ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
193 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 10/08/2018 25/08/2018 6

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-193

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги  Қонуни 14-моддасига мувофиқ  ҳамда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ёшларга замонавий билимларни бериш орқали уларни интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол ривожлантириш, салоҳиятини ошириш, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашга интилишларини қўллаб-қувватлаш, узлуксиз таълим тизимини мувофиқлаштириш, шунингдек фуқароларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишига шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

                   А.Н. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил __________даги   ___-сон қарорига илова

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида
иккинчи ва ундан кейинги
олий таълимни олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида” 930-сон қарори асосида олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома (тўлов-контракт) асосида олишга ҳақлидирлар.

3. Олий маълумотга эга бўлган бакалавр, магистр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар - бакалавриат  таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

4. Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим кундузги, шунингдек сиртқи таълим шаклларида амалга оширилиши мумкин.

5. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни сиртқи таълим шакли тадбиқ этилмайдиган бакалавриат таълим йўналишлари тассарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

6. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга олий таълим муассасалари рўйхати тассарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

7. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни сиртқи таълим шакли учун қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базасини ҳисобга олинган ҳолда, кундузги таълим учун ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасининг ўтган ўқув йилида тасдиқланган умумий қабул квотасига тенг миқдорда белгиланади.

Таълим йўналиши бўйича талаб қабул квотасидан ортиқча бўлганда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан қўшимча равишда талабалар қабул қилинади.

2-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга

қабул қилишни ташкил этиш

8. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.

Олий таълим муассасаларида кундузги таълим учун тузилган қабул комиссияларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълим қабулини амалга ошириш вазифалари юклатилади.

9. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан
10 июлгача қабул қилинади.

10. Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;

олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);

3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

меҳнат дафтарчасидан кўчирма (агар мавжуд бўлса);

паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

11. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун қабул қилиш юзасидан, тассарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан олий таълим муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб, зарур ҳолатларда тегишли олий таълим муассасаси бўйича алоҳида кириш синовларини ўтказиш тартиби белгиланади.

12. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун кириш синовлари 10 августдан 25 августга қадар ўтказилади.

13. Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун ўтказилган кириш синовларидан таълим йўналиши бўйича камида 7 нафар абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси томонидан улар ўқишга тўлов-контракт асосида қабул қилишга тавсия этилади.

Кириш синовларидан таълим йўналиши бўйича 7 нафардан кам абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, уларнинг аризаларига кўра кириш синовлари бир хил бўлган бошқа таълим йўналишига ўқишга тавсия этилади.

14. Абитуриентлар тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилгандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан қабул натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.

Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш

15. Тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори  ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим негизидаги сиртқи таълим шаклда ўқиш учун тўлов-контракт миқдори тегишли таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шакли билан тенг миқдорда белгиланади.

16. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим негизидаги сиртқи таълим шаклда ўқиш муддати – камида 3 йил. Бунда, ўқиш ўқув режаларидаги фанлар фарқидан қатъи назар, бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан бошланади.

17. Сиртқи шаклда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун ўқув жараёнини ташкил қилиш, масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш, талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқув сессиясида иштирокини таъминлаш ва ўқув жараёнини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”да белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади.

18. Таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим йўналишлари малака талаблари асосида тайёрланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кундузги таълим учун тасдиқланган ўқув режа ва фан дастурлари асосида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг таълим йўналишлари ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

19. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим талабаларини талабалар сафидан четлаштириш, ўқишини кўчириш ва ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги
393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга асосан амалга оширилади.

20. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи  таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга йўл қўйилмайди.

4-боб. Якунловчи қоида

21. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим фаолиятидан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

22. Ушбу Низомда қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Общие комментарии

1952