ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
21 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/07/2018 11/08/2018 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-21

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар
ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № ___, ____-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 32-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар.”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи – еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари мулкдор берган турар жойга ўзларининг хотини (эри) ва вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар.

Оиланинг собиқ аъзолари уй, квартира мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда, агар уй, квартира мулкдори билан унинг оиласининг собиқ аъзоси ўртасида бошқа келишув белгиланмаган бўлса, мазкур турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолмайди. Агар уй, квартира мулкдори собиқ оила аъзосининг мулкий аҳволи ва бошқа эътиборга сазовор ҳолатлари унга бошқа турар жой билан ўзини таъминлашга имкон бермаса унинг мулкдорга тегишли бўлган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи, оиланинг собиқ аъзосига нисбатан суднинг қарорига асосан маълум бир муддатга сақлаб қолиниши мумкин. Бунда суд алимент мажбуриятларини собиқ хотини (эри) ва оиласининг бошқа аъзолари фойдасига бажараётган уй, квартира мулкдорига собиқ хотини ва оиласининг бошқа аъзолари талаблари бўйича уларни бошқа турар жой билан таъминлаш мажбуриятини юклашга ҳақли.

Суд қарори билан белгиланган уй, квартирадан фойдаланиш муддати тугагандан сўнг, агар мулкдор ва унинг оиласининг собиқ аъзоси билан бошқа келишув белгиланган бўлмаса, мулкдор оиласининг собиқ аъзоси тегишли турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилади. Уй, квартира мулкдори оиласининг собиқ аъзоси агар суднинг қарори асосида шу ҳуқуқни сақлаб қолиш учун монелик қиладиган ҳолатлар тугаган бўлса турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқининг кўрсатилган муддати тугаганча бир вақтда ушбу турар жойга нисбатан мазкур мулкдорнинг мулк ҳуқуқи ҳам тугатилади.

Уй, квартира мулкдори билан доимий яшаётган фуқаролар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин.

Уй, квартиранинг мулкдори билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.”;

иккинчи – саккизинчи қисмлар саккизинчи – ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 50-модданинг иккинчи қисмидаги “иккинчи ва учинчи” деган сўзлар “бешинчи ва олтинчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 249-модда; Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда) 5-бандидан “башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                               Ўзбекистон Республикасининг

                                         Президенти                                                                                                                                               Ш. Мирзиёев

 

 

Общие комментарии

813