеклар мактаблари) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Темурбеклар мактабларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун билимдон, кенг дунёқарашга эга бўлган, теран фикрловчи, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват ҳамда ўз халқи ва она Ватанига садоқат билан хизмат қилишга тайёр номзодларни тайёрлаш;

ёшлар орасида ўзининг қатъий эътиқоди, ёт ғояларга нисбатан қарши тура олиши, мафкуравий иммунитети мустаҳкам ҳамда юксак интизомга эга, жавобгарлик ва масъулият тушунчалари юқори бўлган ёшларни шакллантириш;

ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошланғич касбий билим

ва кўникмаларга, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, етук ва баркамол шахс сифатида ўз дунёқарашлари билан бошқаларни эргаштира оладиган ёшларни тарбиялаш;

етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган ёшларни ўқитиш

ва тарбиялаш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг намунавий штат тузилмаси 2- ва 2а-иловаларга мувофиқ;

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи тўғрисидаги Низом

3-иловага мувофиқ;

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига бириктирилган олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини 2019-2021 йилларда такомиллаштириш бўйича комплекс дастур 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардияси қўмондонига зарур ҳолларда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўшинлари штат бирликларининг умумий сони доирасида Темурбеклар мактаблари штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Темурбеклар мактабларини контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш амалдаги ҳарбий академик лицейлар штат бирликлари ва 1-иловада кўрсатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг фаолияти тугатилиши муносабати билан бўшаётган лавозимлар ҳисобидан ҳамда қўшимча 25 нафар офицерлар таркиби штат бирликлари ажратилиши

ва Мудофаа вазирлигининг 28 нафар сержантлар таркиби штат бирликлари 28 нафар офицерлар таркиби штат бирликларига алмаштирилиши орқали амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфидаги Темурбеклар мактабининг 12 нафар сержантлар таркиби штат бирликлари – 12 нафар офицерлар таркиби штат бирликларига алмаштирилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

1-иловада кўрсатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг иккинчи ва учинчи босқич ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тақсимоти асосида яқин ҳудуддаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари бўйича таълим олишни якунлайдилар ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом оладилар;

Темурбеклар мактабларини бутлаш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланган штатларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда, педагог кадрлар лавозимларини бутлашда устунлик юқори малакали, кўп йиллик педагогик тажрибага

ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган мутахассисларга берилади;

Темурбеклар мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш танлов асосида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланган қабул режасига мувофиқ амалга оширилади;

Темурбеклар мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги имтиёз берилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Темурбеклар мактабини имтиёзли тамомлаган битирувчилар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига тест синовларисиз имтиёзли ўқишга қабул қилинади;

Темурбеклар мактабларининг ахборот-ресурс марказларини зарур ўқув, илмий ва бошқа турдаги адабиётлар билан таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик қилади;

Темурбеклар мактабларини махсус адабиётлар, спорт жиҳозлари,

замонавий компьютер техникаси, ўқув мақсадларга мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил

24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича ташкил этилган академик лицейлар махсус гуруҳларига ўқувчиларни қабул қилиш тўхтатилади;

академик лицейларга 2018/2019 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) махсус гуруҳларга ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатадилар;

Темурбеклар мактаблари ўқитувчи лавозимларига чуқур касбий билим ва маҳоратга, юксак интеллектуал салоҳиятга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган педагог кадрлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ва Миллий гвардияси томонидан ташкил этиладиган танлов асосида қонунчиликда белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;

б) Темурбеклар мактабларининг ноҳарбий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади;

в) Темурбеклар мактабларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 40 фоизи миқдорида Темурбеклар мактаблари бошлиғи жамғармаси ташкил этилади;

жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланади;

г) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ноҳарбий ходимлари учун белгиланган иш стажи учун фоизли устама белгилаш тартиби Темурбеклар мактаблари ноҳарбий ходимларига ҳам татбиқ этилади;

д) Темурбеклар мактабларида ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда ҳамда таълим-тарбия жараёнининг узвий равишда олиб борилишини таъминлаш мақсадида, раҳбар ва педагог ходимлар тушлик вақтида Темурбеклар мактаблари ошхонасида ўқувчилар учун белгиланган нормага мувофиқ бепул овқатланади;

е) 2020 йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган Темурбеклар мактаблари битирувчилари муддатли ҳарбий хизматга танловсиз қабул қилинадилар;

ж) Темурбеклар мактаблари иншоотларини Комплекс дастурга асосан мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш ва қуриш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхоналари буюртмачи ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда 1-иловада кўрсатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бино ва иншоотлари, умумтаълим фанлари бўйича

ўқув-лаборатория жиҳозлари ва Темурбеклар мактаблари ўқувчилари учун зарур бўладиган бошқа мол-мулклар билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мудофаа вазирлигига топширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ойлик муддатда 1-иловада кўрсатилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси:

а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Темурбеклар мактаблари ўқув режа ва дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, алоҳида фанларни чуқурлаштириб ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга қўшимча дарслар ўтишлари ва ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарлича шароитлар яратиб берсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар

ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштирсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:

Темурбеклар мактаблари ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор услуб ва шаклларини, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик

ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этсин;

Темурбеклар мактабларини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш ишларини ташкил этсин ва ўқувчиларининг интернет тармоқларидан доимий равишда фойдаланишларини таъминласин;

г) Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг интеллектуал, жисмоний

ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан спорт секцияларини ташкил этсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда умумтаълим мактабларида Темурбеклар мактаблари тўғрисидаги маълумотлар, қабул қилиш шартлари ва ўқувчиларга бериладиган имтиёзларни етказиш бўйича кўргазмали ташвиқот ишларини мунтазам равишда ташкил этсин;

е) Темурбеклар мактабларининг ўқувчилари учун формали кийим-бош ва кўкрак нишонлари ҳамда ушбу таълим муассасаларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи рамзларнинг намуналарини ишлаб чиқиб тасдиқласин;

ж) икки ойлик муддатда Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг кийим-кечак таъминоти ва суткалик овқатланиш меъёрларини ишлаб чиқсин

ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси:

Темурбеклар мактабларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда ушбу таълим муассасаларини ўқув адабиётлар,

ўқув-услубий қўлланмалар ва сара бадиий адабиётлар билан таъминласин,

шу жумладан замонавий электрон адабиётлар базасини яратсин;

Темурбеклар мактабларига бириктирилган олий ҳарбий таълим

ва олий таълим муассасалари томонидан Темурбеклар мактаблари

ўқув-тарбиявий жараёнини доимий равишда такомиллаштириб бориш, педагог кадрлар малакасини ошириш, ўқув ва моддий-техник базасини ривожлантириш, ўқувчиларнинг билими ва интелектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларнинг маънавий-аҳлоқий фазилатларини ва ватанпарварлик руҳини юксалтириш бўйича ҳар ўқув йилига мўлжалланган комплекс

чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминласин.

10. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

ва Миллий гвардияси билан ҳамкорликда уч ойлик муддатда ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг янги ўқув дастури

ва ўқув-услубий комплексларини, шунингдек ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиб, Темурбеклар мактаблари ўқув жараёнига татбиқ этсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1-иловада кўрсатилган

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилаётганлигини муносабати билан уларнинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2019 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ ўқув-тарбия жараёнини ташкилий ва касбий нуқтаи назардан юқори сифат даражасида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Темурбеклар мактаблари ўқув ва моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратилиши таъминлансин.

12. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, хорижий мамлакатларнинг давлат кредитлари

ва халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш орқали, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

13. 2019 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ойлик муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПҚ–___-сон қарорига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилаётган Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Таълим муассасасининг

амалдаги номланиши

Жойлашган манзили

Таълим муассасасининг

янги номланиши

1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицейи

Қорақалпоғистон Республикаси,

Нукус шаҳри, Чимбай шоссеси,

Айдын жол МФЙ

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

2.

Андижон маиший хизмат

касб-ҳунар коллежи

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Ҳамкорлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси,

1-уй

Андижон “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

3.

Когон маиший хизмат

касб-хунар коллежи

Бухоро вилояти, Когон тумани Чолоки МФЙ

Қасри орифон маҳалласи

Бухоро “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

4.

Ирвадон иқтисодиёт коллежи

Наманган вилояти, Наманган тумани,

Ирвадон қишлоғи, Андижон кўчаси

Наманган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

5.

Кармана озиқ-овқат ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Навоий вилояти, Кармана тумани,

Дўрман МФЙ

Навоий “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

6.

Ш. Рашидов тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи

Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани,

Киёвбоши маҳалласи

Жиззах “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

7.

Жарқўрғон спорт коллежи

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, “Оби-ҳаёт” маҳалласи

Сурхондарё “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

8.

Бахт енгил саноат касб-ҳунар

коллежи

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,

Бахт шаҳри, Ишонч МФЙ,

Улуғ-йўл кўчаси, 130 уй

Сирдарё “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

9.

Шаҳрисабз иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Тепаркилик кўчаси, 1-уй

Қашқадарё “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

10.

Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
Геофизика қўрғончаси

Тошкент вилояти “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПҚ–____-сон қарорига

3-илова

 

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги

Низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейлари (кейинги ўринларда – Темурбеклар мактаблари) мақомини
ва фаолиятининг ташкилий асосларини,
шунингдек, уларнинг мақсад
ва вазифаларини, ўқув ва тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини, раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини ташкиллаштиришни, давлат органларининг Темурбеклар мактабларини бошқариш соҳасидаги ваколатлари ҳамда уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Темурбеклар мактаблари давлат таълим муассасаси ҳисобланади
ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширади.

3. Темурбеклар мактабларида ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтиришни ҳамда уларнинг кейинчалик олий ҳарбий
ва олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги тегишлилигига кўра Темурбеклар мактаблари фаолиятига умумий раҳбарликни, шу жумладан уларнинг фаолияти белгиланган тартибда молиялаштирилишини ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминланишини амалга оширади.

5. Темурбеклар мактаблари юридик шахс ҳисобланади ҳамда банк муассасаларидаги ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган белгиланган намунадаги муҳрга, штампга, бланкларга эга бўлади.

 

2-боб. Темурбеклар мактабларининг мақсад ва вазифалари

 

6. Ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошланғич касбий билим
ва кўникмалар, юқори ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга
эга бўлган интеллектуал салоҳиятли ва жисмонан ривожланган ёшларни шакллантириш Темурбеклар мактаблари фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

7. Қуйидагилар Темурбеклар мактабларининг вазифалари ҳисобланади:

умумтаълим мактабларининг энг истеъдодли ўқувчиларини танлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий ҳарбий таълим ва олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли чуқур тайёрлаш;

Ватанга садоқат, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбияланган ёшларни тайёрлаш;

лицей ихтисослигига мувофиқ равишда ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;

ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга онгли риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни сингдириш;

ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш.

 

3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

 

8. Темурбеклар мактабларида ўқув жараёни Давлат таълим стандартларига мувофиқ, тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

9. Темурбеклар мактабларида ўқиш давлат, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.

10. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, Темурбеклар мактабларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

11. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория
ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.

12. Ўқитиш, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби ўқувчиларнинг Темурбеклар мактабларида кечаю-кундуз бўлишини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва Педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.

13. Темурбеклар мактабларининг мансабдор шахслари, ўқитувчи
ва ишчи ходимларининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари Темурбеклар мактабларининг уставида белгиланади.

14. Ўқиш тамом бўлгандан кейин ҳар бир курсда рейтинг назорати
ва аттестация натижалари бўйича Темурбеклар мактаблари ўқувчиларини навбатдаги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг курсдан курсга ўтиши Педагогик кенгаш қарорига асосан Темурбеклар мактаблари бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.

 

4-боб. Темурбеклар мактаблари ўқувчилари, уларни

ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлаштириш тартиби

 

1-§. Асосий қоидалар

 

15. Темурбеклар мактабларига умумтаълим мактабларининг
жорий йилда 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган, танлаш (дастлабки, ҳарбий
-касбий танлаш ва тест синовлари)дан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

16. Номзодларни Темурбеклар мактабига қабул қилиш танлаш йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллар асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

17. Темурбеклар мактабида ўқувчилар контингентини сифатли
ва мақсадли бутлаш қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлаш асосида амалга оширилади:

дастлабки танлаш - Темурбеклар мактабида май ойида;

ҳарбий-касбий танлаш - Темурбеклар мактабида 1 июндан 20 июнга қадар;

тест синовларини ўтказиш – тегишли Темурбеклар мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатда.

18. Номзодлар шахсий ҳужжатлар йиғма жилди билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, ҳарбий-касбий танлаш тадбирларини ўтказиш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш учун Темурбеклар мактабида қабул комиссияси тузилади.

19. Қабул комиссияси таркиби ҳар йили 25 апрелгача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланади.

20. Қабул комиссиясига қуйидагилар юкланади:

дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш тадбирларини ўтказиш;

тест синовларига қўйилган номзодлар рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш (қабул комиссияси баённомалари, Темурбеклар мактаби биринчи босқичига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар рўйхати, тест синовлари натижалари бўйича умумий рўйхат);

тест синовларидан ўтган номзодларни рўйхатини тайёрлаш
ва Темурбеклар мактабига номзодларни биринчи босқичга қабул қилиш тўғрисидаги бошлиқнинг буйруғига киритиш;

номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларни Темурбеклар мактабига ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

21. Темурбеклар мактаби бошлиғи қабул комиссиясининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратади.

22. Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар ҳар йили май ойида номзод яшаб турган вилоятдаги Темурбеклар мактабларида, Миллий гвардиянинг Темурбеклар мактабида республика бўйича қабул қилинади.

 

2-§. Дастлабки танлаш

 

23. Темурбеклар мактабига кириш учун номзодларнинг соғлиғи, индивидуал-психологик хусусиятлари ва жисмоний тайёргарлиги жиҳатидан жавоб беришини, барқарор ички эътиқодга, юксак интеллектуал
ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

24. Қуйидагилар дастлабки танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар);

номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;

умумтаълим фанлари бўйича ўзлаштиришини, соғлиғини ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама ва холисона ҳужжатлар орқали баҳолаш.

25. Дастлабки танлаш номзодларнинг яшаш жойидаги, Миллий гвардиянинг Темурбеклар мактаби учун Тошкент шаҳридаги Темурбеклар мактабида ўтказилади.

