ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2220 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 01/02/2019 16/02/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2220

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3863-сон ва "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон Қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3863-сон ва "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон Қарорига мувофиқ ҳамда қишлоқ жойларда яшовчи ахолининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «___»________даги 

___-сон қарорига ___-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1.  Вазирлар Маҳкамасининг Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда):

а) 2-банд:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«омонат қўйилма қурилаётган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида бошланғич бадални жамлаш учун Якка тартибдаги қурувчи билан «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали ўртасида Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида дастлабки шартнома мавжуд бўлганда очиладиган мақсадли омонат қўйилма»;

«қурилиш-уй-жой омонат қўйилмаси - бир йилдан ортиқ муддатли мақсадли жамғарма омонат қўйилмаси, у арзон уй-жой қурилиши бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошланғич бадални тўлаш учун Якка тартибдаги қурувчи билан «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали ўртасида Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида дастлабки шартнома мавжуд бўлганда очилади, шунингдек ушбу қўйилмани очган жисмоний шахсларга, омонатга қўювчи томонидан икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар қуришда кредит суммасининг камида 10 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар қуришда кредит суммасининг камида 25 фоизи миқдорида жамғарилган тақдирда, арзон уй-жой қуриш учун имтиёзли ипотека кредити олишга устунлик ҳуқуқини беради»;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия»;

б) 7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан 15 йилгача муддатга берилади. 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, кредитлар уч йиллик (2019 йилнинг 1 январидан икки йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади»;

в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ипотека кредити миқдори:

икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда»;

г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9. «Ипотека кредитлари дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги ўртача белгиланган фоиз ставкасида ва кейинги даврларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги ставкада берилади»;

д) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «10» сўзи «15» сўзи билан алмаштирилсин;

е) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бериладиган ипотека кредитининг миқдори қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) тўлов лаёқатини баҳолашдан ва қурилаётган арзон уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва у:

 икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан;

майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;

ж) 18-банднинг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ёзма тавсиянома»;

18-банднинг 5-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қарз олувчининг номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Банкдаги омонат қўйилма ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг умумий суммаси қурилаётган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жой смета қийматининг 10 фоизидан ёки арзон уй-жойнинг майдони 0,04 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй ва майдони 0,06 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас»;

з) 19-банднинг, 1-кичик банди, учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

и) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;

к) 2-илова:

2.1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 «бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

3.1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

4.2-банддаги «10 йил» сўзи  «15 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;

6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6.1. Кредит икки йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йилгача муддат билан берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда):

а) 2-банд:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурувчилар учун имтиёзли ипотека кредити бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типдаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади»;

в) 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Арзон уй-жой қуриш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан ипотека кредити олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади»;

ж) 29-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун мақсадли маблағлар етарли бўлмаган тақдирда инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса - алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир»;

к) 1-иловада:

1.1. бандда «"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик-тижорат банкининг ________________________ филиали томонидан» сўзлари «(банк номи)» сўзи билан алмаштирилсин;

4.2-банднинг учинчи хатбошидаги «15» сўзи «10» сўзи билан алмаштирилсин;

л) 2-иловада:

4.1-банднинг «а» кичик бандидаги «15» сўзи «10» сўзи билан алмаштирилсин;

4.1-банднинг «б» кичик бандидаги АТБ «Кишлок курилиш банк» сўзлари  «(банк номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;

4.3-банднинг «а» кичик бандидаги «15» сўзи «10» сўзи билан алмаштирилсин;

4.3-банднинг «б» кичик бандидаги «Буюртмачи ва банк ходимлари» сўзи «Буюртмачи ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6.3-банднинг иккинчи хатбошидаги «навбатдаги» сўзи «бошқа» сўзи билан алмаштирилсин;

м) 3-иловада:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қонун асосида ипотека билан таъминланган ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги Намунавий шартнома N_____ »;

преампуладаги ««Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки сўзлари «______________________________ (банк номи) сўзлари билан алмаштирилсин»;

2.1.-банднинг ўнинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари;

3.1.-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-саккизинчи хатбошилари учинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4.1-банднинг биринчи хатбошидаги «танлов савдолари натижалари бўйича белгиланади ва» сўзлари чиқариб ташлансин; (ИЗОҲ: Рус тилидаги  матнга каралсин).

4.2. банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги ўртача фоиз ставкаси белгиланади:

дастлабки 5 йил мобайнида - йиллик 7 фоиз миқдорида;

қолган даврда - ушбу шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, айнан йиллик ____ фоиз миқдорида»;  

6.1.-банддаги «уч йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача» сўзлари  «икки йиллик имтиёзли давр билан 20 йилгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

6.2 – банддаги «ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган» сўзлари чиқариб ташлансин;

7.3. – банддаги «Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилади» сўзлари чиқариб ташлансин;

8.1.2. – банддаги «уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши» сўзлари чиқариб ташлансин;

8.1.4-банд чиқариб ташлансин;

н) 3а-иловада:

6.1. –банддаги «уч йилдан» сўзлари «икки йилдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

8.1.2.-банддаги «уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши» сўзлари чиқариб ташлансин;

8.1.4-банд чиқариб ташлансин;

3. «Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2015 йилнинг 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда):

а) 2-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли  арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари;

б) 21-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 23-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 25-банднинг иккинчи хатбошидаги «2015 йил 1 январдаги ҳолатига кўра амал қилувчи энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг:

а) 25-банди,  «г» кичик банди чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг:

а) 26-банди,  «г» кичик банди чиқариб ташлансин.

Общие комментарии

1278