ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1932 Хокимият Тайлакского района 16/01/2019 31/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1932

Л О Й И Ҳ А

O’zbekiston Respublikasi

Samarqand viloyati

Tоyloq tumani

HOKIMI

QARORI

Р Е Ш Е Н И Е

ХОКИМА

Тойлякского района

Самаркандской области

Республики Узбекистан

2019 yil «____»______ _ № ____Қ Tоyloq sh. – г. Тойляк

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларни техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й; 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й; 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиортив техникани шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускунларини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Тойлоқ туман бўлими техника ҳолати ва агротехника тадбирларини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори (У.Батиров)га тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2.“Давтехназорат” инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан :

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга- 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига -0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб -ускуналарига -0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади.

Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

3. Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси (У.Батиров)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар(мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун одлин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб–ускунлардан эхтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш холатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларини кўриш учун туман хокимлигига юборилшини таъминласин.

5.Мазкур қарор “Қўшчинор” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 10 февралдаги 147-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7.Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

Туман хокими в.б: Б.Бабоназаров

Туман хокимининг

2019 йил ___-январдаги

____-Қ-сонли қарорига

1-илова

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

МУДДАТИ

Агрофирма ва ташкилотлар номи

Утказиш муддати

1

“Давлатобод Агротехсервис” агрофирмаси

16.02.2019

2

“Сохибкор Агротехсервис” агрофирмаси

17.02.2019

3

“Кушчинор Агротехсервис” агрофирмаси

19.02.2019

4

“Р. Саидназаров Агротехсервис” агрофирмаси

20.02.2019

5

“Бахштепа Агротехсервис” агрофирмаси

21.02.2019

6

“Ворсин Агротехсервис” агрофирмаси

23.02.2019

7

“Олмазор Агротехсервис” агрофирмаси

24.02.2019

8

“Тепакишлок Агротехсервис” агрофирмаси

26.02.2019

9

“Жумабозор Агротехсервис” агрофирмаси

27.02.2019

10

“Богизогон Агротехсервис” агрофирмаси

28.02.2019

11

“Гулба Агротехсервис” агрофирмаси

2.03.2019

12

“Элипок Агротехсервис” агрофирмаси

3.03.2019

13

Туман МТП АЖ, Агротехсервис МЧЖ

4.03.2019

14

Автомобил йуллар бошкармаси

5.03.2019

15

Илмий таянч пункти,Уз ВИТИ

6.03.2019

16

Зулфат корхонаси

7.03.2019

17

Агронамуна

9.03.2019

18

Фермер хужаликлари

10.03.2019

19

Курилиш ташкилотлари

11.03.2019

Туман ҳокимининг

2019 йил ___- январдаги

____-Қ-сонли қарорига

2-илова

Техник кўрикни ўтказиш бўйича туман комиссияси

Т А Р К И Б И

У.Ботиров Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Тойлоқ туман бўлими техника ҳолати ва агротехника тадбирларини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

А Ъ З О Л АР И :

Ғ.Саломов - “Тайлоқ агротехсервис” МЧЖ раҳбари

А.Ҳақназаров - “Боғизоғон” агротехсервис агрофирмаси

муҳандиси.

Общие комментарии

685