ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2186 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 30/01/2019 18/02/2019 59

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институтини ташкил этиш тўғрисида
ID-2186

Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва
давлат кадастрлари институтини ташкил этиш
тўғрисида

   Кейинги йилларда республикамизда ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш ва ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасидаги муносабатларни комплекс тартибга солиш, моддий-техника базасини такомиллаштириш борасида бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, ер ресурсларини тизимли ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, давлат кадастрларини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси картография фондини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида ер қонунчилигига риоя этиш юзасидан доимий мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари ташкил этилди, 21 та давлат кадастрларини интеграциялашувини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий геоахборот тизими ташкил этилди.

Шу билан бирга, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бунда:

биринчидан, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича мутахассисларни тайёрлашда республикадаги олий таълим муассасаларида  турлича жиҳозланган лаборатория моддий техника базаси, юқори савияли профессор-ўқитувчилар билан таъминланишнинг турли даражадалиги, соҳа бўйича илғор хорижий давлатлар билан алоқалар қамрови соҳа йўналишларида илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ва мутахассислар тайёрлашда қўллаш имкониятларининг турли даражадалиги;

иккинчидан, республикада ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри йўналишлари бўйича ягона таянч олий ўқув юртининг мавжуд эмаслиги профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, касбий билим даражаси, шунингдек, амалий тажрибаларини доимий ошириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг касбий компетентлигини оширишда соҳа бўйича хорижий илмий-тадқиқот муассасаларининг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланилмаяпти;

учинчидан, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича мутахассислар таёрлашда юқори технологияларга асосланган илмий изланишларнинг етарли даражада эмаслиги, илмий изланишларнинг соҳада мавжуд долзарб илмий муаммолар ечимларига қаратилмаганлиги оқибатида илмий фаолиятнинг замонавийлик ва натижадорлик даражаси пастлигича қолмоқда;

тўртинчидан, мутахассислар тайёрлаш юзасидан эҳтиёжлар чуқур таҳлил қилинмаганлиги оқибатида соҳага инновацион ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри каби йўналишлардаги олий маълумотли кадрлар соҳага кенг жалб этилмаган;

бешинчидан, талабалар амалиётини ташкил этишда иш берувчи ташкилот ва муассасалар томонидан етарлича шароитлар яратилмаганлиги оқибатида битирувчиларнинг амалий кўникмалари талаб даражасида эмас.

Мамлакатда ер муносабатлари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасининг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр қўмитаси деб юритилади), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг геодезия, катография, ер ресурслари ва давлат кадастрларини бошқариш йўналишида республика олий таълим муассасаларида тайёрланаётган таълим йўналишларини оптималлаштириш орқали Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институтини (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Институт ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш, геодезия, картография ва тегишли давлат кадастрлари соҳаси учун кадрлар, шу жумладан, юқори малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

3. Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳаси, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий асослари юзасидан замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали мутахассис кадрларни мамлакатимиз ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

геодезия ва картография ўқув-лаборатория базасини барпо этиш, ўқув режаси ва фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва автоматлаштирилган замонавий илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш орқали олий таълим муассасаси битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

хорижий мамлакатларнинг ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасидаги тажрибасини ҳамда республикамизда мавжуд илмий салоҳиятни чуқур ўрганган ҳолда ўқув-услубий адабиётларни яратиш, шунингдек, ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;

профессор-ўқитувчиларнинг касбий билими, педагогик маҳорати ва илмий салоҳиятини мунтазам равишда ошириш, хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш орқали манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш;

соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини яратиш, соҳа йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, уларда сифатли таълим берилишини ташкил этиш;

битираётган кадрларни ўз мутахассислиги бўйича ишга йўналтириш, уларнинг касбий фаолияти мониторингини тизимли ташкил этиш.

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

истиқболли ёш битирувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг магистратура ва докторантурасида таълим олиши учун мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

республика ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳаси мутахассисларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агроинспекция ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш.

4. Қуйидагилар:

Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2019–2022 йилларда Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институт фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, Институтнинг тузилмасига белгиланган ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. 2019/2020 ўқув йилида Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институтида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қуйидагилар белгилансин:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Давергеодезкадастр қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Институтнинг барча ходимлари учун уларнинг таълим сифатига ва Институтнинг ривожланишига қўшган амалий ҳиссалари учун базавий лавозим маошлари миқдорига эллик фоизгача устама қўшиб ҳисобланади.

7. Институтда ўқишнинг сиртқи таълим шакли ташкил этлиши назарда тутилсин.

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар буюртмачиларининг эҳтиёжларини ўрганиш асосида Институтда сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталарини шакллантириш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритилишини таъминласин.

Бунда, сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари 2019/2020 ўқув йилида Институт бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган қабул квоталарининг ўттиз фоизигача бўлган миқдорда белгиланади.

