ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2232 Хокимият Хаваского района 04/02/2019 19/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида
ID-2232

              Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил 9-сон) 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон, 17-модда) хамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандарига мувофиқ Ховос туманида транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) асосан,

                                                                 Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

      1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

                2. Туманда таранспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

        а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, тролейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

            б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик белгиси кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

         в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига бир йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари. Шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;

                г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.

             3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

            биринчи марта – март ойида:

            иккинчи марта – 1 октябрдан 31 ноябргача ўтказилсин.

            Юридик ва жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 октябрдан 31 ноябргача ўтказилсин.

             4. Ховос тумани худудида жойлашган автокорхона, хўжалик фирма ва уюшмалардаги автомототранспорт воситаларини 2019 йил техник кўригидан ўтказиш режа жадвали 1-иловага, туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалрни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи коммисия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

               5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банди шаклларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида мувофиқлантирилиши назарда тутилсин.

        6. Мажбурий техник кўрик давомида коммиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш хақлари сақланиб қолинсин.

       7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 10 мартдаги 867-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ж.Мансуров зиммасига юклатилсин.

         9. Мазкур қарор расмий нашрда элон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                           Туман хокими                                                                             Р.Бобоев

Общие комментарии

641