ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2135 Хокимият Балыкчинского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Қишлоқ хўжалик техникаларини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2135

БАЛИҚЧИ ТУМАН  ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

           

“_____”  ______ __2019 йил                   ____-Қ                      Балиқчи туман

                                                                                                                                               

 

Қишлоқ хўжалик техникаларини  2019 йил учун техник кўрикдан

ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6-декабрдаги 345-сонли Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низом ҳамда Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452)га асосан ҳамда Балиқчи туман Давлат техника назорати инспекциясининг 2017 йил 6-январдаги 2-сонли алоқа хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия(ишчи гурух)нинг таркиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳига қонунларда белгиланган тартибда техника
ва механизмларни аниқлаш, рўйхатга олиш ҳамда  мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги барча қишлоқ хўжалик машиналари ва турли ускуна ҳамда жиҳозларни  йиллик техник кўрикдан ўтказиш, уларни ишга яроқли ҳолатда бўлишини, ишлаш муддатини ўтаган ишга яроқсиз бўлиб қолганларини  ҳисобдан чиқарилиши бўйича тегишли ишларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

3. Балиқчи тумани “Балиқчи агросервис ва интеграллашган сервис маркази” масъулияти чекланган жамияти (Р.Ахмедов) ва “Чинобод Агросервис” машина трактор парки масъулияти чекланган жамияти                  (З.Ғофуров)га 5 кун муддатда қишлоқ ҳўжалиги техникаларини таъмирлаш чора- тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси топширилсин.

4. Тумандаги барча муқобил машина трактор парклари раҳбарларига белгиланган муддатларда қишлоқ хўжалик техникаларни таъмирлаш устахоналарига тортилишини ҳамда ишчи гуруҳидан рўйхатдан ўтказилишини, муддатини ўтаб яроқсиз ҳолатга келган тракторларни, қишлоқ хўжалик  машиналарини, ускуна ҳамда жихозларни ҳисобдан чиқаришга тайёрлашни, ҳисобдан чиқариш мумкин бўлган техникаларни ишга яроқсиз қисмларини  металлом асосида кирим қилиш вазифаси топширилсин.

5.  Туман Давлат техника назорати инспекцияси (Т. Хожиматов) қишлоқ хўжалик техникаларини йўқламадан ўтказиш ва уларни таъмирлаш устахоналарига тортилишини доимий назоратга олсин.

6. Туман “Ғалаба” газетаси мухаррияти (Ш.Каримова)га йиллик техник кўрикни ўтказиб боришини газета сахифаларида ёритиб бориш вазифаси тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.

8. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 16-апрель кунги 286-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари А.Мулланов зиммасига юклатилсин.

        

 

Туман ҳокими                                                  Ж.О.Абдурайимов

 

 

 

 

 

Общие комментарии

238