26. Дастлабки танлашда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) Темурбеклар мактаби бошлиғи номига ариза, 1-иловага мувофиқ;

б) сўровнома;

в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

г) Темурбеклар мактабига кираётган номзоднинг тиббий хулосалар қайд этилган тиббий дафтарчаси (картаси);

д) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;

е) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

ж) умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома;

з) психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, наркологик ва одам иммунитети танқислиги синдромига (СПИД) қарши курашиш марказларидан берилган маълумотнома, лаборатория текширишлари натижалари (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажасни гельментологик текшируви, кўкрак қафаси флюорографияси, электрокардиография текшируви (ЭКГ), ультратовуш текшируви (УТТ), эндоскопик эзофагогастроэдуоденоскопия текшируви (ЭФГДС) хулосалари) бўйича тиббий маълумотномалар;

и) номзоднинг ички ишлар органларида рўйхатга олинмаганлиги ҳолатларини тасдиқловчи маълумотнома;

к) 4 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамли ва 6 дона 3 х 4 см ўлчамли рангли фотосуратлар.

27. Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш талабларига жавоб берувчи, Темурбеклар мактабига танловсиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) тегишли ихтисос фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фан олимпиадаларининг республика босқичида 1-2-3-ўринлар эгаллаганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги гувоҳномасини;

б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари:

тегишли ҳарбий қисм ёки муассаса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарининг (шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги) буйруғидан кўчирмани;

ўлим ҳақида гувоҳнома нусхасини;

Темурбеклар мактабига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисидаги тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномасини.

28. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (27-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан Темурбеклар мактабига келганда қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.

29. Дастлабки танлаш Темурбеклар мактаблариқабул комиссияси томонидан ҳар йили май ойида ўтказилиб,номзод тақдим этган ҳужжатларни ўрганиш ва ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

30. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, унинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-маърифий фазилатларини баҳолаш йўли билан ўтказилади. Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

31. Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:

номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;

яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда;

Миллий гвардиянинг Темурбеклар мактабига номзод бўйининг баландлиги 175 см дан паст бўлса.

32. Дастлабки танлаш натижасида Темурбеклар мактабида ўқишга тавсия этилмайди деб топилган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатнома бўйича номзодга ота-онасининг иштирокида қайтариб берилади.

 

3-§. Ҳарбий-касбий танлаш

 

33. Ўзининг соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, етакчилик сифатларига, ички эътиқодига, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш ҳарбий-касбий танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

34. Ҳарбий-касбий танлашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзодларнинг соғлиги ҳолатини ўрганиш;

номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини аниқлаш;

номзоднинг (орфографик ва пунктуацион) саводхонлиги даражасини баҳолаш;

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ва номзодни тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш.

35. Номзодларнинг соғлиги ҳолатини ўрганиш номзод бириктирилган ҳудудий поликлиника томонидан бериладиган тиббий хулосалар бўйича маълумот ҳамда номзоднинг йиғма жилдидаги тиббий ҳужжатлар асосида қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра Темурбеклар мактабида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.

36. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан 2-иловада келтирилган методикага мувофиқ баҳоланади.

Умумжисмоний тайёрланганлик даражаси бўйича белгиланган талабга жавоб бермайдиган номзодлар танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

37. Номзодларнинг саводхонлик даражаси (орфография, пунктуация) диктант ёзиш йўли билан 3-иловада келтирилган диктантни ўтказиш методикасига мувофиқ аниқланади.

Диктант бўйича қониқарсиз баҳо олган номзодлар танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

38. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Темурбеклар мактабига ўқишга кириши сабабини, етакчилик сифатларини, ақлий қобилиятлари
ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича ўтказилади.

39. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик тамойиллари бўйича Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан 4-иловада келтирилган якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикасига мувофиқ ўтказилади.

40. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

41. Якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатнома бўйича номзодга ота-онасининг иштирокида қайтариб берилади.

42. Ҳарбий-касбий танлаш тадбирларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий синовлар ўтказилмайди.

43. Тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодларга Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномани олиш учун маълумотнома берилади.

44. Номзодларнинг тест синовларида қатнашиш учун номзодларнинг Темурбеклар мактабига ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш масъулияти номзодлар тамомлаган умумтаълим мактаблари директорлари
ва Темурбеклар мактаби қабул комиссияси зиммасига юкланади.

45. Номзодларни Темурбеклар мактабига келиб-кетиши, тест синовларига тайёрланиш ва уларни топшириш даврида яшаши, овқатланиши билан боғлиқ барча сарф-харажатлар уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчилар ҳисобидан қопланади.

46. Ҳарбий-касбий танлаш натижасидан норози бўлган номзодлар Темурбеклар мактаби бошлиғининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

47. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган Темурбеклар мактаби ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.

48. Номзод, унинг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи қонуний вакил ҳарбий-касбий танлаш натижасидан норози бўлган тақдирда, ҳарбий-касбий танлаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган мурожаат, апелляция комиссияси томонидан 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

49. Номзоднинг апелляциясини кўриб чиқишда номзод ва унинг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи қонуний вакили иштирок этиши мумкин.

50. Апелляция комиссияси номзоднинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда номзоднинг кейинги босқичга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатилади.

51. Апелляция комиссияси тегишли қарорни қабул комиссиясига
ва номзодга етказилишини таъминлайди.

 

4-§. Тест синовлари

 

52. Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

53. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

54. Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилларининг бирида топширадилар.

55. Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этилади.

56. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.

57. Темурбеклар мактабига қабул қилинмаган (танлашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатномага асосан номзодга ота-онасининг иштирокида қайтариб берилади.

58. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгилайди.

59. Тест топшириқлари умумий ўрта таълими фанларига қўйилган Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.

Тест топшириқлари китобида ҳар бир фан учун 15 та топшириқ белгиланади.

Номзодга тест топшириқларини бажариш учун қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

15 та саволга – 30 дақиқа;

30 та саволга – 1 соат;

45 та саволга – 1 соат 30 дақиқа.

Жавоблар варақасини тўлдириш учун номзодга белгиланган вақт меъёридан ташқари қўшимча 10 дақиқа вақт ажратилади.

60. Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда номзод микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа номзодга узатса ёки ёрдам берса, тест топшириқлари китобини алмаштирса, номзод тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади
ва далолатнома тузилиб, тест синовидан четлаштирилади.

61. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзод ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган Темурбеклар мактабида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси апелляция шикоятини қабул қилиб олган куни Давлат тест марказига апелляция шикояти берган номзодларнинг исми, фамилияси, гуруҳ рақами, жавоблар варақаси рақами кўрсатилган жадвал билан бирга номзод рухсатномасининг нусхасини тақдим этади.

Давлат тест маркази апелляция комиссияси тақдим этган ҳужжатлар асосида номзодларга тест синови жараёнида тушган тест топшириқлари китобининг электрон варианти асосида чоп этилган вариантини ва жавоблар варақасининг нусхасини ҳамда тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхатини апелляция комиссиясига тақдим этади.

62. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан номзод ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.

 

5-§. Номзодларга бериладиган имтиёзлар

 

63. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан қуйидаги номзодлар Темурбеклар мактабига белгиланган қабул квотаси доирасида тест синовларисиз қабул қилинади:

тегишли ихтисос фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фан олимпиадаларининг республика босқичида 1-2-3 ўринни эгаллаб, тегишли вазирликнинг белгиланган намунадаги гувоҳномасига эга бўлганлар;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари – тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси асосида;

етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, умумтаълим мактабларининг жорий йилда 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшларни қабул квотаси сонининг 5 % дан ортмаган миқдорда Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияси тавсиясига асосан мудофаа вазирининг ва Миллий гвардия қўмондонининг тегишли қарорлари асосида.

