ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2264 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 06/02/2019 22/02/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2264

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги аризалари ва шикоятларини

кўриб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат

қўмитаси раиси                                                                                                            А. Абдуллаев

 

 

 

     Тошкент ш,                                                                                  

2019 йил “___” _________,

 _____ - сон

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри

давлат қўмитасининг 2019 йил

“___”_______________ги

 _____-сонли қарорига
ИЛОВА

 

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ишончли вакилларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳузурида комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади, юридик ва жисмоний шахслар Комиссияларнинг хулосаларидан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр қўмитаси деб аталади) ҳузурида Апелляцион комиссияси (кейинги ўринларда Апелляцион комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олувчи (кейинги ўринларда рўйхатга олувчи деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)лардаги филиалининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладиган масъул ходим.

кўчмас мулк — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши (юкланиши) битимлар, қонун ҳужжатлари ёки ваколатли орган томонидан ўрнатиладиган, мазкур кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш имконини чеклайдиган шартлар;

ҳуқуқ эгаси — битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга жисмоний ва юридик шахс;

ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

мурожаат жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятлари;

мурожаат этувчи — жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари;

кўчмас мулк ҳақида тузилган битимлар — жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (бошқа шахсга ўтказиш, ипотекага қўйиш, узоқ муддатли ижарага олиш, меросни қабул қилиш ва бошқалар) қаратилган хатти-ҳаракатлари.

3. Комиссияга ҳар қандай манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида  бузилган ёки низоли бўлган ҳуқуқлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир жисмоний ёки юридик шахс (кейинги ўринларда мурожаат этувчи деб аталади) рўйхатга олувчининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, унинг бундай ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан суд органларига ёки Комиссияга шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Суд органларига мурожаат қилган тақдирда жисмоний ёки юридик шахс комиссияга ёки апелляцион комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

4. Комиссия томонидан ваколатли органларнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар берилишининг (қабул қилинишининг) қонунийлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқилмайди, улар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳал этилади.

2-боб. Комиссиянинг вазифалари ва уни тузиш тартиби

 

5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мурожаатни ва рўйхатга олувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш (рад этиш) ҳақидаги қарорини ўрганиш;

мурожаатларни кўриб чиқишда комиссия аъзолари томонидан тегишли кўчмас мулк объектини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (рад этиш) учун асос мавжудлигини, унинг жисмоний ёки юридик шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлаш;

ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг тўғрилигини ўрганиш;

рўйхатга олувчининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнидаги  ҳаракатларининг тўғрилиги ҳақида ёхуд унинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш (ўтказмаслик) ҳақидаги қарорини бекор қилиш ҳақида 1-иловага мувофиқ хулоса бериш; 

мурожаат этувчига қабул қилинган қарори ҳақида жавоб юбориш.

6.   Комиссия таркибига лавозими бўйича қўйидаги аъзолар киради:

Комиссия раиси – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг бошлиғи;

комиссия раисининг ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

комиссия аъзолари:

Қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари; 

комиссия котиби – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг юридик хизмат ходими.

7. Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:

Комиссия фаолиятини ҳамда унинг иш тартибига риоя этилишини ташкил қилади;

мурожаатларни кўриб чиқиш кунини белгилайди ҳамда Комиссия йиғилишини ўтказади;

Комиссия аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди;

Комиссия томонидан қабул қилинган хулосаларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;

Комиссия иши ҳақида даврий ҳисоботларни тайёрлайди ва Давергеодезкадастр қўмитасига тақдим этади;

Комиссия раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия раиси Комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши бўйича шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олади.

8. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:

Комиссия ишида қатнашади;

хулосалар қабул қилишда иштирок этади;

Комиссия раисининг топшириғига кўра Комиссия муҳокамасига киритиладиган масалалар бўйича тегишли хулосалар беради;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлардан комиссия фаолияти учун зарур ҳар қандай ахборот, материаллар ва тушунтиришларни сўраб олади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги мурожааларни кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

9. Зарурат бўлганда, Комиссия томонидан мустақил экспертлар сифатида бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.

