ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2263 Хокимият Бухарской области 05/02/2019 20/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
ID-2263

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон,
131-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3037-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 23-сон 457-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғим миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш  ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари
2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага беришда ундириладиган тўловларнинг миқдорлари
3-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қиймати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ашуров)га вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар тўловларининг тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб бориш топширилсин.

3. Бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва ижара тўлови миқдорлари, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ҳамда қийматини ўзида акс эттирувчи маълумотлар ойнасини бозорлар ва савдо комплексларининг барча кириш жойларида ўрнатилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 5 мартдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 143-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                 Ў.Барноев

 

      Вилоят ҳокимининг 2019 йил
 "___" январдаги ____ сонли қарорига 1-илова
  Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган
бир марталик йиғимларнинг миқдорлари
           
т/р Маҳсулот тури Ўлчов
бирлиги
Бухоро
шаҳар ва
Ғиждувон туманида
Когон шаҳар Вилоятнинг
қолган туманларида
А 1 2 3 4 5
I. Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:        
1.1. Мевалар: Ҳўл мевалар:
олма, анор, нок,, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ..к..
1 ўрин/ кунга 4700 4000 3500
  цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ..к.. ) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар 1 ўрин/ кунга 10500 9000 6500
  Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:
туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ..к..
1 ўрин/ кунга 10500 9000 6500
1.2. Сабзавотлар:                                                                                      
картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ( шу жумладан, иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодринг) ва ҳ..к.. ҳамда пиширилган жўхори
1 ўрин/ кунга 4600 4000 3500
1.3. Полиз маҳсулотлари:  ҳандалак,, қовун , тарвуз, қовоқ ( 6 кв. метргача ) 1 ўрин/ кунга 10500 9000 6500
1.4. Дон маҳсулотлари: гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ..к. 1 ўрин/ кунга 8000 7000 6500
1.5. Дуккакли маҳсулотлар:  мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.. 1 ўрин/ кунга 7000 6000 3000
1.6. Сут маҳсулотлари: сут, қатиқ,  қаймоқ,  сметана,  уй пишлоғи, сузма ва ҳ..к. 1 ўрин/ кунга 4700 4000 2600
1.7. Тузламалар:
карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.
1 ўрин/ кунга 6000 5200 4500
1.8. Зиравор ва дориворлар ( зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал  1 ўрин/ кунга 5500 4500 4000
1.9. Кўкатлар ( шу жумладан исссикхонада етиштирилганлар) 1 ўрин/ кунга 3500 3000 2500
1.10. Тухум 1 ўрин/ кунга 6000 5200 3500
1.11. Гуллар ва кўчатлар ( 6 кв.метргача) 1 ўрин/ кунга 5000 4000 3500
1.12. Нон маҳсулотлари: ( оби нон, патир ва ҳ.к.) 1 ўрин/ кунга 5500 4500 3500
1.13. Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари 1 ўрин/ кунга 6500 5600 5200
1.14. Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар 1 ўрин/ кунга 8000 7000 6500
1.15. Миллий таомлар                                                                                                                                                   1 ўрин/ кунга 10500 9000 6500
1.16. Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилари 1 ўрин/ кунга 6500 5000 3000
1.17. Супурги 1 ўрин/ кунга 5000 4000 3500
1.18. Тирик балиқ 1 ўрин/ кунга 10500 9000 6000
1.19. Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв метргача) 1 ўрин/ кунга 4000 3000 3000
2. Гўшт маҳсулотлари: мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к. 1 ўрин/ кунга 15000 14000 13500
2.1. Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар: (қази, тил, янгилик, рулетлар, калбасалар ва ҳ.к.)  1 ўрин/ кунга 19000 16000 15500
3. Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:        
  енгил автомашиналардан  1 машина 8500 7000 6500
юк автомашиналардан  1 машина 15500 12500 11500
тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан 1 машина 17000 14000 12000
  маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда)  (6 кв. метргача) 1 ўрин/кунга 9500 8000 6500
4. Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к. 1 машина 8000 7000 6000
5. Курилиш материалларини сотиш :        
5.1. Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш :        
  6 кв.метргача 1 ўрин/ кунга 8000 7000 6500
  6 кв.метрдан - 15 кв метргача 1 ўрин/ кунга 9000 8000 7500
  15 кв.метрдан - 30 кв.метргача 1 ўрин/ кунга 12000 10500 9000
  30 кв.метрдан ошган хар бир кв.метрига сўм 900 800 700
5.2. Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли),  сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш ( 6 кв. метргача)  1 ўрин/ кунга 5000 4000 3500
6. Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш :        
  Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар  1 ўрин/ кунга 8000 7000 6500
  Уй-рўзгор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар 1 ўрин/ кунга 5000 4000 3500
7. Автотранспорт воситаларини сотиш :        
  Енгил автомашиналар ва микроавтобуслар 1 дона 30000 24000 24000
  Юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари 1 дона 30000 24000 24000
  мотоцикл, мотороллёр ва мопедлар 1 дона 8500 7000 7000
  велосипедлар 1 дона 5000 4000 3500
8.  Мол бозорга олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун         
8.1. От, той, туя 1 бош 15000 13000 15000
  Бўталок, эшак 1 бош 8000 7000 8000
8.2. Йирик шохли қорамол :        
  Йирик шохли қорамол ( шу жумладан, сигир бузоғи билан) 1 бош 16500 14500 16500
  Бузоқ 1 бош 10000 8500 10000
8.3. Майда шохли қорамол :        
  қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоги билан ва х.к) 1 бош 10000 8500 10000
  қўзи, улоқ 1 бош 6500 5500 5000
8.4. Чўчқалар, чўчқа болалари 1 бош 7000 6000 7000
9. Уй паррандалари : курка, товук, ўрдак, ғоз 1 бош 1700 1500 1700
  курка, товуқ, ўрдак, ғоз жўжалари  10 бош 2200 2000 2200
10. Итлар ва мушуклар 1 ўрин/ кунга 6500 5500 3000
11. Манзарали қушлар ва балиқлар 1 ўрин/ кунга 6500 5500 3000
12. Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксесуарлар ва буюмлар  1 ўрин/ кунга 3300 2500 2500
13. Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксесуарлар ва буюмлар, бир жойда  1 ўрин/ кунга 6500 5500 3500
14.  Пойабзал таъмирлаш хизмати 1 ўрин/ кунга 3000 2500 2500
           
