ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2139 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2139

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш, шунингдек инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                    А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
201
9 йил ___ _______ ____-сон қарорига 
илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Аризачининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ)” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Аризачининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

38-банд таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

40, 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

41. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида ҲЭТК расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини, Бюро электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

42. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади”;

43-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-илованинг V боби 5-босқичидан “ўзининг ЭРИси билан” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-иловада:

“I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 5 ва 8-бандлар, “I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 4–10-бандлар чиқариб ташлансин;

“Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6-иловадан “Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

30-банд қуйидаги таҳрирда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“32. ҲГК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГК расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, Бюро табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади”;

35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-илованинг III боби 5-босқичидан “ўзининг ЭРИси билан” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-иловада:

“I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 5 ва 8-бандлар, “I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 4–10-бандлар чиқариб ташлансин;

“Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4-иловадан “Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

в) Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

34-банд қуйидаги таҳрирда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

39-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-иловада:

ўзбек тилидаги матнда “III. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш” деган сўзлар “IV. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

IV бобнинг 5-босқичидан “ўзининг ЭРИси билан” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-иловада:

“I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 5 ва 8-бандлар, “I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 4–10-бандлар чиқариб ташлансин;

“Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6-иловадан “Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

г) Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

30-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“32. СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, Бюро сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади”;

35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-илованинг III боби 5-босқичидан “ўзининг ЭРИси билан” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-иловада:

“I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 5 ва 8-бандлар, “I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот”дан 2, 4–10-бандлар чиқариб ташлансин;

“Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4-иловадан “Истеъмолчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

б) Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

в) Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

в) Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

17-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

1-илованинг 5-босқичидан “ўзининг ЭРИси билан” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИси” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

г) Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИси” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

д) Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИси” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

е) Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

2-иловадан “Ариза берувчининг ЭРИси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон “Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади”;

7-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

13-банддаги “ариза берувчининг ЭРИси билан” деган сўзлар “ариза берувчи томонидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”;

2-иловада:

қуйидаги таҳрирда 9-банд билан тўлдирилсин:

“9. Маълумотнома тили (ўзбек, рус):”;

“Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

8-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

14-банддаги “ариза берувчининг ЭРИси билан” деган сўзлар “ариза берувчи томонидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-иловадан “Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон “Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида:

а) Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

11-банддаги “ариза берувчининг имзоси билан” деган сўзлар “ариза берувчи томонидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-иловадан “Ариза берувчининг имзоси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

б) Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади”;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин”;

8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади”;

12-банддаги “ариза берувчининг ЭРИси билан” деган сўзлар “ариза берувчи томонидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-иловадан “Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

Общие комментарии

498