ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1960 Министерство культуры Республики Узбекистан 18/01/2019 02/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида
ID-1960

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида

 

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориш мақсадида маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда ижодкорларимизнинг иштирокини изчил таъминлаш ва уларнинг сара асарларини намойиш этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, унинг халқаро маданий маконда тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини анъанавий равишда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки:

а) ушбу республика кўрик-танловлари:

Халқ чолғулари ижрочилари кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг июнь ойида;

Мукаррама Турғунбоева номидаги Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида;

Юнус Ражабий номидаги Ёш мақом ижрочилари кўрик-танлови икки йилда бир марта, дастлаб 2020 йилнинг апрель ойида ўтказилади.

б) ушбу республика кўрик-танловлари ғолибларининг бир нафардан якка ижрочилари тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

2. Қуйидагилар:

кўрик-танловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб юритилади) таркиби 1-иловага, “Халқ чолғулари ижрочилари” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисдаги низом 2-иловага, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги низом 3-иловага ҳамда Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмита (Б.Сайфуллаев):

кўрик-танловларни ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда кўрик танловларнинг совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, статуэтка намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ кўрик-танловларни ўтказиш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар сметаларини тасдиқласин.

4. Белгилансинки, кўрик-танловларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳайрия маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

5.  Маданият вазирлиги кўрик-танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари тадбирлар ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган ҳамда ташриф буюриши белгиланган объектларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини ва ҳавфсизлигини таъминлаш, иштирокчилар учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автомашиналари ёрдамида кузатиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тадбирлар ўтказиладиган жойларда тиббий хизмат кўрсатиш ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши бўйича зарур чораларни кўриш вазифалари юклансин.

8. Молия вазирлиги Ғазначилиги кўрик-танловларнинг тантанали тақдирлаш маросими тадбирлари билан боғлиқ шартномаларни республика хомашё биржасининг махсус электрон порталига эълон жойлаштирмасдан, электрон савдоларсиз, танловлар асосида расмийлаштиришни ҳамда олдиндан камида 50 фоиз тўловларни амалга оширилишини таъминласин.

9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов ғолибларини бир нафардан якка ижрочиларини тегишли йўналиш бўйича Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинишини назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Бадиий академияси Маданият вазирлиги буюртмасига асосан кўрик-танловларнинг махсус логотиплари ва совриндорлар учун статуэткалар эскизлари лойиҳаларини тайёрласин.

11. “Фонон” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, “Совпластитал” қўшма корхонаси билан биргаликда Маданият вазирлиги буюртмасига асосан кўрик-танлов совриндорлари учун мукофот статуэткаси ва ғилофини шартнома асосида чегирмали нархларда тайёрлаб берсин.

12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур кўрик-танловлар жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                                  А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____”________ даги

___________-сон қарорига

2-илова

 

“Халқ чолғулари ижрочилари” Республика танловини
ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ, халқ чолғулари ижрочилиги йўналиши бўйича ижод қилиб келаётган “Халқ чолғулари ижрочилари” Республика танловини (кейинги ўринларда - танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб Умумий қоидалар

 

2. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан халқ чолғулари ижрочилиги йўналиши бўйича ижод қилиб келаётган ижрочилар ўртасида Республика миқёсида 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта июнь ойида ўтказилади.

3. Танловнинг шартли асарлари ва ижро дастури танлов бошланишидан камида уч ой олдин Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда ҳудудларга етказилади.  

4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

 

2-боб. Танловнинг мақсади

 

5. Танловнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

халқ чолғулари йўналиши бўйича ижод қилиб келаётган ижрочиларнинг ижрочилик маҳоратлари, истеьдоди ва қобилиятини намоён этиш;

халқ чолғуларида ижрочилик санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш;

ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти ҳамда ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;

мақом санъати, миллий мумтоз, жаҳон классик мусиқасининг дурдона асарлари ва композиторлик ижодиётидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шароитлар яратиш;

ўзбек халқ чолғу мусиқа ижрочилиги маданиятини юксак даражага кўтариш, миллий саньатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда улар ижодини кенг тарғиб қилиш;

халқ чолғулари ижро имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништириш.

 

3-боб. Танловда иштирок этиш тартиби

 

6. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги маданият, мусиқа ва санъат йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлари), тегишли ўрта махсус таълим муассасалар ва академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг созандалари иштирок этиши мумкин.