 

6-§. Қабул қилиш тартиби

 

64. Темурбеклар мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланган қабул режасига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.

65. Номзодларни Темурбеклар мактаби ўқувчилари сафига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан, имтиёзга эга бўлган номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижасига асосан амалга оширилади.

66. Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан ўтган номзодлар сони белгиланган қабул квоталаридан кам бўлган тақдирда тест синовлари ўтказилмайди ва номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан қабул қилинади.

67. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда улардан математика фанидан тест натижалари юқори бўлган номзод қабул қилинади, агар шунда ҳам баҳолар тенг бўлса, у ҳолда умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномадаги математика, физика, она-тили ва адабиёт фанларидан олган якуний баҳолари йиғиндиси натижаси юқори бўлган номзод қабул қилинади.

68. Тест натижалари келганидан сўнг Темурбеклар мактабининг қабул комиссияси номзодларнинг рўйхатини тузади ҳамда 5-иловага мувофиқ баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Темурбеклар мактабининг муҳри билан тасдиқланади.

69. Қабул комиссиясининг баённомаси номзодларни Темурбеклар мактабига ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқни чиқаришга асос бўлади.

70. Темурбеклар мактабларига ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети
ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

71. Ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланадиган Темурбеклар мактаблари уставида белгиланади.

72. Темурбеклар мактабларида ўқиш муддати икки йилдан иборат бўлади. Мудофаа вазирлиги Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг сони кўпи билан 200 кишидан ва Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчиларининг сони кўпи билан 312 кишини ташкил қилиши керак.

73. Темурбеклар мактабларининг ташкилий штат тузилишига мувофиқ ўқитиш курслари бўйича академик гуруҳлар взводларга бирлашади. Бунда Мудофаа вазирлиги Темурбеклар мактаблари взводларидаги ўқувчилар сони 100 кишидан ва Миллий гвардия Темурбеклар мактаблари взводларидаги ўқувчилар сони 156 кишидан, академик гуруҳлардаги ўқувчилар сони эса
25 (26) кишидан кўп бўлмаслиги керак.

74. Темурбеклар мактабларини тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.

Темурбеклар мактабларини тамомлаганлик тўғрисидаги кўкрак нишони кўкракнинг (китель, костюмнинг) ўнг томонига тақилади.

 

7-§. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш тартиби

 

75. Ўқувчиларни Темурбеклар мактабидан четлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) соғлиғи туфайли (тиббий комиссиянинг маълумотномаси асосида);

б) ўқувчининг, унинг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ;

в) академик ўзлаштирмаслик, бир семестр мобайнида икки ҳафта давомида (76 соат) узрли сабабларсиз машғулотларда қатнашмаслик;

г) Темурбеклар мактабининг ички тартибини қўпол равишда бузиш;

д) суднинг қарорига кўра озодликдан маҳрум этилганда;

е) вафот этганлиги муносабати билан.

76. Ўқувчиларни Темурбеклар мактабидан четлаштириш Педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ Темурбеклар мактаби бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.

Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар
ва ўқувчининг ҳужжатлар йиғма жилди Педагогик кенгашнинг қарори қабул қилингандан сўнг Темурбеклар мактаби бошлиғининг буйруғи имзоланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.

77. Шахсий ҳужжатлари йиғма жилди (ва бошқа ҳужжатлар) далолатнома бўйича ўқувчига ота-онасининг иштирокида қайтариб берилади.

78. Ўқувчиларни бир Темурбеклар мактабидан бошқа Темурбеклар мактабига ўтказиш белгиланган умумий квоталар сонидан оширмаган ҳолда амалга оширилади, шунингдек ўқишдан четлаштирилганларни тиклаш, ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан Темурбеклар мактабига ўтказиш тақиқланади.

79. Ўқувчиларни Темурбеклар мактабидан ўқишдан четлаштиришда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун масъулият Темурбеклар мактаби бошлиғига юкланади.

80. Ўқувчиларни Темурбеклар мактабидан четлаштиришдан норози бўлган шахслар ўрнатилган тартибда юкори турувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

5-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини ташкил этиш
ва Темурбеклар мактабларини бошқариш

 

81. Раҳбар ва педагог кадрлар таркибидаги лавозимларни, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматчилар сафини тўлдириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

82. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахсларТемурбеклар мактабларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

83. Темурбеклар мактабларига ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади.

84. Темурбеклар мактабларининг ўқитувчилар таркиби ваколатли органлар томонидан аттестациядан ўтказилади.

85. Темурбеклар мактабларининг раҳбарияти қонун ҳужжатларида белгиланган ўқувчиларнинг ўқиш, меҳнат ва дам олиш шароитларига риоя этилиши юзасидан жавобгардир.

86. Темурбеклар мактабларига Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Миллий гвардия қўмондони томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

87. Бошлиқ:

Темурбеклар мактаблари фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, Темурбеклар мактабларининг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради;

ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

штатларга асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги молия-иқтисод бошқармасига тақдим қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Темурбеклар мактаблари бўйича буйруқлар чиқаради.

88. Темурбеклар мактаблари бошлиғининг вазифалари, ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғига тенглаштирилган равишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
ва Миллий гвардиясининг
идоравий норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

89. Темурбеклар мактаблари бошлиқлари, офицер ва сержантлар таркиби лавозимларига муайян тажрибага эга бўлган, ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари, юксак маънавий-ахлоқий сифатлар ва фаол ҳаётий позиция шакллантирилишини таъминлашга қодир бўлган, юқори малакали ҳарбий хизматчилар орасидан тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тайинланади.

90. Темурбеклар мактаблари ҳарбий хизматчиларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Темурбеклар мактабларининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.

91. Темурбеклар мактаблари бошлиғининг, взвод ва гуруҳ командирларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мувофиқ равишда олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг, взвод ва гуруҳ командирларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларига тенглаштирилган равишда, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг идоравий норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

92. Темурбеклар мактаблари бошлиғининг ўқув ишлари, тарбиявий
ва мафкуравий ишлар,
маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари тегишлилигига кўра Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги билан келишилган ҳолда Темурбеклар мактаблари бошлиғи томонидан тайинланади.

93. Темурбеклар мактабларида таълим муассасаси бошлиғи ҳузурида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этишга ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган Педагогик кенгаш ташкил этилади.

Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари Темурбеклар мактаби уставида белгиланади.

94. Темурбеклар мактабларининг бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек бошқа мансабдор шахслари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракти)да назарда тутилган ўз функционал вазифаларининг бажарилиши юзасидан жавоб берадилар.

 

6-боб. Давлат органларининг Темурбеклар мактабларини

бошқариш бўйича асосий вазифалари

 

95. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Темурбеклар мактаблари фаолиятини самарали бошқаришни таъминлайди.

96. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Темурбеклар мактабларига бириктирилган олий (ҳарбий) таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш
ва назорат қилиш, бириктирилган олий (ҳарбий) таълим муассасаларининг Темурбеклар мактаблари ўқувчиларини олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурига мувофиқ Темурбеклар мактабларини ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;

Темурбеклар мактаблари ўқувчилари билан олий ҳарбий таълим муассасалари ва кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳамда ҳарбий қисмлар базаларида тактик, ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича
(шу жумладан дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Темурбеклар мактаблари ўқувчиларини касбга самарали йўналтиришни таъминлаш мақсадида уларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга боришларини ташкил этиш;

Темурбеклар мактабларида ҳарбий хизматни ўтаётган офицер
ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ва ўқувчиларни озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқа таъминот турлари билан таъминлаш;

Темурбеклар мактаблари ҳарбий хизматчиларининг олий ҳарбий таълим муассасаларининг малака ошириш факультетларида ва Қуролли Кучлар Академияси (Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрлари малакасини ошириш) марказида малака оширишини ташкил этиш ва ўтказиш;

Темурбеклар мактаблари бошлиғининг бўш лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ёшларни ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурини такомиллаштириш;

ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий
ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий
ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва олий таълим муассасасига ўқишга киришга тайёрлаш;

Темурбеклар мактабларининг ўқув-моддий базасини ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

Темурбеклар мактабларининг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Темурбеклар мактаблари ўқувчилари учун белгиланган меъёрлар бўйича кийим-кечакларни марказлаштирилган тартибда сотиб олиш;

якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва Темурбеклар мактаблари битирувчиларига дипломлар бериш;

Темурбеклар мактабларига ўқувчиларни янги ўқув йили учун қабул қилиш комиссияси таркибини тайинлаш ва улар фаолиятини назорат қилиш;

ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этишни ҳамда Темурбеклар мактабларини улар билан таъминлашни ташкил этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Темурбеклар мактабларининг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ўрганиш ва келишиш;

соҳага оид олий таълим муассасалари базасида ва малака ошириш муассасаларида Темурбеклар мактаблари раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;

ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этишни ҳамда Темурбеклар мактабларини улар билан таъминлашни ташкил этиш.

в) Темурбеклар мактабларига бириктирилган олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда зарур бўлган илмий-методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўқувчи ёшларни олий таълим муассасасига киришдан олдин касбга йўналтиришни ва педагог кадрлар малакасини оширишни самарали ташкил этиш;

ўқувчиларнинг билим савиясини ва интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли чуқур тайёрлашга кўмаклашиш;

ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоён бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратишга кўмаклашиш;

илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб боришга кўмаклашиш;

билим даражаси, интеллектуал савияси ва касбий маҳорати юксак бўлган ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни Темурбеклар мактабида ишлаш учун танлашга кўмаклашиш;

ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этишни ҳамда Темурбеклар мактабларини улар билан таъминлашни ташкил этиш.

Темурбеклар мактабларига бириктирилган олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари ректорлари (бошлиқлари) кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар.

 

7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

 

97. Темурбеклар мактаблари фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Темурбеклар мактаблари ўқув ва моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш учун ажратилган қўшимча бюджет маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш
ва таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

98. Темурбеклар мактаблари мустақил молиявий-хўжалик фаолиятини юритади ва тасарруфидаги маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.

Жорий бюджет йилида фойдаланилмаган қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилган жамғармалар маблағлари келгуси бюджет йилида фойдаланишга ҳақлидир.

99. Темурбеклар мактаблари тасарруфидаги моддий воситалар, анжомлар, бинолари ва иншоотлар Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия балансида бўлади ва Темурбеклар мактаблари улардан белгиланган мақсадларда фойдаланадилар.

100. Темурбеклар мактабларининг ўқув лабораторияларини, кабинетларини ва бошқа объектларини жиҳозлаш Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида назарда тутилган асосларга кўра амалга оширилади.

101. Темурбеклар мактаблари ўқувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ бепул турар жой, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан, шунингдек кичик командирлик (гуруҳ командирининг ўринбосари ва секция командирлари) лавозимига тайинланган ўқувчиларга махсус унвон ва аълочи ўқувчиларга “Темурбек” кўкрак нишони берилади.

102. Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг кийим-кечак меъёрлари, кўкрак нишони ва махсус унвонлари намуналари Мудофаа вазирлиги
ва Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тасдиқланади.

103. Темурбеклар мактабларининг раҳбарлари таркибига, ўқитувчилари ва бошқа ходимларига Темурбеклар мактабининг тегишли лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади.

104. Темурбеклар мактабларининг офицер ва сержантлар таркиблари ҳарбий хизматчиларининг пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган хизматни ўташ тартибини, таъминоти бўйича имтиёзлар
ва нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

105. Темурбеклар мактаблари молия-хўжалик фаолияти, моддий-техник ва тиббий таъминоти Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

106. Темурбеклар мактабларида интизомга риоя этилишини назорат қилиш Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлигининг ваколатли хизматлари томонидан амалга оширилади.

107. Темурбеклар мактаблари ўқитувчиларини вилоят марказларидан мактабгача олиб келиш (олиб кетиш) ва ўқувчиларнинг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштириш мақсадида транспорт воситалари ҳамда ёқилғи мойлаш материаллари билан белгиланган тартибда таъминланади.

 

8-боб. Якуний қоидалар

 

108. Темурбеклар мактабларини ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

109. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низомга

1-илова

 

_____________________________га

(ҲАЛ бошлиғининг Ф.И.Ш.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_____________________дан

(номзоднинг Ф.И.Ш.)

 

 

 

А Р И З А

 

Менга ____________________________________“Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Ҳарбий-академик лицейда таълим олиш шароитлари билан таништирилдим.

Тест синовларини _____________________ тилида топшираман.

 (ўзбек, рус, қорақалпоқ)

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатларда бошлиқларимга хабар беришга ваъда бераман.

 

_________      _______________________________

   (имзо)                               (Ф.И.Ш.)

 

20___ йил “____” _____________

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низомга

2-илова

 

 

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур методикага мувофиқ машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
  2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар
    ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.
  3. Умумжисмоний тайёргарликнинг тегишли тадбирларини бажаришда номзодлар спорт кийимида келиши лозим.
  4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

60 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

  1. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.
  2. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
  3. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
  4. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовлардан қониқарсиз баҳоланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

 

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган

талаблар ва мезонлар

 

  1. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 - 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан “ўтди”
деб ҳисобланади.

  1. 60 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

Номзодлар 60 метрни 10,0 сониядан ортиқ бўлмаган натижа билан югурганда, синовни “топширган” деб ҳисобланади.

  1. 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчаларида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

1000 метрга югуриш машқини 4,30 дақиқадан ортиқ бўлмаган натижа билан бажарган номзодлар синовни “топширган” деб ҳисобланади.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

  1. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга мазкур методиканинг иловасига мувофиқ жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қайдномаси расмийлаштирилади.
  2. Қайднома Темурбеклар мактаби қабул комиссияси раиси
    ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Қайдномадан кўчирма номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

 

Умумжисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш методикасига

илова

 

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

 

Гуруҳ __________

Топшириш жойи: _____________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил “___” ____________

 

Натижалар:

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Машқлар тури ва баҳо

Умумийбаҳо

Турникда тортилиш

60 метрга югуриш

1000 метрга югуриш

Натижа

Баҳо

Натижа

Баҳо

Натижа

Баҳо

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хулоса:_______________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Комиссия раиси:                        _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

 

Комиссия аъзолари:                  _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

                                                       _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

       _________     ______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

                                                                                                                                                                                               

                                                      _________     _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низомга

3-илова

 

 

Диктантни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик
ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан тайёрланади, унинг раиси томонидан тасдиқланади
ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари ошкор қилинмаслиги учун Темурбеклар мактаби қабул комиссияси раиси жавобгар ҳисобланади.

