ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2109 Хокимият Пастдаргомского района 24/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Самарқанд вилоят хокимининг 2019 йил 8 январдаги 13-Қ-сонли “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори хусусида
ID-2109

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (“Ўзбекитсон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекитсон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятиниг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 329/59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-31-10/724-сонли хати ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

                                             ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1. Самарқанд вилоят хокимининг 2019 йил 8 январдаги 13-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макрооиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятиниг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 329/59-сонли қарори рахбарлик ва  ижро учун қабул қилинсин.

    2. Қуйидагилар:

Пастдарғом тумани бўйича 2019 йилги параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Пастдарғом тумани бўйича 2019 йилги даромадлари, харажатлари ва ижтимоий соҳа учун трансферлари ҳажми 2-иловага мувофиқ;

Пастдарғом тумани маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга заҳира жамғармаси миқдори  3-иловага мувофиқ;

Пастдарғом тумани маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга айланма касса маблағлари меъёрлари 4-иловага мувофиқ;

     3. туман маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган ҳаражатларга йўналтиришга йўл қўйилмасин.

     4.Туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев):

Даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

Иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

      5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг ҳаражатлари сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган ҳаражатлари параметри доирасида амалга оширсин.

        6. Туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев):

вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиш лозимлиги белгилаб қўйилсин.

      7. Туман ҳокиминиг биринчи ўринбосари (Н.Сулайманов), туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев), туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси (Х.Сайфиев) сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминласин, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларни кўрсин ва маблағлар етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қопланиши юзасидан зарурий чоралар кўрсин.

      8. Мазкур қарор бўйича “Пастдарғом хақиқати” газетасида эълон қилинсин хамда ҳокимликнинг Pastdargom.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

       9.  Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

       10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман        хокимининг   биринчи  ўринбосари  Н.Сулайманов  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                   Ш.Худайбердиев

    Туман кенгашининг
2018 йил 27 декабрдаги
145-51-Қ-сонли қарорга
илова
Паст-Дарғом тумани махаллий бюджетининг 
2019 йил параметрлари 
     
т/р ДАРОМАДЛАР Параметрлари
1 Тўғри солиқлар-жами 7 517 813
1.1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0
1.2 Савдо ва умумий овқатланиш  корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар  
1.3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича 4 909 148
1.4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 0
1.5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 2 608 665
1.6 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 0
2 Эгри солиқлар-жами 0
2.1 Қўшилган қиймат солиғи 0
2.2 Акциз солиғи 0
2.3 Давлат божи 0
2.4 Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик  учун солиқ 0
3 Ресурс тўловлари ва мол-мулкига солинадиган солиқлар-жами 30 044 462
3.1 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 671 058
3.2 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 7 926 284
3.3 Юридик шахслар ер солиғи 3 773 240
3.4 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 8 199 605
3.5 Ягона ер солиғи 6 003 765
3,6 Ер каридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 309 645
3,7 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 160 865
4 Бошқа даромадлар-жами 2 808 285
4.1 Жарималар 388 229
4.2 ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар 0
4.3 Бозорлар даромадидан тушум 2 047 352
4.4 Маҳаллий йиғимлар 372 704
4.5 Бошқа тушумлар 0
     
  Даромадлар жами 48 263 737
  Ижтимоий соҳа учун трансфертлар 231 858 246
  Вилоят бюджетига ажратма 0
  Даромадлар ҳаммаси 280 121 983
  Б А Л А Н С 280 121 983
т/р ХАРАЖАТЛАР Параметрлари
1 Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлар - жами 254 230 524
1,1 Мактабгача таълим 25 100 218
1,2 Умумий таълим 176 340 755
1,3 Кадрлар тайёрлаш 0
1,4 Соғлиқни сақлаш 49 954 451
1,5 Маданият ва оммавий ахборот воситалари 829 332
1,6 Спорт 2 005 768
1,7 Фан 0
1,8 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар 0
2 Иқтисодиётга харажатлар-жами 10 307 574
2,1 Сув хўжалиги ташкилотлари 1 114 238
2,2 Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 1 785 359
2,3 Ўрмон хужалиги  
2,4 Ветеринария ташкилотлари 1 172 012
2,5 Ободонлаштириш 6 235 965
2,6 Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар 0
2,7 Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг худудий бўлимларини сақлаш харажатлари 0
2,8 "Тоза ҳудуд" Давлат унитар корхонаси 0
2,9 Кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш 0
2,10 Иситиш қозонхоналари ва иситиш тизимларини капитал таъмирлаш 0
3 Давлат бошқарув органларини сақлаш 4 387 622
4 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 8 422 778
5 Заҳира жамғармаси 2 773 485
6 Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар 0
7 Бошқа харажатлар-жами 0
7.1 Ижтимоий кўникма марказлари 0
7.2 Қабуллар уйини сақлаш харажатлари 0
7.3 Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар 0
7.4 Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бошқа муассасалар ва тадбирлар 0
7.5 Чет эл кредитларини қоплаш 0
     
  Харажатлар ҳаммаси 280 121 983
  Б А Л А Н С 280 121 983
  Айланма касса маблағлари меъёри 935 838
    0
     
  Туман ҳокимлиги молия  бўлими  мудири:       Б.Мамадалиев
                                                         
2019 йилда умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг  
Паст-Дарғом туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари  
   
  (фоизда)
Умумдавлат солиқлари Маҳаллий
бюджетга ажратма миқдори
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0
Савдо ва умумий овқатланиш  корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 0
Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича 100
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 0
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 100
Қўшилган қиймат солиғи 0
Акциз солиғи:  
 - ароқ 0
 - коньяк 0
 - табиий вино 0
 - бошқа винолар 0
 - пиво 0
бензин, дезил ёқилғиси ва газ реализациядан солиқ 28
 - ўсимлик (пахта) ёғи 0
 - чакана савдо тармоғида сотилаётган, олтиндан тайёрланган заргарлик буюмлари 100
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 0
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 100
   
Молия бўлими мудири                    Б. Мамадалиев
2019 ЙИЛ УЧУН ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ БЎЙИЧА
БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
     
Даромад турлари минг.сўм
1 Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда)  солиги 6 216 637
2 Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма  0
3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма. шу жум, кичик корхона ва микрофирмалар 4 909 148
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 48 607 082
5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган қатъий белгилан солиқ 2 608 665
6 Қўшилган қиймат солиғи 57 711 033
7 Акциз солиғи,  жами 28 189 917
  шу жумладан:  
а) ароқ 0
б) коньяк 0
в) табиий вино 0
г) бошқа винолар 0
ё) пиво 0
  бензин, дезил ёқилғиси ва газ реализациядан солиқ 28 189 917
ж) ўсимлик ёғи  
8 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган  солиқ 3 671 058
9 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган  солиқ 7 926 284
10 Юридик шахслар ер солиғи 3 773 240
11 Жисмоний шахслар ер солиғи 8 199 605
12 Ягона ер солиғи 6 003 765
13 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 309 645
14 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 160 865
15 Давлат божи 6 789 265
16 Жарималар 4 313 652
17 Йўл патрул хизмати йиғимлари 470 981
18 Бозорлар даромадидан тушум 2 047 352
19 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар 372 704
20 Жисмоний шахслар томонидан транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган бензин, дизел ёқилғиси ва газ учун солиқ 0
21 Бошқа солиқ ва йиғимлар 0
  Ж а м и 192 280 928
     
     
  Молия бўлими мудири                    Б. Мамадалиев

Общие комментарии

879