ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
2009 Хокимият Самаркандской области 21/01/2019 05/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоят бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
ID-2009

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 385-386-моддалари,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда Ўзбекстон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25 моддаларига асосан

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

         1. Қуйидагилар: 

       Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати 1-иловага;

     Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино ва иншоотлардан фойдаланганлик, инвентарларни ижарага бериш ва транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо  комплекслари худудига кириши учун ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин

    2. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги 100-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

     3. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

     4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Уроков зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                             Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг
2019 йил "___" __________даги
_____-сонли қарорига
1-илова

 

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган
бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар миқдорлари

 

т/р Маҳсулот тури Ўлчов
бирлиги
Олинадиган тўловлар  
Самарқанд,
Каттақўрғон шаҳри, Ургут ва Самарқанд туманлари бозорларида
Нурабод ва Қўшрабод туман бозорларида
 
Вилоятнинг колган туман бозорларида 
I. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдори.  
1.  Маҳсулотларни  савдо ўринларида сотиш:  
1.1. Мевалар:
Ҳўл мевалар: олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, кулупнай, малина ва х.к.
1 ўрин/кунга 5 000 3 000 4 000
цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви, ва х.к.) хамда чет элдан келтирилган бошка ҳўл мевалар. 1 ўрин/кунга 9 000 4 000 5 000
Қуруқ мевалар, ёнгоклар: туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ер-ёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 9 000 4 500 6 500
1.2. Сабзавотлар:    картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссикхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг)ва  ҳ.к. хамда пиширилган жўхори 1 ўрин/кунга 3 500 2 500 3 500
1.3.  Полиз маҳсулотлари:
 хандалак, қовун , тарвуз, қовоқ   ( 6 кв.метргача)
1 ўрин/кунга 9 000 4 500 5 500
1.4.  Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабокар, ёрмалар (крупа),  бугдой,  сули,  арпа ва х.к.
1 ўрин/кунга 6 000 3 500 4 500
1.5.  Дуккакли маҳсулотлар:
мош,  ловия,  нўхат  ва  ҳ.к..
1 ўрин/кунга 5 500 2 500 4 000
1.6.  Сут маҳсулотлари:
сут, қатиқ, каймок, сметана, уй пишлоги, сузма ва х.к.
1 ўрин/кунга 4 000 2 500 3 000
1.7.  Тузламалар:
карам, бодринг, помидор,  ва х.к.  
1 ўрин/кунга 5 000 3 000 3 500
1.8.  Зиравор ва дориворлар:
(зира, мурч, калампир ва х.к.)   хамда асал
1 ўрин/кунга 4 500 3 000 4 000
1.9.  Кўкатлар (шу жумладан иссикхонада етиштирилганлар) 1 ўрин/кунга 4 000 2 500 3 000
1.10.  Тухум 1 ўрин/кунга 4 500 3 000 3 500
1.11.  Гуллар ва кўчатлар  ( 6 кв.метргача) 1 ўрин/кунга 4 000 2 000 3 000
1.12.      Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва х.к.) 1 ўрин/кунга 3 500 2 000 3 000
1.13.  Уйда тайерланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик  махсулотлари ва уй шароитида тайёрланган кандолотчилик махсулотлари 1 ўрин/кунга 5 000 3 000 3 500
1.14.  Саноат йули билан ишлаб чикарилган озик-овкат махсулотлари, салқин ичимликлар  1 ўрин/кунга 10 500 6 500 9 000
1.15.  Миллий  таомлар                                                                                                                                                     1 ўрин/кунга 10 000 6 000 8 000
1.16.  Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка кутилар  1 ўрин/кунга 4 000 2 000 3 000
1.17.  Супурги 1 ўрин/кунга 4 000 2 500 3 000
1.18.  Тирик балиқ 1 ўрин/кунга 11 000 7 500 9 000
1.19.  Халқ ижодкорлиги, халқ хунармандчилиги ва косибчилик товарлари:
 ( 6 кв.метргача)
1 ўрин/кунга 5 000 3 000 4 000
2.  Гўшт маҳсулотлари; 
 мол, куй ,чучка, парранда гушти, жигар, думба ва х.к.                                                                         
 
