ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2184 Хокимият города Карши 30/01/2019 14/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қарши шаҳрида 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тўғрисида
ID-2184

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сонли, 17-моддаси) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сонли 320-моддаси)нинг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Қарши шаҳар ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтқазилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

- тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва улардаги тиркамалар - бир йилда икки марта;

- ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

- ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

- тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

- биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача;

- иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача;

- юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача;

- жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комисссияси раҳбарига:

- шаҳардаги барча транспорт воситалари Қарши шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган (транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш диагностика марказлари ва ТХС) устахоналардан техник кўрикдан ўтказиш;

- транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

6. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 февралдаги Х-405/2-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг  ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокимининг 2019 йил

                                                                                 “___”_____даги__________

                                                                                 сонли қарорига 1-илова

                                                                               

Қарши шаҳар худудида 2019 йил автомототранспорт воситаларини

техник кўрикдан ўтқазиш бўйича шахар комиссиясининг таркиби

 

 

Комиссия раиси:

 

С.Шодмонов        -              ДЙҲХХ ҳудудий органининг туман (шаҳар) ички  ишлар бўлинмаларининг автомототранспорт  воситаларининг техник ҳолати, улардан  фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси,  гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда  -  ДЙҲХХ ходими) комиссия раиси ҳисобланади.

 

 

А.Хасанов          -                     ДЙҲХХ ҳудудий органининг туман (шаҳар) ички   ишлар бўлинмаларининг автомототранспорт   воситаларининг техник ҳолати, улардан  фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси,  гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда —  ДЙҲХХ ходими).

 

 Аъзолари:

 

 Х.Зиятов                                   Қарши шаҳар ҳокимлиги саноат, қурилиш,       транспорт, алоқа ва коммуникация бўлими мутахассиси

Б.Казаков                                  Қашкадарё «Автомашк» ш/к ўргатувчи    инструктор

           

С.Шомиров                                Қарши шахар Мудофаа ишлари бўйича бўлими вакили

Х.Ишонкулов                           Қашкадарё синов ва сертификатлаштириш марказиДавлат корхонаси мутахссиси

             

 А.Абруев                              Қарши “FATALIST TRANS” МЧЖ компютер мутахассиси  

 

  С.Валиев

 

  Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар”  ташкилоти  УСТК ўқув маркази ўқитувчиси

Общие комментарии

715