ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2259 Хокимият Шараф Рашидского района 05/02/2019 20/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКАЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ, УСТАХОНАЛАР ВА СЕРВИС ПУНКТЛАРИНИНГ АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2259

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил                       6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат вилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил                         2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2013 йил 11 майдаги 99-сон “Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл қурилиш ва мелиоратив  техника, ўзюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларини, шунингдек қишлоқ, хўжалиги машинаси гувоъномасини бериш тартиби тўғрисидаги” Низомлари ижросини таъминлаш мақсадида      

 

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н:

 

         1. Туман ҳудудидаги мулкчиликшаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегиўли бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл қурилиш техникаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби     1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

- тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 октябрдаги 01-03-15-3-сонли йиғилиш баёни топшириғига асосан юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалик техникаларини қайта давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:

- тракторлар, трпктор тиркамалари, мелиоратив техникалар ап ўзи юрар машиналар учун:

-  давлат рақам белгиси учун -0.9 миқдорида;

-  техник паспорт учун-0.17 миқдорда;

-  гувоҳнома учун- 0.17 миқдорда;

Қайта рўйхатга олиш учун

  • Қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналар учун-0.18 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

3. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида;

        Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарга -0.18 миқдорида;

  • қишлоқ хўжалиги машиналарига-0.10 миқдорида;
  • машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига-0.37-миқдорида йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрик ва қайта рўйхатга олиш йиғимларини ундиришда амалий ёрдам бериш вазифалари туман ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари ва банк бошқарувларига юклатилсин.

Техник кўрик ва қайта рўйхатга қўйилмаган қишлоқ хўжалик техникаларини қайта рўйхатга олинишида туман ИИБ ЙХХБ нозири, ҚСХБ раҳбари, фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ФХХУ раислари, МФЙ раислари, таркибида амалий ёрдам ишчи гурух тузилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ё.Жонабилов)га:

Техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўиркка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма равишда кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Шароф Рашидов туман бўлимига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Общие комментарии

669