ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2033 Хокимият Пахтачинского района 22/01/2019 06/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Пахтачи туманининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-2033

(Лойиҳа)

 

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Пахтачи туманининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-Ш-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, вилояти ҳокимининг “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 13-Қ-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахтачи туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги  207/65-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

 

   ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

            1. Вилояти ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 13-Қ-сонли ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахтачи туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 207/65-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

           2. Қуйидагилар:

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан туманнинг бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман маҳаллий бюджетларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

Туман Молия бўлими (Н.Боймурадов):

даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

           5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

        6. Вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилсин.

                 7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Қудратов), туман Молия бўлими (Н.Боймурадов) 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтирилсин.

           8. Мазкур қарор  “Пахтачи” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг рaxtachi.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

                9.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қудратов зиммасига юклатилсин.

        Туман хокими:                                                   В.Рахимов

Общие комментарии

297