ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2255 Хокимият Зафарабадского района 05/02/2019 20/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2255

@@@1. Туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автотранспорт воситаларини ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўригидан  ўтказисин.

@@@2. Техник кўригини ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

@@@3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

@@@4.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

- биринчи марта – 1 март – 30 июньда;

- иккинчи марта – 1-сентябрь – 31 октябрга қадар ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги

1 март – 30 июнда

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан – 31 августга қадар ўтказилсин.

@@@5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси (Эрбеков Ғайрат)га:

транспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, коидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

@@@6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиш тартиби Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли  “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ўтказилсин.

@@@7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Тўраев зиммасига ҳамда ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими (И.Хаджамқулов)га юклатилсин.

                                                                                                       Туман ҳокимининг

                                                                                                2019 йил _____ февралдаги

                                                                                                           сонли қарорига

                                                                                                            1- илова

 

 

                        Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

                                                          Т А Р К И Б И     

1. Эрбеков Ғайрат.                          - туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, комиссия раиси

комиссия  аъзолари

2. Бобожонов Нурмухаммад          - туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи

3. Саримсақов Эрали                       - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

4. вакант                                           - “Ўзавгросуғурта” ДАСК туман бўлими бошлиғи

5. Ўроқбоев Ойбек                           -  “Агротехсервис”  МЧЖ механиги 

Общие комментарии

566