4. Номзодларга дастлаб мазкур методикага мувофиқ диктантни ўтказиш тартиби тушунтирилади.

5. Диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди. Диктант қандай баҳоланишидан қатъий назар, номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.

6. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, мобил телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкаларни олиб кириш тақиқланади.

 

2-боб. Диктантга қўйиладиган талаб ва мезонлар

 

7. Диктант учун умумий ўрта таълим фан дастурлари доирасида ўқитиладиган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

8. Диктант матнининг ҳажми 170 – 200 та сўздан иборат бўлади.

9. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

10. Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.

Диктант матнини ўқишда сўзларни бўғинларга бўлган ҳолда алоҳида урғу бериб ўқишга йўл қўйилмайди.

11. Номзодларнинг диктанти беш баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 5 балл;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 4 балл, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 3 балл, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 2 балл;

тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 0 балл қўйилади.

12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда, хатолар уларнинг сонидан қатъий назар, битта хато деб топилади:

учта сўзда “ҳ” ёки “ў” ҳарфлари ўрнида тегишлича “х” ёки “у” ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

учта гапда ундов белгиси нотўғри қўлланилган бўлса.

13. Айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар, хато деб ҳисобланмайди (масалан, Юнусобод – Юнус-обод).

14. Диктантдаги ўқувчилар томонидан қилинган тузатишлар миқдори бештадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

15. Текширилган ҳар бир диктантга йўл қўйилган хатолар сони кўрсатилади ва қабул комиссияси таркиби томонидан имзо қўйилади.

16. Номзодларнинг диктантлари “Темурбеклар мактаби”да, уларнинг сақланишига масъул бўлган шахсга топширилади.

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низомга

4-илова

 

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Темурбеклар мактабига ўқишга кириши сабабини, ақлий қобилиятлари, етакчилик фазилатларини
    ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича ўтказилади.
  2. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
  3. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, ақлий қобилиятини, етакчилик фазилатларини, дунёқарашини ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.
  4. Саволлар рўйхати Темурбеклар мактаби қабул комиссияси масъул ходимида сақланади.

 

2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш

 

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича Темурбеклар мактаби қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
  2. Якка тартибдаги якуний суҳбатга номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.
  3. Масъул котиб якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотларни комиссия аъзоларига тақдим этади.
  4. Комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.
  5. Ҳар бир номзодга жавоблар учун 10 дақиқагача вақт ажратилади.

 

3-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат

натижаларини аниқлаш

 

  1. Номзодларга берган саволлар жавоблари қуйидаги мезонлар асосида беш баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда – 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда – 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда – 3 балл;

номзод билмайди, айтиб беришда хатоларга йўл қўймоқда
ва тасаввурга қисман эга деб топилганда – 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас
деб топилганда – 0 балл қўйилади.

  1. Саволларга жавоблар эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур методиканинг иловасига мувофиқ якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг ўтказилган диктант натижалари ҳам комиссия масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.

  1. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.
  2. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача
    уч ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.
  2. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор қайднома билан расмийлаштирилади.

 

Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикасига

илова

 

 

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

 

Номзод_______________________________________________________                                                                              (Ф.И.Ш.)

Топшириш жойи: ______________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил “___” ____________

 

 

Натижалар

Ўртача арифметик

балл

1-савол

2-савол

3-савол

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул қилинган қарор:_______________________________________

 

Комиссия раиси:                        _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

 

Комиссия аъзолари:                  _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

                                                       _________    _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

_________     ______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

                                                                                                                                                                                               

                                                      _________     _______________________

(имзо)             (ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги Низомга

 

 

5-илова

 

 

 

“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”

_______________________________

_______________________________

(қабул комиссияси раисининг ҳарбий унвони, Ф.И.Ш. ва имзоси)

20 ___ йил “_____”___________

 

 

 

қабул комиссияси йиғилишининг

____-сонли баённомаси

 

 

20__ йил “___”__________                                                   _____________________________

                                                                                   (йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

 

Раислик қилувчи:____________________________________

                                                                         (қабул комиссияси раисининг ҳарбий

                                                                              унвони ва Ф.И.Ш.)

Қатнашганлар: ____________________________________

 

____________________________________

                                                                                    (қабул комиссияси аъзолари)

 

К У Н  Т А Р Т И Б И:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

 

Ҳарбий-академик лицей “Темурбеклар мактаби” қабул комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан қарор қилади:

 

Т/р

Номзоднинг Ф.И.Ш.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган балли

Имтиёз

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

........

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси масъул котиби:________________________________

                                                                                                     (ҳарбий унвони, Ф.И.Ш.)

Қабул комиссияси аъзолари:________________________________

                                                                                          ________________________________                                                                           

          (ҳарбий унвони, Ф.И.Ш.)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПҚ–____-сон қарорига

4-илова

 

 

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари бириктирилган

олий ҳарбий ва олий таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳарбий академик лицейлар жойлашган

жойи

Олий таълим муассасасининг

номланиши

Олий ҳарбий таълим муассасасининг

номланиши

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон

давлат университети

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси

2.

Андижон вилояти

Андижон давлат университети

Чирчиқ ОТҚМБЮ

3.

Бухоро вилояти

Бухоро давлат университети

Ўзбекистон Республикаси ОҲАБЮ

4.

Наманган вилояти

Наманган давлат университети

Чирчиқ ОТҚМБЮ

5.

Навоий вилояти

Навоий давлат

педагогика институти

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси

6.

Жиззах вилояти

Жиззах давлат педагогика институти

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

АКТ ва алоқа ҳарбий институти

7.

Самарқанд вилояти

Самарқанд давлат университети

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

АКТ ва алоқа ҳарбий институти

8.

Сурхандарё вилояти

Термез давлат университети

Ўзбекистон Республикаси ОҲАБЮ

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон давлат университети

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

АКТ ва алоқа ҳарбий институти

10.

Қашқадарё вилояти

Қарши давлат университети

Ўзбекистон Республикаси ОҲАБЮ

11.

Тошкент вилояти

Ўзбекистон миллий университети

Тошкент тиббиёт Академияси

ҳузуридаги ҲТФ

12.

Тошкент шаҳри

Тошкент давлат педагогика университети

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институти

13.

Фарғона вилояти

Фарғона давлат университети

Чирчиқ ОТҚМБЮ

14.

Хоразм вилояти

Урганч давлат университети

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 

2019 йил “___” _______ даги ПҚ–______- сон қарорига

5-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини 2019-2021 йилларда такомиллаштириш бўйича

КОМПЛЕКС ДАСТУР

 

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш

манбалари

Маъсул

ижрочилар

I. Темурбеклар мактаблари шаҳарчаларининг инфратузилмасини такомиллаштириш

1. Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Фарғона шаҳри

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар

билан жиҳозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

1.

4 қаватли ўқув бино.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

2.

2 қаватли мамурий бино ва ошхона. 

3.

5 қаватли ётоқхона биноси. 

4.

