ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1934 Хокимият Музрабадского района 16/01/2019 16/01/2019 0

Обсуждение завершено

Музработ туманининг 2018 йилги маҳаллий бюджети ижроси ва 2019 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида
ID-1934

Лойиҳа

O’zbekiston Respublikasi Surxondaryo viloyati xalq deputatlari Muzrabot tuman Kengashining

Q A R O R I

GerbUz1

Р Е Ш Е Н И Е

Музрабатского районного

Кенгаша народных депутатов Сурхандарьинской области Республики Узбекистан

2018 йил 27-декабрь № V-49/_____-сон Музработ тумани

Музработ туманининг 2018 йилги маҳаллий бюджети ижроси ва

2019 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли ва шу ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сонли қарорларига асосан, халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли ва шу ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Музработ тумани маҳаллий бюджети 2019 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 47,7 млрд.сўм, харажатлар қисми 116,7 млрд.сўм, мақсадли таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови трансферт маблағлари 93,6 млрд.сўм миқдорида белгиланганлиги маъқуллансин.

3. Музработ тумани бўйича 2019 йил маҳаллий бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ, харажатлар

3-иловага мувофиқ, умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг вилоят маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Музработ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (К.Салимов):

солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғувчанлигини оширишга доир чоралар кўрилишини таъминласин;

ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилишини янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, ички талабни шакллантириш ва бозорни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи буюмлар билан тўлдириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширсин;

ижтимоий соҳага, шу жумладан тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, инфратузилмани ривожлантиришга сарфланадиган харажатлардан самарали фойдаланиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш чораларини кўрсин, шу билан бир вақтнинг муҳтож оилаларни аниқ мақсадда ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтирсин;

сифатли таълим хизматларини олиш имкониятларини ошириш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини, хусусан, мактабгача таълим муассасалари тизимини ривожлантириш, хусусий таълим муассалари тармоғини кенгайтириш, ёшларга доир давлат сиёсатини янада самарали рўёбга чиқаришни таъминласин;

аҳолининг уй-жой маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтириш, шунингдек йўл транспорт, муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш чораларни кўрсин.

4. Музработ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (К.Салимов), туман Давлат солиқ инспекцияси (У.Бобоев) ва молия бўлими (А.Худойназаров) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг солиқ турлари бўйича белгиланган режалари оширилиб бажарилишини таъминласин.

5. Музработ тумани ҳокимлиги молия бўлими (А.Худойназаров)га:

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил давомида маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур тузатишлар киритиб бориш;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлиги ва тегишли бошқарма, бўлимларга мунтазам равишда таклиф киритиш;

ғазначилик органлари билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини бундан буён ҳам таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш вазифаси топширилсин.

6. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, ҳудудларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

7. Туман ҳокимлиги молия бўлимига халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси С.Холниёзов зиммасига юклансин.

9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари Музработ

тумани Кенгашининг раиси Э.Алимов

Общие комментарии

113