ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2142 Багдадский Центр содействия занятости 26/01/2019 14/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, милиоратив техника ва узиюрар машиналар, қишлок хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2142

«__»_____2019 йил № Бағдод шаҳарчаси

Тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, милиоратив техника ва узиюрар машиналар, қишлок хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

6 декабрдаги «Қишлок хўжалиги ва милиоратив техникани, асбоб-ускуналарни хисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси конун ҳужжатлар тўплами, 2012 йил

50-сон, 559-модда) ҳамда «Қишлок хўжалиги ва милиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси конун ҳужжатлар тўплами, 2013 йил 25 апрел

17 сон, 229-модда) ижросини таъминлаш максадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туман худудидаги мулкчилик шаклидан катъий назар (Бағдод тумани Мудофаа ишлар бўлими, ички ишлар бўлимидаги ишлаб чикаришда банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлок хўжалиги ва милиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофик 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва милиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

2019 йил учун йиллик кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гурухи таркиби

2-иловага мувофик тасдиклансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва милиоратив техникани машина трактор парклари устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига кадар тугатилсин.

4. Ушбу карор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Инспекцияни Бағдод тумани бўлими катта инспектори (С.Усмонов) зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 06 февралдаги №172-сонли «Тумандаги қишлок хўжалиги ва милиоратив техникани шунингдек машина-трактор парклари устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускунарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расман эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу карорни бажарилишини назорат килиш туман ҳокимининг

1-ўринбосари Ғ.Солиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими в.б: А.Турсунов.

Общие комментарии

625