ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1911 Хокимият Узунского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни ҳужжатлаштириш ишларини ташкил қилиш ҳақида
ID-1911

Мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни ҳужжатлаштириш ишларини ташкил қилиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни ҳужжатлаштириш ишларини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни ҳужжатлаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни бирма бир хатловдан ўтказиш, ҳамда мазкур техникаларни расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини бериш ишчи комиссиясига юклатилсин.

3. Туман ҳокимининг эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги қарори асосида техникаларни расмийлаштириш Инспекциянинг Узун туман бўлимининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлимига юклатилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Жўраев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Я.Хидиров

М.Жўраев

Р.Саидов

Туман ҳокимининг 2019 йил «___»__________даги

___-сонли қарорига илова.

Туман ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари, тиркама ва агрегатлари расмийлаштирилмаган техникаларни ҳужжатлаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг

Т А Р К И Б И

_____________ - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

И.Астанакулов - туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

Қ.Хамзаев - туман “Узун Агросервис МТП 2017” МЧЖ раиси

Ф.Шодиев - туман “Агротехсервис” МТП мутахассиси

Ш.Рахмонов - фермерлар кенгаши бухгалтерия маркази ижрочи директори

Общие комментарии

717