Изох:        
           
1. Қишлоқ хужалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда хар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой хақи ундирилади. 
           
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича  белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади. 
           
      Вилоят ҳокимининг 2019 йил
 "___" январдаги ____ сонли қарорига 2-илова
           
Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш  ва
кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари
       
т/р Маҳсулот тури Ўлчов
бирлиги
Бухоро
шаҳар ва
Ғиждувон туманида
Когон шаҳар Вилоятнинг
қолган туманларида
А 1 2 3 4 5
1. Инвентарларни ижарага бериш:        
1.1. Тош-тарозилар учун 1 кунга 2500 2000 1600
1.2. Катта юк тортиш тарозилари учун        
  150 кг.гача  1 кунга 3000 2500 2300
  150 кг.дан 1500 кг.гача 1 кунга      
1.3. Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 2300 2000 1600
1.4. Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 700 600 700
1.5. Маҳсулотлар учун брезент бериш 1 кунга 3100 2600 1600
1.6. Аравачалар учун 1 кунга 4700 4000 2300
1.7. Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун
 (1 кв.метр)
1 кунга 2400 1500 1400
2. Кўрсатиладиган хизмат турлари:        
2.1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат  маҳсулотларини сақлаш:        
  совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун) 1 кунга  4100 3500 3500
  омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун) 1 кунга  3500 3000 3000
  бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда  (савдо ўрни ҳисобидан) 1 кунга  3500 3200 3000
2.2. Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун) 1 кунга  3000 2500 2300
2.3. Маҳсулотларни тарозида тортиш:        
  катта юк тарозида 1 марта тортиш 1800 1500 1368
  йирик ва майда шохли қорамолни тортиш 1 марта тортиш 2800 2300 2300
2.4. Автотарозилардан фойдаланиш:        
  юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:        
  юк билан  1 марта ўлчаш 4800 4000 3500
  юксиз  1 марта ўлчаш 3500 2900 2700
  юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:        
  юк билан 1 марта ўлчаш 3000 2500 2300
  юксиз  1 марта ўлчаш 2300 2000 1600
  енгил автомашиналардан:        
  юк билан  1 марта ўлчаш 2300 2000 1700
  юксиз  1 марта ўлчаш 1700 1400 1400
  тиркамали енгил автомашиналардан:        
  юк билан 1 марта ўлчаш 3000 2500 2300
  юксиз  1 марта ўлчаш 2300 2000 1600
2.5. Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун) 1 кунга 8000 6300 6500
2.6. Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:        
  енгил автомашиналар учун 1 соатга 1800 1400 1200
  юк автомашиналари учун  1 соатга 2400 2000 1400
2.7. Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта 1000 800 700
2.8. Телефондан фойдаланиш 1 марта 300 200 300
2.9. Радиоузел орқали эълон бериш 3 марта такрор 700 600 700
3. Бозорлар ва савдо комплекслари худудида кирувчи                                 автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:        
3.1. Транспорт воситалрининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари худудига кириши (қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари ҳамда мижозлар бундан мустасно)        
  енгил автомобиллар учун 1 марта кириш 4700 3500 3000
  юк автомобиллари учун  1 марта кириш 9500 7000 5800
  мотороллер учун 1 марта кириш 3000 2400 1800
  От(эшак) арава 1 марта кириш 2400 1800 1200
          Вилоят ҳокимининг 2019 йил
 "___" январдаги ____ сонли қарорига 3-илова
         