2.1. мол, куй, чучка ва бошқа ҳайвонлар гуштлари, думба, жигар  1 ўрин/кунга 20 000 13 000 16 000
2.2. парранда гушти, тил, калла-поча ва х.клар алоҳида сотилганда 1 ўрин/кунга 12 000 6 000 7 000
3. Маҳсулотларини автомашиналардан сотиш:  
енгил автомашиналардан 1 машина 16 000 12 000 15 000
юк автомашиналардан  1 машина 22 000 15 000 20 000
тиркамли, ярим тиркамли юк автомашиналари ва автопоездлардан 1 машина 14 000 10 000 12 000
махсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташкарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв.метргача) 1 ўрин/кунга 6 000 4 000 5 000
4.  Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):       шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч  ва маккажўхори пояси ва х.к. 1 машина 8 500 5 500 6 500
5. Тайёр устки кийимлар,   ички кийимлар,  ўрин-тўшак жиҳозлари,  газламалар,  турли хилдаги мато жилдлар, пайафзаллар ва бошқа саноат моллари 1 жой учун 8 500 5 500 7 000
5,1. Телевизор,  орг-техника,  мебел жиҳозлари,  гилам маҳсулотлари ва х.к .  (6 кв.метр) 1 жой учун 11 000 6 000 8 500
6. Илгари фойдаланишда бўлган буюмларни сотиш:
 - уй рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим кечаклар
1 урин/кунга 4 500 3 000 3 500
7. Автотранспорт воситаларини сотиш:  
7.1. енгил автомашиналар ва микроавтобуслар, шундан                                                                              
GM-Ўзбекистон (УзДЭУ) ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналар  1 дона 30 000 х х
МДҲ (СНГ) давлатларида ишлаб чиқарилган автомашиналар 1 дона 20 000 х х
юк автомашиналари, автобуслар,  тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари 1 дона 27 000 х х
мотоцикл, мотореллер ва мопедлар 1 дона 7 000 х х
велосипедлар 1 дона  5 000 3 000 3 000
7.2.    Илгари фойдаланишда булган эҳтиёт қисмларни сотиш:
   -автомобиллар  учун эҳтиёт қисмлар
1 ўрин/кунга 6 000 4 000 5 000
8. Мол бозорига олиб  кириладиган ҳар бир чорва моллари учун:   
8.1.       От, той, туя 1 бош 18 000 18 000 18 000
 буталоқ,  эшак 1 бош 10 000 10 000 10 000
8.2.  Йирик шохли қорамол :        
йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан) 1 бош 22 000 22 000 22 000
Бузоқ 1 бош 15 000 15 000 15 000
8.3. Майда шоҳли қорамол:                                                                             
қўй, эчки (қўй қўзиси билан,  эчки улоғи билан ва х.к.) 1 бош 16 000 16 000 16 000
қўзи,  улоқ 1 бош 11 000 11 000 11 000
8.4.  Чўчқалар,  чўчқа болалари  1 бош 11 000 11 000 11 000
9.  Уй паррандалари:                                                                                    курка,товуқ, ўрдак, ғоз 1 бош 2 000 2 000 2 000
товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари 10 бош 2 000 2 000 2 000
10.  Итлар ва мушуклар 1 ўрин/кунга 6 000 3 000 4 000
11.   Манзарали қушлар  ва балиқлар 1 ўрин/кунга 6 000 3 000 4 000
12.  Итлар, мушуклар, манзарали кушлар ва баликлар учун озукалар хамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар 1 ўрин/кунга 2 500 1 500 2 000
13.  Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озукалари  тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда 1 ўрин/кунга 4 500 2 500 3 000
14. Махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:  
14.1.   6 кв.метргача  1 ўрин/кунга 8 500 8 500 8 500
14.2.   6 дан - 15 кв.метргача 1 ўрин/кунга 12 000 12 000 12 000
14.3.   15 дан - 30 кв.метргача 1 ўрин/кунга 14 000 14 000 14 000
15.  Курилиш материалларини вактинчалик саклаш учун 1 урин/кунга 8 000 8 000 8 000
16. Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш    (6 кв.метргача) 1 ўрин/кунга 9 000 9 000 9 000
17. Маҳаллий (терак, қамич, сомон ва ҳ.қ.) ва эски қурилиш материаллари  бир кв.метр 300 300 300
           
         Изоҳ:1.  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погон метр  деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ  ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
                 
 
           
 2.  Қишлоқ хўжалики  маҳсулотлари ва халк истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича  ундирилади.  
           
3. Қўшрабод, Иштихон, Қаттақурғон, Пайариқ ва Ургут туман деҳқон бозорларида майизни катта тарозига тортишда хар-бир кг. учун 250 сўм патта пули ундирилсин.  

