ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1952 Хокимият Джамбайского района 17/01/2019 01/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1952

                                                                                                          ЛОЙИҲА

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” январь      № _________                         Жомбой тумани

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги                      ПҚ-3699-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й,                  50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелдаги 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

                                 Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаши устидан назорат қилиш инспекцияси Жомбой туман бўлими бошлиғи (Т.Азизов):

тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаши устидан назорат қилиш инспекцияси Жомбой туман бўлимида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга – 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига – 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 037 миқдорида йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

3. Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаши устидан назорат қилиш инспекцияси Жомбой туман бўлими бошлиғи (Т.Азизов):

техникага мулк хуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрикдан ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эхтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор “Жомбой тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 15 февралдаги 213-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Облақулов зиммасига юклатилсин.

                   Туман ҳокими                                             У.Назаров

Общие комментарии

593