ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
198 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 10/08/2018 25/08/2018 1

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ 4732-сон Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-198

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ‑4732-сон Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3703-сон, “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари  тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 3 январь куни ўтказилган йиғилиш Баёни топшириқларига мувофиқ, шунингдек олий таълим  муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари касбий малакасини оширишнинг замонавий шаклларини кенг жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ‑4732-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов зиммасига юклатилсин.

 

                                     Ўзбекистон Республикаси

                                                      Президенти                                                                                                    Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил _____даги

ПФ-_______-сонли Фармонига

                                                                                                               ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим

муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 2015 йил 12 июндаги ПФ‑4732-сон Фармонига

киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

  1. Фармоннинг 2-банди биринчи хатбошидаги  “16” рақами “17” рақами билан алмаштирилсин.
  2. 1-иловадаги: 
    а) “Қайта тайёрлаш йўналиши” устуни “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши” сўзлари билан алмаштирилсин;

            б) “Қайта тайёрлаш йўналиши” устуни 4 позициясидаги “Зоотехния”, “Ветеринария” сўзлари чиқариб ташлансин;

             в) қуйидаги матндаги 17 позиция билан тўлдирилсин:

17.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Зооинженерия, Ветеринария медицинаси

“.

3. Фармоннинг 3-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш 2-иловага мувофиқ Олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш курси ўқув режасининг янгиланган намунали тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соатлик махсус дастурларнинг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш усуллари асосида, 144 соати тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади”.

4. * Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.

Общие комментарии

998