             
Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш ва
кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари
       
т/р Тўлов турлари Ўлчов                бирлиги                  (ойлик тўлов) Бухоро 
шаҳар ва
Ғиждувон туманида
Когон шаҳар Ғиждувон туман Хўжаи Жаҳон савдо комплекси  Вилоятнинг
қолган туманларида
А 1 2 3 4 5 6
1.  Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоот ва бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўлови :          
  Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв. метр учун 26800 22500 28440 15900
  Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв. метр учун 24900 21000 26650 15900
  Умумий овқатланиш 1 кв. метр учун 25600 22000 27500 15900
  Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв. метр учун 12200 10500 13000 9300
  Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.) 1 кв. метр учун 11500 10000 12300 8000
             
           
Изоҳ: 2-чи ва ундан юқори қаватлар ва ертуладаги жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан маҳсулот ва хизмат турлари бўйича ушбу илованинг 1-бандида белгиланган йиғимлар миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади. Агар хафтада бир ва икки кун бозор бўладиган бозорларда (туман марказида жойлашган кундалик бозорлар бундан мустасно) ушбу илованинг 1-бандида белгиланган йиғимлар миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади.
             
             
          Вилоят ҳокимининг 2019 йил
 "___" январдаги ____ сонли қарорига 4-илова
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати
       
Т\р Хизматлар
 (1 кв.м./ойига)
Ўлчов бирлиги Бухоро
шаҳар ва
Ғиждувон туманида
Когон шаҳарда Ғиждувон туман Хўжаи Жаҳон савдо комплекси Газли шаҳарча Вилоятнинг
қолган туманларида
А 1 2 3 4 5 6 7
1. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг кириш ва чиқиш жойларидаги асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўллар (йўлаклар, тротуарлар), бозорнинг схематик тархи ва бошқа маълумотлар (манзил ва алоқа боғлаш телефонлари, баннер, шиорлар, йўл кўрсатиш белгилари, реклама, эълонлар)  1 кв метр учун 900,0 700,0 2300,0 300,0 700,0
2. Ер ости ва ер усти канализация лотоклари (хожатхона харажатлари ва лотокларни таъмирлаш) 1 кв метр учун 450,0 350,0 1200,0 150,0 400,0
3. Ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари (бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг ҳудудини ёритиш ҳамда ёритиш тизимини доимий ишлашини таъминлаш ва янгилаб бориш) 1 кв метр учун 650,0 600,0 1400,0 250,0 600,0
4. Ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари (ичимлик сувини истеъмолчига етказиш)  1 кв метр учун 1250,0 1050,0 1800,0 400,0 1000,0
5. Умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш (бозор ҳудудида жамоат тартиби ва сокинликни сақлаш умумий фойдаланиш жойларини тоза сақлаш ҳамда дезинфекция қилиш)  1 кв метр учун 1200,0 950,0 3000,0 400,0 900,0
6. Маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш (фаррошлик хизматлари бозор ҳудудидаги ҳар хил даражали йўлларда тўсиқсиз юриш ва ўтиш имкониятини (қордан тозалаш, музни парчалаш, қум сепиш ва шу кабиларни) таъминлаш, ҳудуд бўйлаб маиший чиқиндилар учун махсус яшик ва қутилар ўрнатиш, маиший чиқиндиларнинг бозор ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқилишини таъминлаш). 1 кв метр учун 4000,0 3200,0 4300,0 1500,0 3400,0
7. Ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари (муҳандислик иншоотларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш, ташқи тўсиқ, бино ва иншоотлар, йўллар, муҳандислик тармоқлари ва иншоотларининг жорий ва мукаммал таъмирланишини амалга ошириш ҳамда ободонлаштириш) 1 кв метр учун 3300,0 2800,0 4500,0 1000,0 2600,0
Жами   11750,0 9650,0 18500,0 4000,0 9600,0

 

 

Общие комментарии

548