8. Давергеодезкадастр қўмитаси:

бир ой муддатда Институт уставини давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;

2019 йил 1 июлга қадар жорий йил қабул квотаси доирасида Институтнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантиришни, тасдиқланган тузилмага мувофиқ профессор-ўқитувчилар таркибини юқори малакали, таълим тизимида замонавий билимларга, амалий иш тажрибасига эга мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, кейинги ўқув йилига қадар босқичма-босқич профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва даражасини узлуксиз ошириш учун шароитлар яратилишини, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар кенг жалб этилишини таъминласин;

2019 йил 15 июлга қадар олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасида кадрлар тайёрлашга оид илғор хорижий тажриба асосида ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишини ва кафедраларга етказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда талабаларнинг малакавий амалиётларини белгиланган тартибда мамлакатимиздаги, шунингдек илғор хорижий давлатлардаги соҳага оид ташкилотлар базасида ташкил этиш чораларини кўрсин;

Институтнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) учун Давергеодезкадастр қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдалансин;

Институтнинг илғор талабалари ва докторантлари учун Давергеодезкадастр қўмитасининг махсус стипендиясини жорий қилиш бўйича Низом ишлаб чиқиб тасдиқласин.

9. Институтда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ишлаб чиқариш ташкилотлари объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва “устоз-шогирд” анъанаси асосида ўтишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган сўнги янгиликлар, замонавий ахборот дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;

ишлаб чиқариш ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг таркибидаги ташкилотларнинг малакали, тажрибали мутахассисларини таълим жараёнига жалб этиш;

ишлаб чиқариш ташкилотларида профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш.

Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлигини инобатга олинсин.

10. Давергеодезкадастр қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига малакасини ошириш ва докторантурага юбориш, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини мунтазам ташкил этсин.

11. Давергеодезкадастр қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг Институтда ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳаси бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

12. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

Давергеодезкадастр қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давергеодезкадастр қўмитасининг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 82-уй манзилида жойлашган Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда моддий бойликлари билан биргаликда Институтга вақтинча оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.

14. Давергеодезкадастр қўмитаси икки ой муддатда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Институтни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин;

Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрлари доирасида амалга ошириш юзасидан ҳисоб-китобга асосланган таклифларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига киритсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган бўш турган объектларни, шунингдек, Тошкент шаҳридаги илмий- тадқиқот институтларининг бўш турган объектларини Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида беғараз бериш ёки талабалар учун қулай инфратузилма яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳудудидан тегишли ер майдони ажратилсин.

Институт Васийлик кенгашининг таркибини тасдиқласин;

Институтнинг моддий-техника базасини яратиш, шу жумладан, талабалар турар жойини қуриш ва реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.

15. Белгилаб қўйилсинки, Институтни сақлаш харажатлари 2019 йилда “Маориф” соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Институтга 4 та, шу жумладан, 3 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ–3024-сонли қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин. 

17. Давергеодезкадастр қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                   Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___”_________даги  ПҚ-____-сон қарорига

2-илова

 

20192022 йилларда Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат кадастрлари институтини ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Институтда таълим сифатини ошириш, юқори малакали ҳамда замонавий билимларга эга кадрларни тайёрлаш,
профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш

1.

Институт устави, факультетлар, таълим йўналишлари ва кафедраларнинг тегишли ҳужжатларини шакллантириш.

1. Институт уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;

2. Таълим йўналишлари бўйича давлат стандартларида белгиланган ҳужжатларни, шунингдек илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга йўналтирилган факультет, бўлим ва кафедралар ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
июнь

-

Давергеодезкадастр қўмитаси,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

2.

Институтни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, уларни кафедралар ва таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш ва жойлаштириш.

1. Тегишли ахборот воситалари орқали профессор-ўқитувчиларнинг малака даражаларига қўйиладиган талаблар асосида танлов эълон қилиш;

2. Танланган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномаларини ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш.

2019 йил июль-август

-

Давергеодезкадастр қўмитаси,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

3.

2019-2020 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратурага талабалар қабул қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

1. Абитуриентлар билан ишлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомилларини амалга ошириш;

2. Ўрнатилган тартибда қабул қилинган талабаларни ва уларнинг ота-оналарини институт билан бўладиган муносабатларга киришларини ташкил қилиш

2019 йил

июль-сентябрь

-

Давергеодезкадастр қўмитаси,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

4.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг фанлардан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари даражасида эгаллаши ҳамда чет тилларини мукаммал билиши учун амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётлари тегишли тармоқнинг муайян ташкилотларида ўтказилишини ташкил этиш.

1. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб, уларда таълим олаётган талабалар контингентини тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш.

2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларини соҳанинг назарий ва амалий муаммоларидан, илғор хорижий тажрибалардан ҳамда илмий тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш.