2 қаватли ётоқхона биноси. 

5.

Тибиёт пункти, кир-ювиш комбинати. 

6.

1-сув насос биноси.

7.

Басейн иншооти.

8.

Отиш машқи бажариладиган бино.

9.

2 жойлик машина гаражи.

10.

Хожатхона биноси.

11.

1-назорат ўтказиш пункти биноси.

12.

Сув босим минораси иншоати.

13.

Ҳарбий шахарча ҳудудини ободонлаштириш,

девор ва ёритиш мосламалари.

14.

Ҳарбий шахарча муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

15.

Устахона биноси.

16.

Озиқ-овқат омборхонаси.

17.

Омборхона-бостирма биноси.

18.

2-сув насос биноси.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

19.

2-назорат ўтказиш пункти биноси.

20.

Артизан қудиғи иншоати.

21.

Спорт майдонлари. 

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш.

22.

Қозонхона биносини (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

2020 йил

Республика бюджетидан, марказлашган капитал қўйилмалар

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

23.

Ёпиқ спорт зал биноси.

24.

Ювиниш биноси. 

25.

Ҳарбий шахарча муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

2. Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Самарқанд шаҳар (76-сон ҳарбий шаҳарча)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар

билан жиҳозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

26.

76/13-сонли ётоқхона биноси.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

27.

76/14-сонли ётоқхона биноси.

28.

76/2-сонли спорт зал биноси.

29.

76/3-сонли ҳожатхона биноси.

30.

76/4-сонли озиқ-овқат омборхона биноси.

31.

76/5-сонли ювиниш биноси.

32.

76/6-сонли ҳожатхона биноси.

33.

76/12-сонли ўқув корпуси биноси.

34.

76/7-сонли қозонҳона жиҳозлари.

35.

76/10-сонли ошхона биноси.

36.

76/11-сонли фаоллар зали биноси.

37.

Сув босим минораси иншоати.

38.

Трансформатор подстанцияси.

39.

Ҳарбий шахарча худуди.

3. Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи Ургенч шаҳри (28-сонли харбий шахарча)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар

билан жиҳозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

40.

28/5-сонли ётоқхона биноси.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

41.

28/6-сонли назорат ўтказиш пункти биноси.

42.

28/7-сонли спорт зал биноси.

43.

28/8-сонли маъмурий бино.

44.

28/12-сонли хожатхона бино.

45.

28/9-сонли тиббиёт пункти, озиқ-овқат омбори, нишонга

отиш машқини бажаридиган бино.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

46.

Ҳарбий шахарча худудини ободонлаштириш, девор ва

ёритиш мосламалари.

47.

Ҳарбий шаҳарча муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

48.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

II. Бузиб қайта қуриш

49.

28/1-сон ўқув бино, 28/2, 3, 4-сон ётоқхона, 28/10-сон фаоллар залини, 28/11-сонли ошхона биносини техник холати ёмонлиги инобатга олиниб  бузиш (техник хулоса шартларига асосан), янги бино қурилиши учун жой бўшатиш мақсадида.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

50.

Ўқув корпуси биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

51.

200 кишилик ётоқхона бинолари.

52.

200 кишилик фаоллар зали биноси.

53.

200 кишилик ошхона биноси.

54.

Харбий шахарча Муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

4. Сурхондарё “Темурбеклар мактаби”ҳарбий-академик лицейи,Сурхандарё вилояти, Жарқўрғон тумани

(эски Жарқўрғон спорт коллежи)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

55.

3-қаватли ўқув биноси.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

56.

Спорт зал биноси.

57.

Ётоқхона биноси. 

58.

Ҳудудаги барча йўллар ва саф майдони.

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

59.

Хаммом биноси (баня).

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Сурхандарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

60.

Хожатхона ва ювиниш биноси.

61.

Ошхона биноси. 

62.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

 

 

 

63.

Харбий шахарча Муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

5. Тошкент вилояти “Темурбеклар мактаби”ҳарбий-академик лицейи Тошкент вилояти, Қибрай тумани.

( эски Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

64.

1-қаватли ўқув биноси.

2019 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Тошкент вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Молия вазирлиги

65.

1-қаватли ўқув биноси ва  фасад қисми.

66.

2-қаватли ўқув биноси том қисмини профнастилга

алмаштириш.

67.

2-қаватли ўқув биноси ва фасад қисми.

68.

3-қаватли ўқув биноси том қисмини профнастилга

алмаштириш.

69.

3-қаватли ўқув биноси ва фасад қисми.

70.

3-қаватли 200 ўринли ётоқхона биноси том қисмини

профнастилга алмаштириш.

71.

3-қаватли 200 ўринли ётоқхона биноси фасад қисми.

72.

1-қаватли клуб биноси фасад қисми.

73.

Спорт зал биноси ва том қисмига қора қоғоз ётқизиш ва

фасад қисми.

74.

Қозонҳона биноси ва том қисмига қора қоғоз ёпиш ва фасад

қисми (6-дона сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

75.

Ҳудудаги барча йўллар ва саф майдони асфал қопламаси

ёткизиш.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Тошкент вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

 

 

 

 

 

76.

Ташқи хожатхона биноси.

77.

Харбий шахарча худудига тўсиқ ва камералар, ташқи

ёритиш мосламалар  ўрнатиш.

78.

Кир-ювиш комбинати. 

6. Навоий “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Навоий вилояти, Кармана тумани

(эски Кармана озиқ-овқат ва меҳмонхона хўжалиги касб-хунар коллежи)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

79.

Ўқув биноси.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Навоий вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

80.

Спорт зал биноси.

81.

Фаоллар зали биноси.

82.

Хожатхона биноси.

83.

Сув узатиш станцияси биноси.

84.

Харбий шахарча худудини ободонлаштириш, девор

ва ташқи ёритиш тизими мосламалари.

85.

Спорт майдонлари спорт мосламалари. 

II.Муҳандислик тармоқлари билан бирга қайта қуриш, жихозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

86.

Ўқув биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Навоий вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

87.

Устахона биноси ошхона биносига айлантириб қайта қуриш.

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

88.

Назорат ўтказиш пункти биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Навоий вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

89.

Назорат ўтказиш пунктида ташриф буюрувчиларни

қабул қилиш биноси.

90.

Ёзги ювиниш биноси.

91.

Озиқ овқат омборхонаси.

92.

Харбий шахарча Муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

93.

Саф майдони ва минбар (флагшток).

7. Жиззах “Темурбеклар мактаби”ҳарбий-академик лицейи, Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани

(эски Ш. Рашидов тумани компютер технологиялари касб-ҳунар коллежи)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

94.

Ташқи хожатхона биноси.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

95.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

96.

Харбий шахарча худудини ободонлаштириш, девор

ва ташқи ёритиш тизими, кузатув камералари.

97.

2-дона ёнғин хавфсизлиги қудуқлари.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

98.

Сув минораси ва артезиан қудиғи иншоати.

99.

Харбий шахарча Муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қайта қуриш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

100.

Ўқув устахона биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

101.

3-қаватли маъмурий ва ўқув биноси.

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

102.

Ошхона биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

103.

Ювиниш биноси (баня).

104.

Назорат ўтказиш пункти биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

105.

Саф майдони ва минбар (флагшток).

106.

Стадион - спорт майдони (кузатув трибунаси,

югуриш йўлакчаси, ечиниш ва ювиниш хоналари).