7. Танловда иштирок этиш истагида бўлган ижрочилар томонидан танлов бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) иштирокчининг паспорт нусхаси;

б) иштирокчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси;

в) иштирокчига тегишли ташкилот (муассаса, иш жойи) раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;

г) иштирокчининг таржимаи ҳоли;

д) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см хажмда) рангли фотосурат;

е) иштирокчининг танловда иштирок этиш учун ижро дастури.

8. Белгиланган муддатдан кечиккан ҳолларда иштирокчиларнинг ҳужжатлар қабул қилинмайди.

9. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли йўналишлар бўйича ижро этиш кетма-кетлиги қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов охиригача сақлаб қолинади.

10. Асарлар ёддан ижро этилади.

 

4-боб. Танловни ўтказиш шартлари

 

11. Танловда 18 дан 35 ёшгача бўлган халқ чолғулари ижрочилари иштирок этишлари мумкин.

12. Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

а) дамли чолғулар:

най, қўшнай, баян, аккордеон.

б) урма – торли ва урма-зарбли чолғулар:

чанг, дойра-ксилофон.

в) мизробли чолғулар:

рубоб-прима, қашқар рубоб;

афғон рубоб, дутор бас;

дутор (дутор прима), танбур.

д) камонли чолғулар:

ғижжак, ғижжак альт;

ғижжак қобуз бас, ғижжак қобуз контрабас.

Жами: 7 (етти) йўналиш.

 

5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш

 

13. Танловни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан ҳакамлар ҳайъати таркиби, йўриқномаси ва бошқа тузилмалар таркиби тасдиқланади.

14. Танлов иштирокчиларининг ижро маҳоратларини баҳолаш учун етакчи мутахассислардан ташкил топган 9-11 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.

15. Танлов учта турдан иборат бўлади.

16. Танловнинг III турида асарлар оркестр жўрлигида ижро этилади.

17. Танловнинг барча турларида иштирокчиларнинг ижро маҳоратлари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизимда баҳоланади.

18. Танловнинг I саралаш турида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40-50 фоизи II саралаш турига, шунингдек танловнинг II саралаш турида ҳам умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40-50 фоизи ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний турига ўтказилади.

19. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

20. Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан ҳар бир йўналиш (номинация) бўйича танловнинг I, II, III ўрин совриндорлари аниқланади.

21. Ҳакамлар ҳайъати зарур ҳолларда II ва III ўринларни икки ёки учга бўлиш ҳуқуқига эга.

22. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.

23. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.

24. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир тури якунлари бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига аппеляция шикояти (ариза) бериши мумкин. Аппеляция шикояти ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади ва бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

 

6-боб. Танловни молиялаштириш ва иштирокчиларни

рағбатлантириш

 

25. Танлов иштирокчиларини танлов ўтиши белгиланган ҳудудга бориш-келиш йўли харажатлари танловга юбораётган ташкилот, муассаса ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади.

26. Қуйидаги харажатлар:

танлов ўтадиган ҳудудда иштирокчиларнинг овқатланиш, яшаш ва ички йўл харажатлари;

ғолиблар учун пул мукофотлари;

диплом, статуэтка, логотип, сертификат, фахрий ёрлиқ ва гулдасталар;

оркестр жамоаси иштироки учун зарур бўлган сарф-харажатлар;

нашриёт ва реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда канцелярия моллари харажатлари;

ҳайъат аъзоларининг яшаш, овқатланиш, йўл харажатлари ва иш ҳақлари;

саҳна безаклари харажатлари;

танлов жараёнини фото ва видео тасвирга олиш, танловга бағишланган махсус журнал ва бошқа ҳаражатлар Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

27. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича қуйидагича рағбатлантирилади:

I ўрин – энг кам иш ҳақининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг I даражали дипломи ва статуэтка;

II ўрин – энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари,
танловнинг II даражали дипломи ва статуэтка;

III ўрин – энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари танловнинг III даражали дипломи ва статуэтка билан тақдирланади.

28. Танлов Низомида белгиланган ижрочилик йўналишлари бўйича I ўринни эгаллаган танлов иштирокчилари тегишли йўналиши бўйича Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан – танлов ўтказилган кундан бошлаб икки йил мобайнида бир марта фойдаланиши мумкин.

