ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2226 Хокимият Узунского района 02/02/2019 17/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2226

ЛОЙИҲА

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

SURXONDARYO VILOYATI

UZUN TUMAN HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН СУРХАНДАРИНСКАЯ ОБЛАСТЬ

РЕШЕНИЕ

ҲОКИМА УЗУНСКОГО РАЙОНА

2019 yil “ ______ ” __________ ________- sonli

Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги низом ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилда туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Ф.Тоиров) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

4. 2019 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. 2019 йил давомида тумандаги юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман ИИБ ЙҲХГ (ФюТоиров) га:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари (Субъектлар) томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

7. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг (биринчи) ўринбосари У.Алимов зиммасига юклатилсин.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

Туман ҳокими Я.Хидиров

Общие комментарии

563