ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2206 Союз молодежи Узбекистана 01/02/2019 16/02/2019 14

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2206

«Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг раиси Қ.К. Куранбаев, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz»
давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон Фармонига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда «а» кичик бандининг биринчи хатбошидаги, 3-бандда «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги, 7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги,
8-банднинг иккинчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги «туман ва шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 2-бандида «а» кичик бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3. 3-бандда «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, танлов ҳужжатлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар лойиҳалари ҳамда уларга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишади;».

4. 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ижро этувчи директорига зарурат бўлганда Жамғарма Кузатув Кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарма ва унинг филиаллари тузилмасига ҳамда ходимларнинг умумий белгиланган сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин».

5. 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипак йўли» АИТБ, АТ Халқ банки, «Ҳамкор банк» АТБ» сўзларидан кейин «Ипотека-банк» АТИБ, «Асака» АТБ, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», ЧЭКИ «Савдогар» АТБ» сўзлари билан тўлдирилсин.

6. 2-иловада номланишидаги «туман (шаҳар)» сўзлари чиқариб ташлансин.

Общие комментарии

933