ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2143 Хокимият Учкурганского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2143

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг
2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик
ва жисмоний шахсларга тегишли
автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими
ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор “Ёрқин Хаёт” газетасида расман эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Тўламирзаевга зиммасига юклансин.

 

 

         Туман ҳокими                                                  А.Вахобов

 

            Учқўрғон туман ҳокимининг

                                                                                  2019 йил _____ январдаги

                                                                                   _____   -сонли қарорига

                                                                                                                1-илова

 

 

 

Туманда транспорт воситалари техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси:

Ш.Абдураҳмонов

-

Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, лейтенант.

 

Комиссия котиби:

 

Ш.Каримов

-

Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассиси.

 

Комиссия аъзолари:

 

И.Туробов

-

Туман кўнгилли автомотохаваскорлар жамияти раиси (келишувга асосан).

А.Абдулходиев

-

“Ўзавтотранс” агентлиги Наманган вилояти худудий бошқармаси бошлиғи.

А.Абдувахобов  

-

ДАСК “Агросуғурта” Учқўрғон туман
бўлими мутахассиси.

У.Ташов

-

Туман мудофаа бўлими бошлиғи.

А.Абдуллаев

-

АТБ “Агробанк” Учқўрғон туман филиали в.в.б бошқарувчиси.

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                         Б.Тўламирзаев

Общие комментарии

685