ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2051 Хокимият Наманганского района 23/01/2019 08/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларни шунингдек , машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2051

“Маҳаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-,25-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек  машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон,
229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор пунктлари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1.Тумандаги мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларга тегишли бўлган ва туман Инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив  техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг  асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали     2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик  шаклидан қатьий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатьий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техника кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор  парклари,  устахоналар ва сервис пунктларининг  асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи- машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига, хисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таьминлаш топширилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, ИНН: 201122919, Инспекциянинг Наманган туман бўлими ШХВ 4014228607142123422287010 ҳисоб-рақамига тўланишини таьминлансин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бекходжаевга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очик акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатьий назар қишлок хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга белгиланган тартибларга асосан амалий ёрдам бериш вазифаси топширилсин.

6. Мазкур қарор “Истиқлол” газетасига эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

          Туман ҳокими                              Ш.Давранов

Общие комментарии

576