ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1935 Хокимият Музрабадского района 16/01/2019 31/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Музработ туманидаги Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1935

Лойиха

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

SURXONDARYO

VILOYATI

MUZRABOT TUMANI

HOKIMINING

QARORI

GerbUz1

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

СУРХАНДАРЬИНСКАЯ

ОБЛАСТЬ

РЕШЕНИЕ

ХОКИМА

MУЗРАБАТСКОГО РАЙОНА

191300, Muzrabottumani,Xalqobodqo‘rg‘oni“Onadiyor”ko‘chasi1-uy,tel, fax: 0(376) 34-91-726, 34-91-486

2019 yil «_____» ___________

________________- sonli

Музработ туманидаги Қишлоқ хўжалиги

ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,

машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар, деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, Инспекциянинг Музработ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш ката инспектори (Р.Мирзаев) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда;

- барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;

-техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига эътибор қаратилсин.

4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Инспекциянинг Музработ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш ката инспектори (Р.Мирзаев) 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш ката инспектори- га тақдим этишда белгиланган муддатларда қатъий риоя қилсин.

8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.П.Салимов зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Туман ҳокими Э.Ж.Алимов

Туман ҳокимининг

2019 йил ___январдаги

_____- сон қарорига

1 - илова

Музработ тумани худудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника , асбоб-ускуналарни 2019 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби

Р.Мирзаев – Инспекциянинг Музработ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори, комиссия раиси.

Ш.Маманазаров- Агростал МТП МЧЖ директори, комиссия аъзоси.

Ш.Тошматов- Музработ агросервис МТП 2017 МЧЖ директори ўринбосари комиссия аъзоси.

Туман ҳокимининг

2019 йил ___январдаги

_____- сон қарорига

3 - илова

2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари.

Т/р

Йиғимнинг номи

Энг кам ойлик иш хақи миқдоридан йиғим миқдори

1.

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга

0.18

2.

Қишлоқ хўжалиги машиналарига

0.10

3.

Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига

0.37

Общие комментарии

267