29. Ғолибликни қўлга киритган ижрочиларнинг ўқитувчи ва жўрнавоз (концертмейстер)лари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

30. Иштирокчиларга ҳакамлар ҳайъати тавсиясига кўра “Халқ чолғулари ижрочилари” Республика танлови иштирокчиси сертификати ёки фахрий ёрлиқлар берилади.

31. Танловни молиялаштириш учун қонун билан тақиқланмаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.

7-боб. Якуний қоида

 

32. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____”________ даги

___________-сон қарорига

3-илова

 

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”

Республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ, миллий рақс ижрочилиги йўналишида ижод қилиб келаётган ёш раққосаларнинг Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда – танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

2. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан миллий рақс ижрочилиги йўналишида ижод қилиб келаётган раққосалар ўртасида Республика миқёсида 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

3. Танловнинг шартли асарлари ва ижро дастури танлов бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда ҳудудларга етказилади.

4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

 

2-боб. Танловнинг мақсади

 

5. Танловнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

миллий рақс ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш;

ёшлар орасида ўзбек миллий рақс ижрочилиги санъатига бўлган қизиқишни ошириш;

миллий рақс санъатини янада ривожлантириш;

миллий рақс ижрочилиги маданиятини юксак даражага кўтариш ва дунё саҳналарига олиб чиқиш;

ёш истеъдодли раққосаларни, балетмейстерларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш;

“Устоз-шогирд” анъанасини тиклаш ва ривожлантириш асосида миллий рақс ижрочилари учун замонавий рақс мактабларини яратиш.

3-боб. Танловда иштирок этиш тартиби

6. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги маданият, мусиқа ва санъат йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)лари, тегишли ўрта махсус таълим муассасалари ва академик лицейлари ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари ҳамда ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг раққосалари ҳамда эркин ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

7. Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш раққосалар танлов бошланишидан бир ой олдин Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) иштирокчининг паспорт нусхаси;

б) иштирокчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси;

в) иштирокчига тегишли ташкилот (муассаса, ижодий жамоа) раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;

г) иштирокчининг таржимаи ҳоли;

д) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см ҳажмда) рангли фотосурат;

е) иштирокчининг танловда иштирок этиш учун ижро дастури (асар номи ҳамда мусиқа, саҳна либоси муаллифлари ва балетмейстер исми-шарифи келтирилган ҳолда).

8. Белгиланган муддатдан кечиккан иштирокчининг ҳужжатлари қабул қилинмайди.

9. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги ижро этиш кетма-кетлиги қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов охиригача сақлаб қолинади.

4-боб. Танловни ўтказиш шартлари

10. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган раққосалар иштирок этишлари мумкин.

11. Танлов миллий рақс ижрочилиги йўналиши бўйича ўтказилади.

12. Танлов иштирокчиларининг ижро дастури якка ижро тарзида намойиш этилади.

5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш

13. Танловни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан ҳакамлар ҳайъати таркиби, йўриқномаси ва бошқа тузилмалар таркиби тасдиқланади.

14. Танлов иштирокчиларининг ижро маҳоратларини баҳолаш учун соҳанинг етакчи мутахассисларидан ташкил топган 5-7 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.

15. Танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳоратлари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизимда баҳоланади.

16. Танлов учта турдан иборат бўлади:

танловнинг I саралаш тури танлов ўтадиган йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари томонидан барча туман (шаҳар)лардан иштирокчиларни жалб этган ҳолда ташкил этилади ва ўтказилади.

17. Танловнинг II саралаш ва якуний турлари танлов ўтадиган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ташкил этиладиган танловнинг биринчи саралаш босқичини ўтказиш учун Республикадан 1-2 нафар соҳа мутахассислари ҳакамлар ҳайъати раиси, аъзоси сифатида жойларга жалб этилади.

19. Танловнинг I саралаш тури натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган икки нафар иштирокчи номзоди ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан танловнинг II саралаш турига тавсия этилади ва уларнинг ҳужжатлари танлов ўтадиган йилнинг 1 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари томонидан Маданият вазирлигига тақдим этилади.

20. Танловнинг II саралаш тури натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40-50 фоизи ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан якуний турга ўтказилади.