 

      Вилоят ҳокимининг
2019 йил "___" __________даги
_____-сонли қарорига
2-илова
           
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино ва  иншоотлардан фойдаланганлик, инвентарларни ижарага бериш ва транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо  комплекслари худудига кириши учун ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар
миқдорлари
          сўмда
т/р Кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов
бирлиги 
Олинадиган тўловлар
Самарқанд,
Каттақўрғон шаҳри, Ургут туманлари бозорларида
 Самарқанд, Пастдарғом ва Нарпай туманлари бозорларида Вилоятнинг қолган туман бозорларида 
1. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва  иншоотлардан фойдаланганлик учун  ижара тўлови:
Озиқ-овқат  ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м./ ойига 24 000 20 000 16 000
Умумий овқатланиш 1 кв.м./ ойига 24 000 20 000 16 000
Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м./ ойига 15 000 13 000 11 000
Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет  ва х.к.) 1 кв.м./ ойига 15 000 13 000 11 000
2. Инвентарларни ижарага бериш:
2.1.  Тош-тарозилар учун      1 кунга  3 000 2 500 1 500
2.2.  Катта юк тортиш тарозилари учун        
150 кг.гача       1 кунга  3 000   2 000
150 кг.дан 1500 кг.гача       1 кунга  9 000 8 000 7 000
2.3. Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун туплам учун, бунда туплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиккан холда аникланади)      1 кунга  2 000 1 700 1 500
2.4. Маҳсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун туплам учун, бунда туплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиккан холда аникланади)                                               1 кунга  1 000 1 000 1 000
2.5.  Маҳсулотлар учун брезент бериш      1 кунга  2 000 1 700 1 500
2.6.   Аравачалар  учун      1 кунга  3 000 2 500 2 000
2.7.  Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун   (1 кв.м)      1 кунга  2 000 1 500 1 000
3. Кўрсатиладиган хизмат турлари:
3.1.  Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:        
совутгичларда (хар бир яшик, коп ва х.к. учун)      1 кунга  3 500 3 250 3 000
омборхоналарда, сақлаш камераларида (хар бир яшик, коп ва х.к. учун )      1 кунга  2 500 3 250 2 000
 бозор ҳудудидаги расталарда  ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)      1 кунга  2 500 2 250 2 000
3.2.  Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги  жой учун)      1 кунга  2 500 2 250 2 000
3.3.  Маҳсулотларни тарозида тортиш:        
катта юк тарозида     1 марта тортиш                2 000 1 750 1 500
йирик ва майда шоҳли қорамолни тортиш     1 марта тортиш                2 500 2 250 2 000
3.4. Автотарозилардан фойдаланиш:        
юк кутариш куввати 5 тоннадан ортик булган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 3 500 3 250 3 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 500 2 250 2 000
юк кутариш куввати 5 тоннагача булган  тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 250 2 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 750 1 500
енгил автомашиналардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 000 1 500
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 500 1 000
тиркамали енгил автомашиналардан:        
юк билан  1 марта ўлчаш 3 000 2 500 2 000
юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 750 1 500
3.5.  Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)      1 кунга  8 000 7 000 6 000
3.6. Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:        
енгил автомашиналар учун 1 соатга  2 000 2 000 1 500
юк автомашиналари учун 1 соатга  4 000 3 500 3 000
3.7. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо  комплекслари худудига кириши (қишлоқ хўжалик махсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно):
енгил автомашиналар учун 1 марта кириш 2 000 1 750 1 500
юк автомашиналари учун 1 марта кириш 3 000 2 750 2 500
3.8. Пойабзал таъмирлаш хизмати    1 урин/кунга  3 000 2 750 2 500
3.9.  Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта  1 000 750 500
3.10. Телефондан фойдаланиш 1 марта  500 350 200
3.11. Радиоузел орқали эълон бериш  3 марта такрор  1 000 1 000 1 000
3.12.  Бошқа кўрсатиладиган ҳар хил хизматлар учун  1 кунга  4 500 4 000 3 500
3.13. Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер остки ва ер устки канализация лотоклари,  ташқи ёритиш тармоклари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий худудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева -сабзавот махсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншооатлари) * 1 кв.м./ ойига 13 000 11 000 9 000
           
  *) Хафтада бир иш куни булган филиалларда умумий фойдаланадиган объектларни сақлаш учун кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
           
  *) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПК-1326-сонли "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр хужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб, бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан бино ва иншоот мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни курсатувчи ташкилотларга кушимча туловлар амалга оширилмайди.

Общие комментарии

623