ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2128 Хокимият Касбийского района 25/01/2019 09/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2128

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (Касби туман Мудофаа ишлари бўлими, Касби туман ички ишлар бўлими, Касби тумани Давлат хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Касби туман бўлимининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси инспектори Ҳ.Ҳ.Бозаровга;

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18 фоиз, қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10 фоиз, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 фоиз миқдорида йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Касби туман ҳокимининг 2018 йил 15 январдаги Х-23/01-сонли “Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Садоқат” газетасида эълон қилинсин.

6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Мухаммадиевнинг зиммасига  юклатилсин.

7. Мазкур қарор матбуотда расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                                                                                                Касби тумани ҳокимининг

                                                                                                2019 йил 15 январдаги

                                                                                                Х-23/01-сон қарорига 2-илова

Касби тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парки, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш туман комиссиясининг таркиби

 

Ҳ.Ҳ.Бозаров                        Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таьминланиши устидан назорат килиш инспекцияси Касби туман бўлимининг техник ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси инсектори

Аъзолари:

Б.Қурбонов                                      Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

С.Мухаммадиев                              Касби туман ҳокимининг ўринбосари

А.Арабов                                          Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Т.Боқиев                                                        Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

И.Примов                                          “Касби Агросервис МТП” МЧЖ раҳбари

Общие комментарии

681