10. Комиссия йиғилиши, агар унда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми мавжуд бўлганда, Комиссия йиғилиши ваколатли ҳисобланади.

11. Комиссия йиғилиши кун тартибига киритилган масалани кўриб чиқишда Комиссия раиси ёки аъзосининг тўғридан-тўғри ёки бевосита шахсий манфаатдорлиги келиб чиққанда ва бу манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлганда, йиғилиш бошланишидан авал бу ҳақида маълум қилишлари шарт. Бу ҳолда Комиссиянинг тегишли аъзоси кўрсатилган масалани кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

12. Комиссия йиғилиши хулоса тарзда расмийлаштирилади.

13. Комиссия котиби:

навбатдаги Комиссия йиғилишига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Комиссияга ҳужжатларининг тулақонлигини таъминлайди;

мурожаатларни қабул қилади;

Комиссия йиғилишлари ўтказилишини ташкил қилади;

навбатдаги йиғилишга барча зарур ҳужжатларни тўплайди, умумлаштиради ва тақдим этишни таъминлайди;

Комиссиянинг хулосасини тайёрлайди ва юритади.

14. Комиссия котиби Комиссияга мурожаат келиб тушгандан ва уни кўриб чиқиш санаси тайинлангандан кейин мазкур низом талабларига мувофиқ йиғилишни ўтказиш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширади ва кўриб чиқиш кунини мурожаат этувчига хабардор қилади.

3-боб. Мурожатларни бериш тартиби

 

15. Мурожаат этувчи Комиссияга мурожаатни ёзма шаклда ёки электрон шаклда беради. Мурожаатга кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳамда унда кўрсатилган фактларни тасдиқловчи далиллар илова қилинади.

16. Мурожаат этувчи қуйидаги ҳолларда мурожаат қилади:

рўйхатга олувчининг мурожаат этувчининг кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида, агар бундай ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик оқибатида мурожаат этувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бўзилганда;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатлар талабари бузилганда;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари асоссиз узайтирилганда;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотларидан норози бўлганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

17. Мурожаат этувчининг мурожаатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

а) юридик шахснинг номи, раҳбари (вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми ёки жисмоний шахснинг ёхуд уларнинг ишончли вакиларининг фамилияси, исми, отасининг исми, кўчмас мулк объектининг жойлашган жойи, почта ва электрон почта манзили, алоқа учун телефон рақамлари;

б) мурожаат қилинаётган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик ҳақида бошқа далиллар;

в) мурожаат этувчининг имзоси ва сана.

18. Мурожаатга унинг хақиқийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Бунда мурожаатда унга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлиши керак.

4-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

 

19. Комиссия котиби Комиссия раиси билан келишилган ҳолда, комиссия аъзоларини, зарур ҳолларда эса, бошқа ташкилотлар мутахассисларини комиссия йиғилишининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади.

20. Комиссия мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўриб чиқади ва натижаси бўйича 1-иловага мувофиқ хулоса қабул қилади.

21. Мурожаат бўйича хулоса низомнинг 12-банди талаблари асосида Комиссия аъзоларининг имзоси билан қабул қилинади.

Комиссия аъзоси қабул қилинган хулосадан норози бўлган тақдирда  ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда ифодалаш ҳуқуқига эга.

22. Комиссия янги аниқланган тафсилотлар асосида илгари қабул қилган хулосаларини қайта кўриб чиқишга ҳақли.

23. Комиссиянинг хулосаларининг асл нусхалари ва уларга тегишли материаллар Комиссия котибида сақланади.

24. Комиссия котиби хулоса нусхасини рўйхатга олувчига ва мурожаат этувчига хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида юборади.

25. Комиссиянинг ўз ваколати доирасида қабул қилган хулосаси кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган рўйхатга олувчи учун мажбурий тусга эга бўлиб, улар қабул қилган қарорни ўзгартириш учун асос бўлади.

