ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2130 Министерство культуры Республики Узбекистан 25/01/2019 09/02/2019 0

Обсуждение завершено

Ҳайвонот боғлари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини яхшилаш тўғрисида
ID-2130

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ҳайвонот боғлари фаолиятини янада такомиллаштириш,

моддий-техника базасини яхшилаш тўғрисида

 

Ҳайвонот боғлари инфратузилмаси ва моддий-техника базасини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш, ҳайвонот боғлари коллекция фондини бойитиш ва ўрнини тўлдириш ишларини тизимли ташкил этиш, соҳадаги таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ва фаол жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳайвонот боғларини жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғларига айлантириш мақсадида

1. Ҳайвонот боғларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент шаҳар, Сурхондарё ва Фарғона вилояти ҳокимликлари:

Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғлари объектларини қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда унинг инфратузилмаси ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.

Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғларида замонавий зоологик лаборатория ва зоомуҳандислик илмий мажмуасини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Тошкент ҳайвонот боғи таркибида давлат хусусий шерикчилиги шартлари асосида “Акванариум”, “Сафари парк” ҳамда ветеринария лабораториясини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин.

3. Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудидаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ижиниринг компанияси — буюртмачи этиб;

ЎзшаҳарсозликЛИТИ давлат унитар корхонаси — бош лойиҳачи этиб белгилансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:

2019-2020 йилларга Тошкент ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

ҳайвонот боғидаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари сифатли аниқланишини таъминласин.

5. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда;

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Инвестиция дастури маблағлари доирасида танлов натижасига кўра иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Самарқанд ҳайвонот боғи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш;

Белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ҳайвонот боғини қуриш ва жиҳозлаш ишларини Ўзбекистон Республикасининг келгуси йиллар инвестиция дастурига киритсин.

6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Самарқанд ҳайвонот боғини ташкил этишда зарур мухандислик транспорт инфратузилмаларнинг мавжудлиги, экологик шароит, шамол эсиш йўналиши, ер ости сувларининг саҳти, катта сув ҳавзасининг яқинлиги ва унинг сувидан фойдаланиш имконияти, белгиланган ҳудудда умумий санитария-ветеринария ҳолатлар каби жиҳатларини эътиборга олсин.

7. Ҳайвонот боғларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш манбаи этиб – Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, хомийлик хайриялари ва инвестиция маблағлари белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳайвонот боғлари фаолиятига оид қуйидаги меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

ҳайвонот боғларининг намунавий низоми ва штатлар жадвали;

ҳайвонларни озиқлантириш меъёрлари;

ҳайвонот боғларининг ветеринария-санитария ва зоотехника талаблари;

ҳайвонларни халқаро талабларга мос бўлган вольерларда сақлашни кўзда тутувчи талаблар;

ҳайвонларга хизмат кўрсатиш меъёрлари;

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳайвонот боғларида фаолият кўрсатувчи ёрдамчи ва техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш чораларини кўрсин.

10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳайвонот боғларининг хизмат кўрсатишдан тушган барча маблағларнинг 60 фоизи моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳамда қолган 40 фоизи ҳайвонот боғлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни моддий рағбатлантиришга сарфланиши назарда тутилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

чет эл тажрибасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳайвонот боғлари тизимига замонавий технологияларни тадбиқ этиш ва уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш;

ҳайвонот боғлари молия-хўжалик фаолиятини шаффофлаштириш, даромад манбаларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш;

ҳайвонот боғларида турли тадбирларни ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

ҳайвонот боғлари базасида қимматбаҳо ва ноёб ҳайвон турларини сунъий чатиштириш ҳамда янги жуфтларни шакллантириш, коллекцияларнинг тур таркибини генетик янгилаш учун ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни замонавий селекция ва инкубация технологияларига равон ўтиш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали ҳайвонот боғлари коллекцияларини бойитиш ва келгусида уларнинг хорижий давлатлардаги ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар Академияси ҳайвонот боғларини маҳаллий ҳайвонлар билан тўлдиришда яқиндан амалий ёрдам кўрсатсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳайвонот боғлари эҳтиёжлари учун зарур бўлган озуқа, ем, витаминлар, ветеринария ва биологик воситаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.

14. Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2024 йилда Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда унинг доирасида Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлари ассоциацияси (“ЕАРАЗА”)нинг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг туристик маршрутларига республикадаги ҳайвонот боғларини киритиш чораларини кўрсин.

16. Ҳайвонот боғларидаги барча коммунал тўловлар (газ, электр ва сув) аҳоли истеъмоли учун белгиланган нархларда тўланиши тадбиқ этилсин.

Коммунал тўловлардан иқтисод этилган маблағлар ҳайвонот боғи моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳайвонларни сақлашга йўналтирилсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

                                     

 

А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__”____даги _____-сон қарорига
илова

 

 

 

 

Ҳайвонот боғларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича

 “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш

манбалари

Масъул бажарувчилар

I. Ҳайвонот боғлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш

  1.  

Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғлари объектларини қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш

 

2019-2020 йиллар

 

 

 

 

Республика ва маҳаллий бюджет, ҳомийлик хайриялари ва инвестиция маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

  1.  

Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғларида замонавий зоологик лаборатория ва зоомуҳандислик илмий мажмуасини ташкил этиш

 

2020 йил

 

Республика ва маҳаллий бюджет, ҳомийлик хайриялари ва инвестиция маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Давлат ветеринария қўмитаси

  1.  

Тошкент ҳайвонот боғи таркибида давлат хусусий шерикчилиги шартлари асосида “Акванариум”, “Сафари парк” ҳамда ветеринария лабораториясини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш

2019 йил

май

Маҳаллий бюджет, ҳомийлик хайриялари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Тошкент ҳайвонот боғини 2019-2020 йилларга таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2019 йил

март

Маҳаллий бюджет, ҳомийлик хайриялари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги,

“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ

  1.  

Ҳайвонот боғидаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари сифатли аниқланишини таъминлаш

2019 йил

май

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги

 

  1.  

Самарқанд ҳайвонот боғини ташкил этишда зарур мухандислик транспорт инфратузилмаларнинг мавжудлиги, экологик шароит, шамол эсиш йўналиши, ер ости сувларининг саҳти, катта сув ҳавзасининг яқинлиги ва унинг сувидан фойдаланиш имконияти, белгиланган ҳудудда умумий санитария-ветеринария ҳолатлар каби жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ер майдони ажратиш

2019 йил

апрель  

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия ва картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

 

  1.  

Чет эл тажрибасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳайвонот боғлари тизимига замонавий технологияларни тадбиқ этиш

2019-2021 йиллар

-

Маданият вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

маҳаллий ҳокимликлар

  1.  

Ҳайвонот боғлари хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатлар (меморандум, ҳамкорлик битими ва бошқалар) қабул қилиш.

 

2019 йилдан бошлаб

Ҳайвонот боғларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

  1.  

Ҳайвонот боғларини ҳайвонлар билан тўлдириш ҳамда уларнинг турларини кўпайтириш;

  • маҳаллий ҳайвонлар билан тўлдириш;
  • қимматбаҳо ва ноёб ҳайвон турларини сунъий чатиштириш ҳамда янги жуфтларни шакллантириш;
  • ҳайвонларнинг тур таркибини генетик янгилаш учун ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни замонавий селекция ва инкубация технологиялари асосида кўпайтириш;
  • хорижий давлатлардаги ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш чораларини кўриш

2019-2021 йиллар

Ҳайвонот боғларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

  1.  

Ҳайвонот боғлари эҳтиёжлари учун зарур бўлган озуқа, ем, витаминлар, ветеринария ва биологик воситаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича аниқ чораларни белгилаш

 

2019 йил сентябрь

Инвестор ва тадбиркорлар маблағлари

Давлат ветеринария қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар

  1.  

Ҳайвонот боғлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий махсус юк автотранспорт воситаларини сотиб олиш.

2019-2020 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

 

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

II. Ҳайвонот боғлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш

  1.  

Ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш:

намунавий низом;

штатлар жадвали;

ҳайвонларни озиқлантириш меъёрлари;

ветеринария-санитария ва зоотехника талаблари;

ҳайвонларга хизмат кўрсатиш меъёрлари;

ҳайвонларни халқаро талабларга мос бўлган вольерларда сақлашни кўзда тутувчи талаблар.

 

2019 йил

 

 

 

май

 

июль

-

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси

  1.  

Ҳайвонот боғларида фаолият кўрсатувчи ёрдамчи ва техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

2019 йил
июнь

-

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

III. Ҳайвонот боғларини малакали кадрлар билан таъминлаш

  1.  

Ҳайвонот боғларини малакали ветеринария врачи ва зоотехник мутахассислари билан тўлдириш.

 

2019 йилдан бошлаб доимий

Ҳайвонот боғларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

хомийлик хайриялари

Давлат ветеринария қўмитаси, Маданият вазирлиги

  1.  

Тошкент шаҳри, Сурхондарё,  Фарғона ва Самарқанд  вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналиши бўйича мавжуд олий таълим муассасалари талабаларининг ҳайвонот боғларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент, Фарғона ва Термиз ҳайвонот боғлари,

манфаатдор вазирликлар
 ва идоралар

IV. Тарғибот ва ташвиқот ишлари

  1.  

Ҳайвонот боғларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтини яратиш ва уни доимий тарзда маълумотлар билан тўлдириб уни доимий тарзда янгилаб бориш.

2019 йил февралдан бошлаб доимий

Ҳайвонот боғларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,
Ҳайвонот боғлари

  1.  

Ҳайвонот боғларида аҳолини кенг жалб этишга қаратилган маданий тадбирлар календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш чораларини кўриш

2019 йилдан бошлаб

-

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ҳайвонот боғлари

  1.  

Ҳайвонот боғлари фаолиятини кенг тарғиб этиш ва аҳолини жалб этиш мақсадида Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳар (Самарқанд шаҳридаги ҳайвонот боғи ишга тушгандан сўнг)лари марказидан 10 тадан электрон (табло) реклама лавҳалари ва паннолар, баннерларни ҳомийлик асосида ўрнатишни ташкил этиш.

2019 йил апрель

Ҳомийлик ва хайрия маблағлари

Тошкент шаҳар, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари  ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

Общие комментарии

245