21. Танловда энг кўп балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг I, II, III ўрин совриндорлари аниқланади.

22. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

23. Ҳакамлар ҳайъати зарур ҳолларда II ва III ўринларни икки ёки учга бўлиш ҳуқуқига эга.

24. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.

25. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.

26. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир тури якунлари бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига аппеляция шикояти (ариза) бериши мумкин. Аппеляция шикояти ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади ва бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

6-боб. Танловни молиялаштириш ва иштирокчиларни рағбатлантириш

27. Танлов иштирокчиларининг Тошкент шаҳрига бориш-келиш йўл харажатлари танловга юбораётган ташкилот, муассаса ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади.

28. Танловнинг I саралаш турини ўтказиш учун Республикадан жалб этиладиган соҳа мутахассисларининг ҳудудларга бориш-келиш, меҳмонхона, овқатланиш харажатлари ҳудудий ҳокимликлар томонидан қопланади.

29. Қуйидаги харажатлар:

танловнинг II саралаш ва якуний турлари иштирокчиларининг овқатланиш, яшаш ва ички йўл харажатлари;

ғолиблар учун пул мукофотлари;

диплом, статуэтка, логотип, сертификат, фахрий ёрлиқ ва гулдасталар;

нашриёт ва реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда канцелярия моллари харажатлари;

ҳайъат аъзоларининг яшаш, овқатланиш, йўл харажатлари ва иш ҳақлари;

саҳна безаклари харажатлари;

ғолибликни қўлга киритган раққосаларнинг балетмейстер ва жўрнавозларини эсдалик совғалар билан тақдирлаш харажатлари;

танлов жараёнини фото ва видео тасвирга олиш, танловга бағишланган махсус журнал ва бошқа ҳаражатлар Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

30. Танлов ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади.

I ўрин – энг кам иш ҳақининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг I даражали дипломи ва статуэтка;

II ўрин – энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг II даражали дипломи ва статуэтка;

III ўрин – энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг III даражали дипломи ва статуэтка билан тақдирланади.

31. Танлов Низомида белгиланган ижрочилик йўналишлари бўйича I ўринни эгаллаган танлов иштирокчилари тегишли йўналиши бўйича Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан – танлов ўтказилган кундан бошлаб икки йил мобайнида бир марта фойдаланиши мумкин.

32. Танлов ташкилий қўмитаси томонидан ғолибликни қўлга киритган раққосаларнинг балетмейстерлари (устоз, ўқитувчи) ва жўрнавозлари, махсус мусиқа муаллифи ҳамда либос рассомлари фахрий ёрлиқ ёки эсдалик совғалари билан тақдирланади.

33. Танлов жараёнида Республикамизда ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган таниқли раққосалар, соҳа мутахассислари томонидан танлов иштирокчилари учун ўзбек миллий ва жаҳон халқлари рақс мактаблари бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш қўллаб-қувватланади.

34. Танлов иштирокчиларига ҳакамлар ҳайъати тавсиясига кўра “Миллий рақс ижрочилари” Республика танловининг иштирокчиси сертификати ёки фахрий ёрлиқлар берилади.

35. Танловни молиялаштириш учун қонун билан тақиқланмаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.

7-боб. Якуний қоида

36. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____”________ даги

___________-сон қарорига

4-илова

 

Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” Республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ, мақом йўналиши бўйича  ижод қилиб келаётган ёш мақом ижрочиларининг Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” Республика танловини (кейинги ўринларда – танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

2. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ёш мақом ижрочилари ўртасида Республика миқёсида 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрель ойида ўтказилади.

3. Танловнинг шартли асарлари ва ижро дастури танлов бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан ишлаб чиқилади, Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳудудларга етказилади.

4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

 

2-боб. Танловнинг мақсадлари

 

5. Танловнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш;

ёшлар орасида мақом санъатига бўлган қизиқишни ошириш;

ёшларнинг мақом ижрочилиги кўникмаларини янада ривожлантириш;

ўзбек мусиқа ижрочилиги маданиятини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш.

3-боб. Танловда иштирок этиш тартиби

6. Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш мақом ижрочилари томонидан танлов бошланишидан бир ой олдин Ўзбек миллий мақом санъати марказига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) номзоднинг паспорт нусхаси;

 4-боб. Танловни ўтказиш шартлари

10. Танловда 18 дан 35 ёшгача бўлган ёш мақом ижрочилари иштирок этишлари мумкин.

11. Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

а) Мақом хонандалиги:

аёл овоз;

эркак овоз.

б) Анъанавий чолғу ижрочилиги:

най, қўшнай, сурнай;

чанг, қонун;

қашқар рубоби, уд;

дутор, танбур, сато;

ғижжак;

дойра, ноғора.

в) Мақом ансамбли.

Жами: 9 йўналиш.

5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш

 

12. Танловни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан ҳакамлар ҳайъати таркиби, йўриқномаси ва бошқа тузилмалар таркиби тасдиқланади.

13. Танлов иштирокчиларининг ижро маҳоратларини баҳолаш учун етакчи мутахассислардан ташкил топган 9-11 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.

14. Танлов учта турдан иборат бўлади.

15. Танловнинг барча турларида иштирокчиларнинг ижро маҳоратлари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизимда баҳоланади.

16. Танловнинг I саралаш турида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40-50 фоиз II саралаш турига, шунингдек танловнинг II саралаш турида ҳам умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40-50 фоиз ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний турига ўтказилади.

17. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

18. Танловда энг кўп балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан ҳар бир йўналиш (номинация) бўйича танловнинг I, II, III ўрин совриндорлари аниқланади.  

19. Ҳакамлар ҳайъати зарур ҳолларда II ва III ўринларни икки ёки учга бўлиш ҳуқуқига эга.

20. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.

21. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.

22. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир тури якунлари бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига аппеляция шикояти (ариза) бериши мумкин. Аппеляция шикояти ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади ва бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

6-боб. Танловни молиялаштириш ва иштирокчиларни рағбатлантириш

23. Танлов иштирокчиларини танлов ўтиши белгиланган ҳудудга бориш-келиш йўл харажатлари танловга юбораётган ташкилот, муассаса ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади.

24. Қуйидаги харажатлар:

танлов ўтадиган ҳудудда иштирокчиларнинг овқатланиш, яшаш ва ички йўл харажатлари;

ғолиблар учун пул мукофотлари;

диплом, статуэтка, логотип, сертификат, фахрий ёрлиқ ва гулдасталар;

нашриёт ва реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда канцелярия моллари харажатлари;

ҳайъат аъзоларининг яшаш, овқатланиш, йўл харажатлари ва иш ҳақлари;

саҳна безаклари харажатлари;

ғолибликни қўлга киритган созанда, хонанда ва ансамбль жамоасининг бадиий раҳбари (устоз, ўқитувчи) ҳамда жўрнавозларини эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатлари;

танлов жараёнини фото ва видео тасвирга олиш, танловга бағишланган махсус журнал ва бошқа ҳаражатлар Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

25. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича қуйидагича рағбатлантирилади.

Якка ижрочилар:

I ўрин – энг кам иш ҳақининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг I даражали дипломи ва статуэтка;

II ўрин – энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг II даражали дипломи ва статуэтка;

III ўрин – энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг III даражали дипломи ва статуэтка билан тақдирланади.

Ансамбль жамоалари:

I ўрин – энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг I даражали дипломи ва статуэтка;

II ўрин – энг кам иш ҳақининг 65 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг II даражали дипломи ва статуэтка;

III ўрин – энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул маблағлари, танловнинг III даражали дипломи ва статуэтка билан тақдирланади.

26. Танлов Низомида белгиланган якка ижрочилик йўналишлари бўйича I ўринни эгаллаган хонанда ва созандалар тегишли йўналиши бўйича олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига қабул квотасига қўшимча  давлат гранти асосида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан – танлов ўтказилган кундан бошлаб икки йил мобайнида бир марта фойдаланиши мумкин.

27. Танловда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган созанда, хонанда ва ансамбль жамоасининг бадиий раҳбари (устоз, ўқитувчи) ҳамда жўрнавозлари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

28. Танлов иштирокчиларига ҳакамлар ҳайъати тавсиясига кўра “Ёш мақом ижрочилари танлови иштирокчиси” сертификати ёки фахрий ёрлиқлар берилади.

29. Танловни молиялаштириш учун қонун билан тақиқланмаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.

7-боб. Якуний қоида

30. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Общие комментарии

334