26. Комиссиянинг хулосаси ёзма шаклда расмийлаштирилади, Комиссия раиси ва Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

6-боб. Комиссия хулосалари устидан шикоят қилиш

 

27. Мурожаат этувчи ёки рўйхатига олувчи Комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда ўн иш куни давомида Апелляцион комиссиясига ёки судга ушбу низом талабларига мувофиқ апеляция тарзида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

28. Апелляцион комиссия таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

29. Апелляцион комиссияси таркибига лавозими бўйича қуйидагилар киради:

Комиссия раиси – Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг ўринбосари;

комиссия раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи;

комиссия аъзолари:

Қурилиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи; 

Давлат солиқ қўмитасининг бошқарма бошлиғи;

Комиссия котиби - Давергеодезкадастр қўмитасининг давлат кадастри бошқармаси бошлиғи.

30. Апелляцион комиссияси ўз ваколати доирасида:

мурожаатни ва унга илова қилинган Комиссия хулосасини ўрганади;

кўчмас мулк объекти бўйича ҳақиқий маълумотларни ўрганади;

қўшимча экспертизани тайинлайди, уни ўтказиш учун мустақил экспертлар
ва маслаҳатчиларни жалб қилади;

комиссия хулосаларининг, давлат рўйхатга олувчи ҳаракатларининг тўғрилиги
ёки нотўғрилиги ҳақида ёхуд кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади;

мурожаат этувчига қабул қилинган қарор ҳақида жавоб юборади.

31. Апелляцион комиссиянинг ишчи органи Давергеодезкадастр қўмитасининг давлат кадастри бошқармаси хисобланади.

32. Апелляцион комиссиянинг ишчи органининг ваколати қуйидагилардан иборат:

Апелляцион комиссиянинг навбатдаги йиғилишига зарур барча материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Апелляцион комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди;

мурожаат этувчиларнинг аризалари ва шикоятларини қабул қилади;

Апелляцион комиссияси йиғилишларини ўз муддатида ўтказилишини ташкил қилади;

навбатдаги йиғилишга барча зарур ҳужжатларни тўплайди, умумлаштиради ва Комиссия раисига тақдим этишни таъминлайди;

Апелляцион комиссияси йиғилиши баённомасини тузади.

33. Апелляцион комиссиясининг ишчи органи Апелляцион комиссиясига мурожаат этувчидан мурожаат келиб тушгандан ва уни кўриб чиқиш санаси тайинлангандан сўнг мазкур низом талабларига мувофиқ йиғилишни ўтказиш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширади.

34. Апелляцион комиссияси  келиб тушган мурожаатларни Низомнинг 4-бобида белгиланган тартиб асосида кўриб чиқади.

35. Апелляцион комиссиясининг қарори рўйхатга олувчи ва Комиссия учун мажбурий тусга эга.

7-боб. Якуний қоидалар

 

36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

37. Манфаатдор шахслар Комиссиянинг хулосаси ва Апелляцион комиссиясининг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

38. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

 

Қурилиш вазирлиги вазири

  

А.Тухтаев

2019 йил _______________

   

М.Ў.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

  

Б. Мусаев

2019 йил ____ ________

   

М.Ў.

Низомга

1-ИЛОВА

 

Тасдиқлайман:

Ер тузиш ва қўчмас мулк давлат корхонаси раҳбари 

«__»____________ 201__ й.

 

 

Рўйхатга олувчининг ҳаракатларининг тўғрилиги ҳақида ёхуд унинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш (ўтказмаслик) ҳақидаги қарорини бекор қилиш ҳақида тегишли

НАМУНАВИЙ ХУЛОСАСИ 

 __________________________________________________________ тегишли

                 (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасинининг исми, юридик шахснинг номи)

«___» _____________201 _ й.

 

Ушбу хулоса Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси_____________________________________________________________________

                           (лавозими,  фамилияси, исми, отасининг исми)

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси_______________________________________________

                                (лавозими,  фамилияси, исми, отасининг исми)

 

            Қурилиш (бошқармаси) ___________________________________,

                                                       (лавозими,  фамилияси, исми, отасининг исми)

Давлат солиқ бошқармаси  ______________________________________________,

                                                                 (лавозими,  фамилияси, исми, отасининг исми)

Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси юридик хизмат ходими _____________________________________________________________________________

           (лавозими,  фамилияси, исми, отасининг исми) 

жисмоний шахс ёки юридик шахснинг вакили иштироқида тузилди.

