ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2262 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 05/02/2019 20/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-2262

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4049-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов зиммасига юклатилсин. 

 

 

 

 

        Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири                           А.Арипов

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “____” “_________”даги “____”-сонли қарорига

Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарори 6-иловасидаги жадвалнинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

Суд-тиббий экспертиза муассасалари раҳбарлари, ўринбосарлари, бўлим ва бўлинма мудирлари ва суд тиббий эксперт - врачлари

75

 

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг:

а) Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомига 1-иловаси 14-бандидаги “Суд-тиббий экспертиза бюроси” сўзлари “Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомига 2-иловасидан 3.17-банди чиқариб ташлансин;

в) 3.18-банд 3.17-банд деб ҳисоблансин;

г) қуйидаги таҳрирдаги 5.2-банд билан тўлдирилсин:

“5.2. Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази.

Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта тиббиёт ходими, шу жумладан санитарлар лавозимлари (гарчи рўйхатнинг I ва III бўлимларида назарда тутилган икки ва ундан кўп асослар бўйича лавозим маошини ошириш ҳуқуқини берадиган ишларда банд бўлмасалар ҳам).”

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомининг 3-иловасидаги Суд-тиббиёт экспертизаси бюросининг туман, туманлараро ва шаҳар бўлимлари” сўзлариРеспублика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

305