ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1910 Хокимият Амударьинского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-1910

“ЛОЙИҲА”

 

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

Амударё тумани                          №______                    2019 йил «__» январь

 

Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2сон, 17-модда)га асосан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019-йил 07 январдаги 03-08/13-01/3-сонли мажлис баёни қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан туманда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

 

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

1.Қуйидагилар:

а) фуқароларга ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

б) Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга                    ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан тегишли корхоналар ўртасида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 1-бўлими 5-бандидаги “а” қисмига асосан транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 2019 йил 1 мартдан 30 июнь оралиғида;

иккинчи марта 2019 йил 1 сентябрдан  31 октябрь оралиғида;

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йил 1 мартдан 30 июнь оралиғида;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йил 1 январдан 30 августь оралиғида ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги жисмоний шахслар ҳамда барча корхона, ташкилот                                 ва масъулияти чекланган жамиятларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келинсин ҳамда техник жиҳатдан созлаб, уларни яроқли ҳолатга олиб келиниши  таъминлансин.

5. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳарририга (Ғ.Ешниязов) транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланганлигини ҳамда унинг боришини газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия қилинсин.

6. Мазкур қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилсин ҳамда туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштирилсин.

7. Туман ҳокимининг 2018 йил 14 феврал кунги 98-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Общие комментарии

290