3. Шартнома асосида амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун институт ва ташкилот вакилларини бириктириш.

4. Марказий аэрогеодезия корхонасининг Тошкент вилояти Охонгарон туманида жойлашган ўқув-амалиёт базасида Институт талабаларини ўқув-амалиётини ташкил этиш ҳамда ушбу базада амалиёт ўташ бўйича барча зарурий чораларни кўриш.

2019 йил октябрь-декабрь

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

5.

Институт профессор-ўқитувчиларининг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ташкилотларида олиб борилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган инновацион технологиялар тўғрисида маълумот олишлари учун ташкилотларда стажировкаларини ҳамда ташкилот ҳисобидан хорижда малака ошириш (стажировка)ларини ташкил этиш.

 

1. Соҳа ташкилотларида профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш.

2. Стажировка якунида ташкилотлардаги янги техника ва технологияларни ўзлаштириш ҳамда муаммоларни ўрганиш даражасини Институт ва ташкилот вакилларидан иборат комиссияда ҳимоя қилиш.

2019 йил декабрдан бошлаб, доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

6.

Республикадаги тегишли ташкилотларнинг реал эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда Институтда янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш.

1. Ер ресурсларини бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасига бўлган кадрларга эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Мавжуд эҳтиёж асосида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

7.

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳамда тегишли ташкилотларнинг соҳадаги муаммолари асосида битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкини яратиш ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкор ташкилотлардаги стажировка натижалари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш.

2. Ишлаб чиқариш ташкилотларининг етакчи мутахассисларини ташкилот муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарликка бириктириш.

3. Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари ҳимояси юзасидан Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибида ишлаб чиқариш ташкилотларининг вакиллари иштирокини таъминлаш.

доимий

-

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

8.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларини замонавий дарслик, ўқув-услубий, илмий-методик ва электрон адабиётлар билан таъминлаш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини танқидий таҳлил қилиш.

2. Хорижий давлатлар етакчи ОТМларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурларидаги илғор тажрибаларни жорий этиш.

3. Соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат хорижий адабиётлар асосида ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш.

4. Таълим жараёнига ўқитишнинг илғор технологиялари ва интерактив ўқитиш усулларини кенг жорий этиш ҳамда талабаларнинг замонавий ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш.

доимий

Институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

9.

Таълим жараёнини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаган ҳолда сифатли ташкил этиш мақсадида электрон таълим ресурсларини шакллантириш.

1. Асосий дарслик ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш.

2. Ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига электрон таълим ресурсларини жойлаштириш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

10.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.

1. Институт профессор-ўқитувчиларини чет давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказларига малака ошириш (стажировка)га юбориш.

2. Хорижда малака оширган профессор- ўқитувчиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, таълим жараёнига илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.

3. Чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни ташкил этиш.

режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

11.

Мамлакатимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларини Институт таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича дарс беришга жалб этиш.

Етакчи ОТМлари, соҳанинг энг етук мутахассислари, хорижий мамлакатларнинг олимлари, таҳлилчи ва экспертларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларидан малакали ва салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда олимларни Институтнинг тегишли кафедраларига жалб қилиш.

доимий

Институтда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ажратилган маблағлар доирасида

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

12.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий жамиятини ташкил этиш, пресс-клуб очиш.

1. Институтнинг фаол ва иқтидорли талабаларининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини шакллантириш.

2. Институт ҳудудида «Бук-кафе» фаолиятини йўлга қўйиш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

13.

Ижодий маҳорат мактабларини ташкил этиш.

Профессор-ўқитувчиларни, олимларни бириктирган ҳолда «устоз-шогирд» тизимини жорий этиш.

доимий

-

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

II. Институт илмий салоҳиятни ошириш ер ресурсларидан фойдалниш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, тегишли илмий ва амалий марказлар билан инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш

1.

Олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Давергеодезкадастр қўмитаси (соҳа) ташкилотларининг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш.

2. Мавзулар базасидан фойдаланган ҳолда Институтда хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари), битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларини бажариш.

доимий

-

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

2.

Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни ер ресурсларини бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасида соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

1. Ер ресурсларини бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳаларининг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

2. Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни ер ресурсларини бошқариш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.

3. Олинган натижалар амалиётга жорий этилишига, улар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда мақолалар чоп этилишида амалий ёрдам кўрсатиш.

доимий

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантларга ажратилган маблағлар

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

3.

Бугунги кун ва истиқболда ривожланиш талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа фанлари доктори (PhD) ҳамда фан доктор (DSc)ларини етакчи ОТМлари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларида мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Етакчи ОТМлари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига ёш ўқитувчиларни бириктириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

3. Институт ахборот-ресурс марказини хорижий давлатларнинг илмий журналлари, етакчи даврий нашрлари билан доимий таъминлаш, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарлардаги иштирокларини расмий тартибда йўлга қўйиш.

