ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2137 Хокимият Чартакского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2137

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидапги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, «9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида''ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларга тиркамалар белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туман транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а)      тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир  йилда икки марта;

б)       ишлаб чиқарилгаилигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки  йилда бир марта;

в)      ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта:

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситасишатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

- биринчи мартажорий  йилнинг 1 мартидан  30 июнгача;

- иккинчи мартажорий йилнинг                            1 сентябридан 31 октябргача;

- юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

- жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 25 январидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловата мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган траснпор воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2ловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситалариии мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, Ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати, Харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7.       Мазкур қарор ''Чортоқ ҳақиқати" газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб – сайтига  жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Мирзабаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                              О. Ҳайдаров

Чортоқ тумани ҳокимининг 2019 йил «____»_________даги _______-сонли қарорига 1-илова

 

 

 

Туманда транспорт воситалари техник кўригини ўтказишни ташкил этувчи комиссия

 

Т А Р К И Б И

 

 

Комиссия раиси:

 

И.Позилчаев                          Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати

                                                хавфсизлиги гуруҳи катта иснпектори лейтенант

 

                                      

Комиссия раиси ўринбосари:

 

С.Мирзабаев                          Чортоқ туман Ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                Ҳаракат      хавфсизлигини                  таъминлаш

                                                комиссиясининг  раиси

 

Комиссия аъзолари:

 

Ш.Шарипов                           Туман автомотохаваскорлар жамияти раиси

 

 

Ш.Махкамов                          “Чорпахтатранс” маъсулияти чекланган жамияти

                                                 техника бўлими муҳандиси

 

 

К.Усманов                              “Агросуғурта” ДАСК Чортоқ туман бўлими

                                                 бошлиғи

Общие комментарии

245