 

Кўчмас мулк объектини тўғрисида қуйидаги маълумотлар аниқланди:

 

1. Кўчмас мулкнинг жойлашган жойи (почта манзили) ______________________

2. Кадастр рақами: ер участкасининг (рақам берилганда) ____________________

                                бино ва иншоотнинг (рақам берилганда) __________________

3. Ҳуқуқ тури:

ер участкасига ________________________________________________________

бино ва иншоотга _____________________________________________________

кўп йиллик дарахтларга_________________________________________________

4. Хуқуқни белгиловчи ҳужжатлар:

ер участкасига ________________________________________________________

бино ва иншоотга _____________________________________________________

кўп йиллик дарахтларга_________________________________________________

5. Фойдаланиш мақсади:

ер участкасининг  ______________________________________________________

бино ва иншоотнинг ____________________________________________________

6. Ер участкасининг майдони: ҳужжат бўйича _______га, амалда ______га.

7. Дехқон хўжалиги мақоми: юридик шахс сифатида ташкил этилган ёки этилмаган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохнома рақами ва санаси) _____________________________________________________________________________

8. Оила хўжалиги шакли қишлоқ жойда яшаб турган: шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, агар деҳқон хўжалиги ташкил этилган бўлса, гувоҳноманинг санаси ва рақами аниқланади __________________________________________________________________

9. Деҳқон (шахсий ёрдам) хўжалиги юритиш учун ахоли пунктидан ташқаридан ажратилган ер участкасининг майдони_______ га, туман ҳокимининг қарори _______________________________________________санаси ва рақами;

10. Кўшни ер эгаси ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низолар мавжудлиги _____

11. Бино ва иншоотни қўришга рухсат берувчи ҳужжати мавжудлиги, рухсатнома берилган сана ва рақам_________________________________________________________

12. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бино ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори санаси ва рақами _______________________________________________________

13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот:

реестрга ёзув ___________ рақами, санаси _________________

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома  серияси_______рақами_____________, берилган сана ________________

14. Бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот:

реестрга ёзуви: ___________ рақами, санаси  ______________________

бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси_______рақами_____________, берилган сана _____________________

15. Ўрганиш жараёнида аниқланган бошқа маълумотлар _____________________________________________________________________________

Комиссия хулосаси:

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

 

Комиссия раиси:

Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси_________________________________

                                                                                             (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия раиси ўринбосари:

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси______________________________

                                                                              (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия аъзолари:

Қурилиш бўлими (бошқарма)си____________________________________________

                                                                           (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Давлат солиқ бошқармаси______________________________________________

                                                               (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

 Комиссия котиби ____________________________________________________

                                                                                  (имзо, фамилияси исми отасини исми)

Низомга

2-ИЛОВА

 

Комиссия хулосаларининг, давлат рўйхатга олувчи ҳаракатларининг тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ёхуд кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақида аппеляцион комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ҚАРОРИ 

 ______________________________________________________ мурожаати бўйича

  (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасинининг исми, юридик шахснинг номи)

«___» _____________201 _ й.

Аппеляцион комиссияси қарор қилади:

__________________________________________________манзилда жойлашган кўчмас мулк объектининг тақдим этилган хужжатларини ҳамда тақдим этилган Комиссия хулосаси ўрганиб чиқиб

Жисмоний ёки юридик шахсга ____________________________________________

                              (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасинининг исми, юридик шахснинг номи)

Тегишли кўчмас мулк объектининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низоми”га риоя қилган холда давлат рўйхатидан ўтказиш  ёки рад этиш тўғрисида хулосаси:_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Комиссия раиси:

Давергеодезкадастр қўмитаси

 раисининг ўринбосари _____________________________________________

                                                 (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия раиси ўринбосари:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги,

бошқармаси бошлиғи________________________________________________

                                                    (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия аъзолари:

Қурилиш вазирлиги

бошқарма бошлиғи___________________________________________________

                                                            (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Давлат солиқ қўмитаси

бошқармаси бошлиғи_________________________________________________

                                               (имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

 Комиссия котиби ____________________________________________________

                                               (имзо, фамилияси исми отасини исми)

Общие комментарии

838