доимий

Институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

III. Институтда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш
ҳамда ёшларга юксак маънавият ғояларини чуқур сингдириш ишларида уларнинг иштирокини кенгайтириш

1.

Институтда маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш.

1. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича бошқа ОТМларидаги илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш, аниқ манзилли йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни таъминлаш.

2. Институт ахборот-ресурс маркази, факультетлари, кафедраларининг маънавий-маърифий йўналишдаги услубий материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар, услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини аниқлаб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий соҳага оид адабиётлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш ҳамда натижаларини Институт (факультет) Кенгашида муҳокама этиб бориш.

4. “Янги китоблар ва услубий материаллар кўргазмаси” тадбирларини ўтказиш.

5. Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар, танловлар тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

2.

Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

1. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Талабалар турар жойларини маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот воситалари билан жиҳозлаш, ахборот-ресурс маркази (кутубхоналар), дам олиш, спорт-соғломлаштириш, компьютер хоналари ва маиший хизмат шохобчаларида зарур шарт-шароитлар яратиш.

3. Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш.

4. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда талабалар қамровини кенгайтириш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

3.

Ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Ижарада яшовчи талабаларнинг рўйхати ва яшаш манзилларини шакллантириш, улар билан ишлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш.

2. Хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит, талабаларнинг яшаш шароити, дарс тайёрлаши, дам олиши каби ҳолатларни ўрганиб бориш.

3. Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини назорат қилиш мақсадида профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли, ижарачи (уй эгаси), факультет декани, талаба ўртасида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш.

 

доимий

-

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

4.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада ривожлантириш, профилактика чора-тадбирларини самарали амалга ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш.

2. Белгиланган муддатларда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш.

доимий

-

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

5.

Талабалар давоматини онлайн назорат қилиш тизимини жорий этиш.

Институтда таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун шахсни идентификациялаш (ID) картасини жорий этиш.

2019 йил сентябрь

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

6.

Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун “Ёшлар ижодиёт клуби” фаолиятини самарали ташкил этиш.

Институтнинг “Ёшлар ижодиёт клуби” базасида ижтимоий ҳудудларни яратиш, жумладан:

- медиа марказ;

- буфет;

- Wi-Fi зона;

- талабалар театр студияси;

- пресс-клуб;

- “Co-working” марказлари.

2019 - 2021 йиллар давомида

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

IV. Институтнинг хорижий ОТМлари, халқаро ташкилотлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини
ўрнатиш ва ривожлантириш

1.

Хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг илғор тажрибаларини тадбиқ этиш.

1. Хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш;

2. Эришилган келишувлар асосида хорижий ОТМларнинг илғор тажрибаларини тадбиқ этиш.

3. Хорижий ОТМлар билан кадрдар тайёрлаш юзасидан қўшма факультетлар ташкил этиш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

2.

Хорижий ОТМлари билан илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш соҳасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувни йўлга қўйиш.

1. Чет эл ОТМларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари билан алмашинувни ташкил этиш;

2. Чет эл ОТМларидаги мавжуд ёзги мактабларга талабалрни юбориш ва институт қошида чет эллик ва маҳаллий талабалар учун ёзги мактаблар ташкил этиш.

доимий

Институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлари

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

3.

Халқаро ташкилотлар ва илмий марказлар экспертларини таълим жараёнига жалб қилиш.

1. Халқаро ташкилотлар ва илмий марказлар экспертлари билан алоқаларни ўрнатиш;

2. Ташрифчи маърузачи иштирокида (Guest lecturer)  талабалар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш;

3. Халқаро ташкилотлар ва илмий марказлар экспертларининг маърузаларини телекўприк орқали ташкил этиш.

доимий

 

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

V. Институтда амалга ошириладиган қурилиш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари

1.

Институтнинг ўқув бинолари ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

1. Бош бино қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.

2. Таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва аудиторияларни жиҳозлаш.

3. Талабалар турар жойини қуриш ва реконструкция ҳамда жиҳозлаш ишларини бажариш.

4. Институт биносида Ахборот-ресурс маркази ҳамда Ёшлар ижодиёт клубини жойлаштириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш, замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

5. Институт спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш.

6. Институт ошхонасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.

7. Институт ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш.

2019 -2022 йиллар давомида

Институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

2.

Институтнинг ўқув биноларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида институтда янги очиладиган ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2019 - 2022 йиллар давомида

Институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Давергеодезкадастр қўмитасининг
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар,
Тошкент ер ресурсларидан фойдаланиш, геодезия ва давлат
кадастрлари институти

 

 

Общие комментарии

1373