107.

Ташқи хожатхона биноси.

108.

Ювиниш биносини.

8. Андижон “Темурбеклар мактаби”ҳарбий-академик лицейи, Андижон вилояти, Андижон шаҳри.

(эски Андижон шаҳар, Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи)

I. Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

109.

Ўқув биноси.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Андижон вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

110.

Хожатхона, ювиниш биноси ва хоммом биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Андижон вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

111.

Ёзги ошхона биноси.

112.

Ётоқхона биноси.

113.

Спорт зал биноси.

9. Қашқадарё “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳри

(эски Шаҳрисабз иқтисодиёт коллежи)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

114.

1-сон ўқув биноси.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

115.

Спорт зал биноси.

116.

2-сон ўқув биноси.

117.

3-сон ўқув биноси.

118.

Ётоқхона биноси.

119.

Сув насос станцияси биноси.

120.

Басейн иншооти.

121.

Фаввора  иншооти.

122.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

 

II.Муҳандислик тармоқлари билан бирга қайта қуриш,жиҳозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

123.

Ташқи хожатхона биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги,

Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

124.

Устахона биносини ошхона биносига айлантириб

билан қайта қуриш.

125.

Хожатхона биноси.

126.

Ошхона биноси.

127.

Стадион ва спорт майдончаси.

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

128.

Ётоқхона биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

129.

Харбий шахарча Муҳандислик тармоқлари (электр энергия, газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

10. Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи,Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

(эски Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали қошидаги академик лицей)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

 ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

130.

Ўқув биноси.

2020 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Нукус вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Молия вазирлиги

 

131.

Спорт зал биноси.

132.

200 ўринлик ётоқхона биноси.

133.

Ички муҳандислик тармоқлари.

II.Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

134.

Ошхона биноси.

2020 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Нукус вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

135.

200 ўринли ётоқхона биноси.

136.

Ташқи хожатхона биноси.

137.

Сув насос станцияси  ва  100 м3сув сақлаш омбори.

138.

Саф майдони ва минбар (флагшток).

139.

Назорат ўтказиш пункти ва ташриф буюрувчиларни

қабул қилиш хонаси.

140.

Футбол, баскетбол, волейбол майдони ва гимнастик

инвентарлар майдони.

11. Наманган “Темурбеклар мактаби”ҳарбий-академик лицейи, Наманган вилояти, Наманган тумани

(эски Ирвадон иқтисодиёт коллежи)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

 ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

141.

Спорт зал биноси.

2021 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Наманган вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

142.

1-ўқув биноси.

143.

3-ўқув биноси.

144.

Сув насос станцияси биноси.

145.

Ҳожатхона биноси.

146.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қайта қуриш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

147.

2- ўқув биноси ётоқхона биносига айлантириб қайта қуриш.

2021 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Наманган вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

148.

Ҳарбий шахарча муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

149.

Ошхона биноси.

2021 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Наманган вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

 

 

 

150.

Фаоллар зали биноси.

151.

Кир ювиш комбинати, ювиниш биноси. 

152.

Хожатхона биноси.

12. Сирдарё “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри

(эски Бахт енгил саноат касб-хунар коллежи)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

153.

1-ўқув биноси.

2021 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Срирдарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

154.

2-ўқув биноси фасад қисми билан бирга.

155.

Спорт зал биноси.

156.

Ошхона биноси.

157.

Қозонҳона биноси (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

158.

Назорат ўтказиш пункти биноси.

159.

Омборхона биноси.

160.

Ташқи хожатхона биноси.

II.Муҳандислик тармоқлари билан бирга қайта қуриш,жиҳозлаш ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

161.

Ётоқхона биноси ичида хожатхона, ювиниш хонаси,

душ хоналари. 

2021 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

III. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

162.

Ошхона биноси.

2021 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

163.

Ётоқхона биноси. 

164.

Саф майдони ва минбар (флагшток).

165.

Ҳарбий шаҳарча ҳудудига тўсиқ ва камералар

ўрнатиш, ёритиш мосламалари

166.

Кир ювиш комбинати. 

13. Бухоро “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Бухоро вилояти, Бухоро тумани

(эски Когон маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи)

I.Муҳандислик тармоқлари билан бирга мукаммал таъмирлаш, керакли мебеллар билан жиҳозлаш

ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

167.

Ўқув биноси.

2021 йил

Республика бюджетидан, ҳарбий мамурий сектор маблағларидан

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

168.

Қозонҳона биносини (сув иситиш қозонларини ўрнатиш).

169.

20 кишилик ҳожатхона биноси.

170.

Ҳарбий шахарча муҳандислик тармоқлари (электр энергия,

газ, сув, оқава сув, иссиқ сув) хўжалиги.

171.

Ҳудудаги барча йўлларга асфалт қоплаш.

II. Муҳандислик тармоқлари билан бирга қуриш, жиҳозлаш  ва атроф-ҳудудни ободонлаштириш

172.

200 ўринга мўлжалланган ошхона биноси.

2021 йил

Республика бюджети марказлашган капитал қўйилмалар

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат инвеститсия қўмитаси,

Молия вазирлиги

173.

Кир ювиш комбинати. 

174.

200 ўринга мўлжаллаган ётоқхона биноси.

175.

Назорат ўтказиш пункти бинос.

176.

Саф майдони ва минбар (флагшток).

177.

20 ўринли ташқи хожатхона биноси.

II. Ўқув моддий-техник база объектларини жиҳозлаш, замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини татбиқ этиш

1.

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларида компьютер, тренажер синфлари, шунингдек, масофали ўқитиш синфлари ва электрон ахборот-ресурс марказларини жиҳозлаш.

Уларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, шу аснода таълимнинг дастур-педагог воситалари, яъни интерфаол виртуал стендлар, лабораториялар, тадқиқотлар ўтказиш учун моделлаштириш воситаларини.

2019-2021йй.

 

Маҳаллий бюджетлар маблағлари,

Республика бюджети ва тақиқланмаган бошқа манбалардан

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиликлари

2.

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларида ўқув жараёнини ташкиллаштириш, назорат ва мониторинг қилишда ягона автоматлаштирилган ички тизимни татбиқ этиш.

2019-2021йй.

Маҳаллий бюджетлар маблағлари,

Республика бюджети ва тақиқланмаган бошқа манбалардан

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Педагоглар таркиби ва ўқувчиларни ўқув фанлари бўйича ўқув материаллари билан таъминлаш, ҳамда мустақил ишни ташкиллаштириш мақсадида ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратиш.

2019-2021йй.

Маҳаллий бюджетлар маблағлари,

Республика бюджети ва тақиқланмаган бошқа манбалардан

 

                                                                                         

4.

Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонаси маълумотларига уланган ZiyoNET Интернет тармоқларига уланган Интернет синфини яратиш.

2019-2021йй.

Маҳаллий бюджетлар маблағлари,

Республика бюджети ва тақиқланмаган бошқа манбалардан

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” ________даги ПҚ–___-сон қарорига

6-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг

2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотаётган

деб ҳисобланаётган қарорлари

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 24 январдаги ПҚ–2738-сон қарорига 2-илова.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарорига 3-илова.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ-2738-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги
ПҚ–3776-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 21-сон “Ҳарбий-академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 7-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон,
91-модда)
.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 апрелдаги 227-сон “Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 50-модда).

 

 

 

 

Общие комментарии

1071